#шеърият
СОҒИНЧ...
Юлдуз Ўрмонова
Автобуснинг тиниқ ойнаси
Мени минг манзилга элтади.
Салқин саболарга айланиб,
Хаёл эса сенга кетади...
Шабнам кўзларингдай мусаффо,
Дунё сендай кулиб боқади.
Кимга тортдим, билмайман, аммо
Юрак мудом сенга тортади...
Бағри ўйиқ кекса дарахтлар,
Ийманиб бош чайқаган майса –
Баргларида шудринг ярақлар,
Сени ёдга солар, жилмайса...
Мени олиб қочди шодумон
Дайди хаёл ва дайди орзу.
Юрагингни соғиндим ёмон,
Дийдоринга тўйсайдим бир зум...
Ҳар кеч яна эслайман такрор,
Ўйлайман-да, дунё бир камдир.
Сенда ҳам барқ урмоқда баҳор,
Айни замон қош қорайгандир...
Тағин эслатади бу оқшом,
Эгам соғинчингдан қўймасин.
Сени ёдга солар, Андижон,
Автобуснинг тиниқ ойнаси...
@piskenthayoti
СОҒИНЧ...
Юлдуз Ўрмонова
Автобуснинг тиниқ ойнаси
Мени минг манзилга элтади.
Салқин саболарга айланиб,
Хаёл эса сенга кетади...
Шабнам кўзларингдай мусаффо,
Дунё сендай кулиб боқади.
Кимга тортдим, билмайман, аммо
Юрак мудом сенга тортади...
Бағри ўйиқ кекса дарахтлар,
Ийманиб бош чайқаган майса –
Баргларида шудринг ярақлар,
Сени ёдга солар, жилмайса...
Мени олиб қочди шодумон
Дайди хаёл ва дайди орзу.
Юрагингни соғиндим ёмон,
Дийдоринга тўйсайдим бир зум...
Ҳар кеч яна эслайман такрор,
Ўйлайман-да, дунё бир камдир.
Сенда ҳам барқ урмоқда баҳор,
Айни замон қош қорайгандир...
Тағин эслатади бу оқшом,
Эгам соғинчингдан қўймасин.
Сени ёдга солар, Андижон,
Автобуснинг тиниқ ойнаси...
@piskenthayoti