МАКТАБДАГИ ТАДБИРЛАР
Ўқувчиларни фаолликка, дадилликка ундамоқда
68-мактабда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзолари Муҳиддин Абдусамат, Меҳрибон Абдураҳмонова, Ҳаёт Шодмонлар билан учрашув ўтказилди.
Таъкидлаш лозимки, тадбир ҳақиқий китобхонларнинг байрамига айланиб кетди десак, муболаға бўлмайди. Ўқувчилар ижодкорлар билан юзма-юз суҳбатлашиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Ўз ижод наъмуналарини бирга баҳам кўриб, келгусидаги вазифаларини белгилаб олдилар.
Тадбирда иштирок этган меҳмонлар мустақиллик йилларида чоп этилган китобларда бугунги кун нафаси уфуриб турганлиги, жамият, табиат, инсонларнинг эврилиши, феъл атвори, ўзига хослиги акс эттирилганлиги билан аҳамиятли эканлигини таъкидладилар.
Шундан сўнг ўқувчилар китоблардан парчалар ўқишди, шеърлар ва қўшиқлар ижро этишди.
- Бугунги учрашув нафақат ўқувчиларда балки ўқитувчиларда ҳам катта таассурот қолдирди,- дейди мактаб директор ўринбосари И. Сайдираҳмонов.- Очиғини айтадиган бўлсам, мактабимизда ҳар куни бўлмаса-да кунора тадбир. Бир кун китобхонлик бўйича танлов бўлса, бир кун спорт мусобақаси, очиқ дарс, маънавият соатлари. Бу ўқувчиларимизнинг яхши таълим олиши билан бирга, янгича фикрлашида ҳам алоҳида мотивация бераяпти деб ўйлайман.
Ҳусниддин ХОЛДОРОВ.
@PAYARIQHAYOTI_UZ

— Қанча китоб кўп ўқисанг, шунча зеҳнинг ошиб бораверади — деди Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Меҳрибон Абдураҳмонова. — Китоблар келажагимиз эгалари бўлган баркамол авлодни Ватанга, халққа, қадриятларимизга муҳаббат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга.