#_ФВБ огоҳлантиради
ПИРОТЕХНИКА ВОСИТАЛАРИДАН САҚЛАНИНГ
Ҳозирги кунда юртимизда янги йил байрамини кутиб олиш учун қизғин тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган бўлиб, байрамни беталафот ва кўнгилдагидек ўтказиш учун ҳамиша бизни ташвишу хавотирга солиб келадиган пиротехника воситаларидан фойдаланишга барҳам беришимиз керак.
Байрамда турли хил кўнгилсизликларнинг содир бўлишининг олдини олиш мақсадида туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ҳурматли фуқароларимизни огоҳлантиради.
Қадрли фуқаролар, сизларга мурожаатимиз шундан иборатки, ўзингиз ва болаларингизни пиротехника воситалари зараридан асранг, бир онли завқланиш учун ҳаётингиз ва соғлиғингизни гаровга қўйманг, турли хил “салют”, қўлбола портлатгичлар, порохли, кучли алангаланувчи моддалардан ўзингизни асранг ва уйингизда бундай воситаларнинг ишлатилишига асло йўл қўйманг.
Маълумот учун айтиб ўтишимиз жойизки, 2023 йилдан 2024 йилга ўтар кечаси пиротехника воситаларидан фойдаланиш натижасида туманимизда 4 нафар вояга етмаган бола, 9 нафар фуқаро турли хилдаги енгил ва оғир тан жароҳати олгани аниқланган.
Фуқаролар яшаш хонадонида бир вақтнинг ўзида эҳтиётсизлик сабаб тез алангаланувчи пиротехника воситаларидан фойдаланиш натижасида аҳоли яшаш хонадонларидан туман Фавқулодда вазиятлар бўлимига бир нечта хавотирли мурожаатлар келиб тушган.
Ҳурматли тумандошлар, ёнғин келтириб чиқариши мумкин бўлган ҳар қандай ҳолатга бефарқ бўлмайлик, мол мулкимиз ва оила азоларимиз, атроф-муҳитга зиён етказмайлик. Унутманг, бирор бир киши ёнғинни кўрса ва Фавқулодда вазиятлар бўлимига аниқ манзил ва мўлжалини берса ушбу фуқаро ёнғиннинг ўчирилишига ўз ҳиссасини қўшган бўлади.
Фавқулодда вазиятларда 101 ёки 1050 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимидаги доимий уяли ахборот воситаси орқали хабар беришингизни сўраймиз.
И.Ахмедов,
туман Фавқулодда вазиятлар бўлим ходими, оддий аскар.
@piskenthayoti