Тиббиётга оид маълумотлар


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Tibbiyot


ОШП, ҚОП, КТМП ва ОП ходимлари учун махсус. Янги буйруқлар ва қарорлар, тиббиётга оид маълумотлар, касалликлар ҳақида муълумот. Ҳамширалар, доялар, фельдшерлар учун махсус✅
ADMIN: @firdavsi_99
Reklama xizmati: @firdavsi_99
Kanalimiz: @patronajlar_uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


📍Баҳслашманг. Оқибати ёмон...

Чунки, баҳсда миянинг бир қисми ўчади.

Биз рақиб билан баҳслашсак, мия янги маълумотларни қабул қилиш учун масъул бўлган нуқтани ўчириб қўяди.

Шунинг учун тортишув пайтида қарши қарашга эга бўлган одамга фикрингизни тушунтиришни фойдаси йўқ. Биз тортишувдан кейингина ўз ёндошувимизни қайта кўриб чиқамиз.

✔️Унда эса кеч бўлади !

👉https://t.me/patronajlar_uz


FIRIBGARLAR TIBBIYOT BO'LIMI XODIMLARI NOMIDAN QO’NG’IROQ QILIB SHAXSIY MA'LUMOTLARNI QO'LGA KIRITISHGA URINISHMOQDA!

Oxirgi paytlarda juda ko'plab fuqarolarimizga, tibbiyot bo'limidan qo'ng'iroq qilyapmiz, sizni tibbiy ko'rikka navbatga yozmoqchimiz deb shaxsiy ma'lumotlarini va qurilmasiga kelgan SMS dagi tasdiqlash kodini so'rash holatlari kuzatilmoqda.

Hurmatli fuqarolar aslo begona raqamdan qo'ng'iroq qilib rus tilida shaxsiy ma'lumotlaringizni hamda SMS tasdiqlash kodni so'rashsa aytmang!

Ushbu xabarni barcha yaqinlaringizga yuborib ogohlantirishni unutmang!

@tibbiyot_xodimlarii




Хамширалар учун маълумотлар dan repost
animation.gif
16.3Kb
Ҳомиладор аёл нега орқаси билан ухлаши мумкин эмас ?

Ҳомила ҳали жуда катта бўлмаса ҳам, орқа томонда ухлаш тавсия этилмайди. Бу ўсаётган бачадон, овқат ҳазм қилиш органлари ва умуртқа поғонасини сиқади.

✅Оқибатлари:

Мушаклар кучланиши туфайли юракка олиб борадиган пастки томир сиқилади. Натижада, бел оғриғи, бавосил, гипертония ва овқат ҳазм қилиш муаммоларига олиб келиши мумкин.

👉@Xamshiralaruchun каналига аъзо бўлинг!

https://telegram.me/+g2l7HvteQaY1ODFi


Хамширалар учун маълумотлар dan repost
Туғруқгача бўлган акушерлик шошилинч ҳолатларда ҳамширанинг тактикаси қуйидаги асосий босқичлардан иборат:

Бемор ҳолатини баҳолаш:
Онанинг умумий аҳволини, ҳаётий кўрсаткичларини (юрак уриши, қон босими, нафас олиш, ҳарорат) ва хомилалик ҳаётий кўрсаткичларини тезкор баҳолаш керак.
Туғруқ яқинлашаётган ёки муаммоли аломатлар (қон кетиши, оғриқ, сув кетиши ва бошқалар) мавжудлигини аниқлаш.

Мутахассисларни хабардор қилиш:
Тезда акушер-гинеколог ва бошқа тегишли шифокорларга мурожаат қилиш ва уларни вазият ҳақида хабардор қилиш.
Зарурат туғилса, туғруқ бўлимига ёки бошқа шошилинч тиббий ёрдам хонасига беморни етказиш чоралари кўрилади.

Кислород таъминоти:
Агар она ёки ҳомилада кислород етишмовчилиги аниқланса, кислород маскаси орқали кислород берилиши лозим.

Инфузион даволаш:
Агар бемор шок ҳолатида ёки қон кетиш хавфи бўлса, томир орқали суюқлик юборилади (веноз йўл очилади).

Эмоционал қўллаб-қувватлаш:
Беморни тинчлантириш, стресс ва қўрқувни камайтиришга ҳаракат қилиш, унга ҳолати ва даволаш жараёнлари ҳақида маълумот бериш.

Транспорт ва мониторинг:
Агар ҳолат туғруқ бўлимида эмас, балки бошқа жойда юзага келган бўлса, бемор хавфсиз тарзда туғруқхонага етказилади. Транспорт жараёнида мониторинг давом эттирилади.

Дори-дармон қўллаш:
Зарур бўлса, қон кетиш ёки бошқа хавфли ҳолатлар учун дорилар киритилиши мумкин (масалан, токолитиклар, утеротониклар ва бошқалар).

Бу тактика ҳолатнинг қанчалик оғирлигига қараб фарқ қилиши мумкин, лекин асосийси — бемор ва ҳомила хавфсизлигини таъминлаш.

👉@Xamshiralaruchun каналига аъзо бўлинг!

https://telegram.me/+g2l7HvteQaY1ODFi


Хамширалар учун маълумотлар dan repost
ҲОМИЛАДОРЛИКНИНГ ХАВФЛИ БЕЛГИЛАРИ ВА УНИНГ АСОРАТЛАРИ ҲАҚИДА БИЛАСИЗМИ?
Ҳомиладорликнинг 14 та хавфли белгилари тўғрисида
шифокорга дарҳол мурожаат қилиш учун зарур бўлган хавотирли белгилар:

✅Тўсатдан пайдо бўлган бош оғриши.
✅Ҳомила қимирлашининг ўзгариши.
✅Қиндан қон кетиши.
✅Юз мускулларининг тортиши.
✅Баданда, айниқса, юз ва бел соҳасида тўсатдан пайдо бўлган шишлар.
✅Кўришнинг ўзгариши.
✅Қориннинг юқори ва чап қисмида оғриқлар.
✅Ҳомиладорликнинг 20 ҳафтасидан кейин кўнгил айниш, қайт қилиш.
✅Сийдикнинг камайиши (суткада 400 мл.дан кам бўлиши)
✅Ҳарорат кўтарилиши.
✅Қорининг пастки соҳасида қаттиқ оғриқлар.
✅Бачадон чандиғи бор аёларда қориннинг пастки қисмида симиллаб турувчи оғриқлар пайдо бўлиши.
✅Бачадоннинг доим тонусда бўлиши.
✅Терининг сарғайиши.

👉@Xamshiralaruchun каналига аъзо бўлинг!

https://telegram.me/+g2l7HvteQaY1ODFi


Хамширалар учун маълумотлар dan repost
🔔Йўргаклаш(памперс) дерматитини олдини олишдаги Европа қоидалари - АБСДE стандарт профилактикаси!!!

🟢Аир - аэрация(шамоллатиш)

🟢Барриер - Эпидермиснинг бариер хусусияти сақлаш ва ҳимоя қилиш:
агрессив гигееник воситалардан, спирт сақловчи лосъонлар, ароматизаторлар ва присипкалардан фойдаланишни тўхтатиш. Яллиғланишга қарши ва регенерацияни таъминловчи, терини бариер функциясини қайта тикловчи мазлардан(Бепантен) фойдаланиш.

🟢Слеанинг - Тозалаш

🟢Диаппер - Тагликларни тўғри танлаш ва дефекациядан сўнг тагликни тез алмаштириш

🟢Эдусатион - Ота-оналарга тўғри парваришни ўргатиш.

👉@Xamshiralaruchun каналига аъзо бўлинг!

https://telegram.me/+g2l7HvteQaY1ODFi








Қон гуруҳи мослиги

@patronajlar_uz

12k 1 185 2 14

ЭНУРЕЗНИНГ ТАБИИЙ ДАВОЛАРИ

🗯Халқ табобатида сийиб қўйиш (энурез) касаллигида қуйидаги муолажалар тавсия этилади:

🗯 Жийда мевасининг қайнатмасидан кунига уч маҳал 100 граммдан 5 кун ичилса, энурезга яхши фойда қилади.

🗯 Бир қошиқ укроп уруғига 1 стакан қайноқ сув солинади. Ва 2-3 соат дамлаб қўйилади. Тайёр бўлган дамламани уч маҳал бир пиёладан овқатдан 15 дақиқа олдин ичилади. 

🗯 Қоразира, кашнич уруғи ва седана тенг миқдорда олиниб, майдаланади. Бу аралашманинг 60 грамми 200 грамм асал билан аралаштирилиб, бир ош қошиқдан эрталаб ва кечқурин қабул қилинади.
Муолажа давомийлиги – 2-3 ҳафта.

🗯 2 боғ исириққа бир челак сув қуйиб, 25 дақиқа паст оловда қайнатилади. Кейин тоғорага қуйиб, шу сувга 30 дақиқа ўтирилади.
Ушбу муолажа 20 кун давомида уйқуга ётишдан олдин қайтарилиши лозим

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

👉🏼 @patronajlar_uz


Қорин дам бўлишига нима сабаб бўлади?

✍️ Шифокор Ҳилола Жумаева:

✅ Қорин дам бўлиши (метеоризм) - ичакларда ортиқча газларнинг йиғилиши билан боғлиқ бўлиб, бу касаллик белгиси ҳисобланади. Нормал жараёнда газлар тўғри ичак орқали ташқарига чиқарилади, қолган қисми эса қонга сўрилиб, ўпка орқали ажралиб чиқади. Кўп миқдорда газ ҳосил бўлиши эса ичакларда газлар йиғилишига сабаб бўлади.

🔻Метеоризмга дуккаклилар (ловия, нўхат), картошка, пиёз, шолғом, карамнинг барча турлари, турп, қора нон ва ёғли сут;
🔻Ҳазм қилиш системасидаги ўзгаришлар (дисбактериоз, ферментлар етишмовчилиги);
🔻Нотўғри овқатланиш, газли ичимликлар, фаст фудлар, писта ва чипслар;
🔻Ошқозон хлорид кислотасини кўпайтирувчи дорилар;
🔻Ошқозон-ичак ва ўт йўллари касалликлари;
🔻Стресс ва аёлларда ҳайз олди даврлари;
🔻Камҳаракатлилик, овқатдан кейин ётиш, ётган ҳолатда овқатланиш сабаб бўлади.

🔹Метеоризм тез-тез безовта қилганда шифокорга мурожаат қилиш ва асосий касалликни аниқлаш зарур.

👉@patronajlar_uz каналига аъзо бўлинг!


Ёш болаларда қорин дам бўлишида қўлланиладиган воситалар:

✅Қоринда оғриқлар – қисқа ва узоқ муддатли, кучли ва кучсиз, аниқ бир жойда ёки бутун қорин соҳасида бўлади. Нима бўлишидан қатъи назар, қориндаги оғриқнинг кучайиши ва бошқа аломатларни кутиб ўтириш мумкин эмас

👼 Коликвел
👼 Боботик
👼 Эспумизан
👼 Стопколик
👼 Симетон
👼 Метеоспазмил

👉🏻 @patronajlar_uz


6 ОЙЛИКГАЧА БОЛАЛАРГА
НОН БЕРИШ КЕРАК ЭМАС.

6 ойликдан кейин нон берса бўлади. Шунда хам овкатланишдан олдин ва овкатланишлар орасида нон бериш такикланади. Бола эмиб ёки смес ичиб бўлгандан сўнг нон берса бўлади.

Кўп чилик ота оналар нонни овкатдан олдин ёки овкатланишлар орасида беради бу жуда катта хато. Бундай килинса боланинг иштахаси пасаяди ва бола яхши эммайдиган ва озикланмайдиган бўлиб колади.

Жуда катта хатолардан яна бири болаларга нон билан ширин жой, асал ёки каймок беришдир.
1 ёшгача булган болаларга бу махсулотларни бериш керак эмас.

Нон таркибида биз учун керакли бўлган барча моддалар бор. Оқсил, углевод, клечатка, Б гурух витаминлари, микро ва макро элементлар ( йўд, мис, темир, фосфор, рух, магний, калий , калций)

Бунга карамасдан нон болаларнинг асосий овкати бўлиши керак эмас. Нон асосий овкатга кўшимча сифатида берилиши керак.

Кичик ёшдаги болаларга эрталаб ва ухлашдан олдин нон бериш такикланади.


👉@patronajlar_uz каналига аъзо бўлинг!


Шамоллаш учун 5 та асосий дори!

Ибупрон - кучли оғриқ қолдирувчи восита, у тез таъсир қилади, шипучи таблеткалар шаклида у ошқозонни асрайди, свеча эса чақалоқлар учун қулайдир.

Колдрекс - ажойиб вазоконстриктор дори. Тез ишлайди, чунки у иссиқ сувда эрийди.

Назол - бурун оқишидан халос қилади ва бурун шиллиқ қаватининг қуришига йўл қўймайди, 12 соат давом этади.

Полиоксидоний - иммунитет тизимини рағбатлантиради, болалар учун буюрилади, ОРВИ эпидемияси пайтида шошилинч тиббий ёрдам ва профилактика учун жавоб беради.

Рибомунил - иммунитетни тиклайди, болалар учун энг самарали восита сифатида тавсия этилади.

👉🏻 @patronajlar_uz


Гемоглобинни ошириш учун

Қуруқ қора майизни кунига керакли миқдорда олинг.

Бир кечада ярим стакан сувда намланг. Қуйида тавсифланганидек истеъмол қилинг ва сув ичинг.

Эрталаб/Пешиндан кейин/Кечқурун
➖1 кун 1/1/1 дона
➖2 кун 2/2/2 дона
➖3 кун 3/3/3 дона
➖4 кун 4/4/4 дона
➖5-кун 4/4/4 дона
➖6 кун 4/4/4 дона
➖7 кун 3/3/3 дона
➖8-кун 2/2/2 дона
➖9-кун 1/1/1 дона

👉🏻 @patronajlar_uz


1.Универсал модел нима?
Универсал (умумий) модел бу барча илк ёшдаги болалар, хомиладор ва туққан аёлларни патронаж кузатуви билан қамраб олади ва уларнинг маълум ёшда ва холатларда зарурий ташрифларини амалга оширади
2. Прогрессив модел нима?
Прогрессив (мақсадли) модел алохида эхтиёжларга мухтож бўлган тиббий ва рухий ижтимоий хавфи юқори бўлганларни патронаж кузатуви билан қамраб олади
3.Универсал прогрессив (аралаш) модел нима?
Хонадонга ташрифларни ўз ичига олувчи аралаш модел бўлиб, универсал ва мақсадли моделларнинг афзалликларини бирлаштиради,  чекловларни енгиб ўтади ва самарасини оширади
4.Патронаж янги моделинининг ананавийсидан фарқи нима?
Патронаж ҳамшираси якка холда ишламайди,  хонадонларга ташрифни сонига эмас,  сифатига ахамият беради. Бир кунда ўртача 3 та хонадонга ташриф буюради. Хар бир хонадонга кирганда 40-60 дақиқа вақт сарфлайди ва бошқалар....
5.Хомиладорлар учун нечта ташриф белгиланган?
2 та ташриф:  хомиладорликнинг 12-32 хафтасида
6. Барча туғруқдан кейинги даврдаги аёллар учун нечта ташриф белгиланган?
3 та ташриф:  Туғруқхонадан чиққандан сўнг биринчи уч кун ичида,  Туғруқдан кейин 15 кунда,  Туғруқдан кейин 1 ойда (чақалоқлар ташрифи билан бирга)
7. 0-5 ёшгача бўлган болалари бўлган оилалар учун нечта ташриф белгиланган?
12 та ташриф:  3 кун,  15 кун,  1 ой, 3-6-9-12-18-21-36-48-60 ойликда

8.Хомиладор аёлларда хавф омилларини аниқлаш учун нечта йўриқнома ишлаб чиқилган?
7 та.
9. Туққан аёл, ота она, 5 ёшгача боладахавф омилларини нечта йўриқнома билан аниқлаймиз?
14 та
10.Амалий қўлланма нечта модулдан иборат?
13 та
11.Онага  агар  болада  қуйида  кўрсатилган  касаллик  белгиларидан  бирортаси  бўлса,  дарҳол шифокорга мурожаат қилиш кераклигини тушунтириш керак:
Қулоқ оғриса (бола ниҳоятда инжиқланади ёки қулоғини ишқалайди ёки бўлмаса эмизиш пайтида йиғлайди).
Боланинг қулоғидан йиринг оқса.
Иситмалаб қолса.
12.Қулоқ оғриғининг олдини олиш
Болалар шамоллаганда бурунларини қоқмасдан артишга ўргатиш.
Чақалоқларни сўрғичли шиша идиш орқали овқатлантирмаслик.
Боланинг бурни тўлиб қолганида уни мунтазам равишда юмшоқ мато билан тозалаб туриш.
13.Диарея (ич кетар)га тариф беринг
Боланинг ичи кунига уч марта ёки ундан кўпроқ суюқ келиши, ич кетар деб таърифланади.
14.Сувсизланиш белгилари:
қувватсизлик
ҳолсизлик ва уйқучанлик
оғиз қуриши
чанқаш
сийдикнинг  камайиши;  сийдикнинг  тўқ  сариқ бўлиши
кўзларнинг киртайиши
чақалоқлар  бошидаги  лиқилдоқнинг ичга тортилиб туриши
вазннинг камайиши
15.Яхши овқатланмасликдан  келиб чиқадиган муамоллар
Бола секин ўсади ва вазни етарли бўлмайди
Юриши, гапириши ва фикрлаши орқада қолади
Қорни катталашади, қўл ва оёқлари ингичкалашади
Касалликлар оғирроқ кечади ва кўпинча ўлимга олиб келади
Дармонсиз бўлади ва тез толиқади
Иштахаси йўқолади
Камқон бўлади
Камхаракат, бола хомуш бўлади ва ўйинларга қизиқмайди
Юз, оёқ-қўл териси тез-тез яра ёки доғ бўлиб туради, бадани шишади
Сочи ингичкалашади, тўкилади, ранги ва жилосини йўқотади
Шабкўрлик, кўз сохасининг қуруқлашуви ва кўрлик кузатилади
16. Хавфнинг кандай даражалари тавсифланади.
Хавф йук, хавфнинг урта даражаси, хавфнинг юкори даражаси
17. Хавфнинг юкори даражасида тиббий бригада хамширанинг тактикаси
Зудлик билан тез ёрдамга мурожаат этиши зарур
18. Хавфнинг урта даражаси аникланганда патронаж хамшира кандай харакатларни амалга оширади.
Оилани биргаликда олиб бориш ва куллаб кувватлаш учун режа тузади, ЭКО картани тузиб бригадани жалб килган холда муаммони бартараф этади

Сураганлар учун.
ОЛИЙ ТОИФА саволларида бор👆

КАНАЛГА ХАМКАСБЛАРИНГИЗНИ ХАМ ТАКЛИФ КИЛИНГ 👇
2-1 ва ОЛИЙ ТОИФА САВОЛЛАРИГА ЖАВОБЛАР ТАШЛАБ БОРАМИЗ 👇

👉 @patronajlar_uz

5.9k 1 152 1 14

Оилангиз билан ушбу 7 та қоидага амал қилишга келишиб олинг ва бу қоидаларни xеч қачон бузмасликка аҳдлашинг.

1.Уйингизда уч нарсани таъқиқланг.

➖Ғийбатни
➖Баҳслашишни
➖Араз ва гинани

2.Уйингизда уч нарсага меъёр белгиланг.
➖Телефонга
➖Интернетга
➖Телевизорга

3.Уйингизда уч нарсани давомли қилинг.
➖Қуръон тиловатини
➖Илмий суҳбатни
➖Жамоат бўлиб намоз ўқишни

4.Уйингизда уч нарсани кўпайтиринг.
➖Дуони
➖Зикрни
➖Тавбани

5.Уйингизда уч нарсани камайтиринг.
➖Кўп ейишни
➖Кўп ухлашни
➖Кўп гапиришни

6.Уйингизда уч нарсага беэътибор бўлманг
➖Узр сўрашга
➖Ҳурмат қилишга
➖Ташаккур билдиришга

7.Уйингизга уч нарсани киргизманг.
➖Фоиз
➖Ҳаром ризқ
➖Бировнинг ҳаққи.

👉🏻 @patronajlar_uz


Кўкйўтални даволовчи дорилар!!!

Эритромицин
10 кунликдан 12,5 мг / кг гача, ҳар 6 соатда (максимал 2 г / кун) 14 кун давомида
Азитромицин 10-12 мг / кг дан кунига бир марта 5 кун давомида
Триметоприм / сулфаметоксазол макролид антибиотикларига нисбатан муросасизлик ёки юқори сезувчанлик билан ≥ 2 ойлик беморларнинг ўрнини босиши мумкин.

Антибиотиклардан бактериал асоратлар учун ҳам фойдаланиш керак (масалан, бронхопневмония, отит).

👉🏻 @patronajlar_uz

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.