❓Қорин дам бўлишига нима сабаб бўлади?
✍️ Шифокор Ҳилола Жумаева:
✅ Қорин дам бўлиши (метеоризм) - ичакларда ортиқча газларнинг йиғилиши билан боғлиқ бўлиб, бу касаллик белгиси ҳисобланади. Нормал жараёнда газлар тўғри ичак орқали ташқарига чиқарилади, қолган қисми эса қонга сўрилиб, ўпка орқали ажралиб чиқади. Кўп миқдорда газ ҳосил бўлиши эса ичакларда газлар йиғилишига сабаб бўлади.
🔻Метеоризмга дуккаклилар (ловия, нўхат), картошка, пиёз, шолғом, карамнинг барча турлари, турп, қора нон ва ёғли сут;
🔻Ҳазм қилиш системасидаги ўзгаришлар (дисбактериоз, ферментлар етишмовчилиги);
🔻Нотўғри овқатланиш, газли ичимликлар, фаст фудлар, писта ва чипслар;
🔻Ошқозон хлорид кислотасини кўпайтирувчи дорилар;
🔻Ошқозон-ичак ва ўт йўллари касалликлари;
🔻Стресс ва аёлларда ҳайз олди даврлари;
🔻Камҳаракатлилик, овқатдан кейин ётиш, ётган ҳолатда овқатланиш сабаб бўлади.
🔹Метеоризм тез-тез безовта қилганда шифокорга мурожаат қилиш ва асосий касалликни аниқлаш зарур.
👉@patronajlar_uz каналига аъзо бўлинг!