ОДОБ
Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Муснад"ида Абдурроҳман ибн Аби Қуррод розияллоҳу анҳудан ҳадис келтиради. У дейди:
"Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам таҳорат қилдилар. Кишилар у зотдан қолган сувни олиб баданларига сурта бошлашди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам сўрадилар:
- Сизларни бундай қилишга нима ундади?
Кишилар жааоб беришди:
- Аллоҳ ва Расулининг севгиси!
Шунда Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Ким ўзини Аллоҳ ва Расули яхши кўришини истаса рост гапирсин, омонатга хиёнат қилмасин, қўшнисига яхшилик қилсин!".
Аллоҳнинг муҳаббати орзу билан топилмайди, аксинча амал билан топилади.
Ёлғон гапирманг. Ёлғон гуноҳ бўлишдан ташқари мурувватни ҳам ўлдиради.
Хиёнат қилманг. Хиёнат гуноҳ бўлишидан ташқари фожирлар хулқи ҳамдир.
Қўшнингизга ёмонлик қилманг. Қўшнини ранжитиш гуноҳ бўлишидан ташқари разилликдир.
Суюкли бўлишни истасангиз адабли бўлинг!
Хайрли тун!
@oyna_kanali