"Ҳасанбой ота" жоме масжиди


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Тошкент вилояти Тошкент тумани "Ҳасанбой ота" жоме масжиди расмий канали
Мурожат учун : @Ikramov_doniyor

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Юрак умр давомида 2 ярим миллиард марта уриши

Инсон юраги бир кунда ўртача 100.000 маротабагача, бир йилда 3,6 миллион марта, ҳаёти давомида эса (ўртача 71 ёш) 2 ярим миллиард марта уради.

Инсон юрагининг вазни ўртача 250-300 граммни ташкил этади ва тана бўйлаб 4 ярим литр қонни ҳайдайди. Ер юзидаги энг катта жонзот бўлмиш кўк кит юрагининг вазни ярим тонна бўлиб, кит танаси бўйлаб 8500 литр қонни ҳайдайди.

Ойга бориб-келишга етадиган энергия
Юрак ҳар куни 32 километр масофани босиб ўтишга етадиган энергия чиқаради. Агар 71 йил давомида юрак чиқарган энергияни ҳисобласа, Ойга бориб, келишга етадиган энергия чиқариши маълум бўлади.
Электр станцияга эга бўлган аъзо
Юрагимиз ўзига хос тарзда электр пулслари чиқаради. Шу боис тана қандай ҳолда бўлишидан қатъи назар юрак уришда давом этаверади. Бунинг учун унга бироз ҳаво (кислород) керак бўлади.
Дунёдаги энг кучли насос
Инсон юраги ўз вазифасини секунднинг бир қанча улушларида ошира олади. Одатда бир дақиқада 5-6 литр қонни етказиб берадиган юрак Аллоҳ таолонинг фазли ва изни билан юқори босим ҳолатида 20 литр қонни томирлар орқали ҳайдаб бера олади.

Хурсандчилик, яхши кайфият, шодлик юрак ишлашини яхшилайди
Тажрибалардан шу нарса маълум бўлдики, шодлик юрак деворларини юмшатар экан. Бу эса танадаги қон айланишини яхшилайди. Лекин биз айтамизки, Аллоҳ таолога хушуъли бўлиш, Аллоҳ таоло мени кўриб турибди деб яшаш ва Унинг яқинлигини ҳис этиш юрак фаолиятига вақтинчалик кулгудан, шодликдан кўра анча кучли таъсир қилади. Бу юракни озиқлантирувчи доимий ором ва бахтни ҳис қилишдир.
Қон томирлари
Балоғатга етган инсон танасида, бошидан то оёғининг учигача тахминан юз минг километр узунликдаги қон томирлари мавжуд. Ушбу томирлар тўқималар орасида ёйилган. Мана шу томирларни қон билан таъминлаш юрак учун жуда машаққатли вазифадир.


УЛАНИНГ ! АФСУСЛАНМАЙСИЗ !
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/hasanboy_ota_masjidi


Ўзингиз солиҳ бўлишингиз кифоя эмас. Атрофингизда "касалланган" кимса бор экан, сиз уни тўғрилашга ҳаракат қилишингиз, буни уддалай олмасангиз, уни тарк этишингиз лозим бўлади.
Яхшилар билан ҳам касалланганлар билан ҳам ҳамфикр бўлишлик имконсиз иш.


"Қовун қовундан ранг олади", дейилиши бекорга эмас.

УЛАНИНГ ! АФСУСЛАНМАЙСИЗ !
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/hasanboy_ota_masjidi


218-ФАТВО

Имо-ишора билан намоз ўқиётган одам намоз ичида тузалиб қолса, қаралади: агар руку ёки саж­дадан кейин бўлса, намозини бошидан қайта ўқийди. Борди-ю, руку, сажда қилмаган бўлса, ўқиш­ни давом эттираверади.
«Оламгирия», «Ҳидоя», «Жавҳара».

 
219-ФАТВО

Боши билан имо-ишора қилиб намоз ўқишга қодир бўлмаган киши кўзлари ёки қошлари билан имо-ишора қилиб ўқимайди. Балки намоз ўқи­май туради. Соғайгач ёки касали енгиллашгач, қа­ралади: агар бир кечаю кундуздан ортиқ намоз ўқий олмаган бўлса, қазосини ўқимайди. Акс ҳолда, ўқийди.
«Оламгирия», «Қозихон», «Заҳирия».

 
220-ФАТВО

Бемор намозхон қироат, тасбеҳ ва ташаҳҳудни соғлом одамдек ўқийверади. Фақат ўтириб-туриш, руку ва саждаларда фарқ қилади. Борди-ю, мазкурларни ўқишга тоқати етмаса, уларни ўқи­май, фақат имо-ишора билан кифояланади.
 «Оламгирия», «Татархония».

 
221-ФАТВО

Бемор қиблага ўгирилиб олишга кучи ет­­маса ёки ёрдам берадиган одам ҳам топа олма­са, қайси томонга қараб намозини ўқиса ҳам бў­лаверади. Кейин қайта ўқимайди. Аммо қибла­га қаратиб қўядиган одам бўла туриб, ундан ёр­дам сўрамай, бошқа тарафга қараб ўқиган намози дуруст эмас.
Шунингдек, бемор ётган тўшак нопок бўлса ва уни ўзи алмаштира олмаса, ёрдам берадиган одам ҳам топилмаса, намозини ўша тўшакда ўқий­ве­ра­ди. Бироқ одам бўлса, албатта, ундан ёр­дам сў­ра­ши шарт. Акс ҳолда, намози дуруст эмас.
«Оламгирия», «Муҳит».
 
222-ФАТВО

Беш вақт намоз вақти ўтгунга қадар ҳушсиз ётган одам кейин ўша намозларнинг қазосини ўқи­майди. Мажнунликка (руҳий касалликка) учраган кишининг ҳукми ҳам худди шундай.
«Оламгирия», «Табйин».


УЛАНИНГ ! АФСУСЛАНМАЙСИЗ !
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/hasanboy_ota_masjidi


Shayx Nuriddin Xoliqnazar dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 У КУН УЧУН НИМА ТАЙЁРЛАДИНГ?
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ !

Ҳижрий 1446 йил 21-жумодул аввал.
Милодий 2024 йил 21-ноябрь.

Шанба тонги муборак !


Бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин ! Сизни ва атрофингиздаги барча яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин !
Юзингиздан кулги, лабингиздан табассум аримасин !

Роббимиз барчаларимизни, икки дунёда ҳам азизу мукаррам қилсин !
Ёмонликлардан, кўзга кўринару кўринмас балолардан, фитналардан омонликда сақласин !


УЛАНИНГ ! АФСУСЛАНМАЙСИЗ !
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/hasanboy_ota_masjidi


"Уламоларнинг ягона фикрига кўра, жавробнинг матоси сув сизиб кирадиган даражадаги юпқа бўлса, уларга масх тортиш мумкин эмас".

© Аллома Алоуддин Косоний раҳимаҳуллоҳ

("Бадойи санойи")

Жавроб — араб тили луғатларида пайпоқ экани қайд этилган. Бугунги кундаги пайпоқларнинг барча турига хоҳ қалин хоҳ юпқа бўлсин масҳ тортиб бўлмайди. Агар кимдир ҳозирги юпқа пайпоқларга масҳ тортаётган бўлса, имом Абу Ҳанифа ва у зотнинг икки шогирдлари ҳамда имом Молик, имом Шофеий, имом Аҳмад ибн Ҳанбалнинг мазҳабларига кўра унинг таҳорати дуруст бўлмайди.

УЛАНИНГ ! АФСУСЛАНМАЙСИЗ !
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/hasanboy_ota_masjidi


ФАРЗАНДНИНГ БУРЧИ

Ота-онага яхшилик қилиш фарзанд зиммасига шариат фарз қилган бурч ҳисобланади.
Бу ҳақда Қуръони Каримда қуйидагича хабар берилган:

«Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик».
(Аҳқоф сураси 15-оят)

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг :
"Бурни ерга ишқалансин, бурни ерга ишқалансин, бурни ерга ишқалансин", деяётганларини эшитдим. "Ким (нинг бурни ерга ишқалансин), эй Аллоҳнинг Расули?" дейилди.
У Зот : "Кекса ота-онасининг бири ёки ҳар иккаласи (билан бирга яшаш бахти)га эришган, сўнгра жаннатга кирмаган кимса (нинг бурни ерга ишқалансин)", дедилар". (Имом Муслим)

Демак, ота-она фарзанднинг дунёга келишига сабабчи қилинганидек, фарзанднинг жаннатга киришига ҳам сабабчи қилиб қўйилган экан. Шунинг учун уламолар ота-онага яхшилик қилиш йўлларини бирма-бир батафсил баён қилиб қўйганлар. Шу маънода ота-онага яхшилик қилиш деганда, асосан, қуйидаги ишларни адо этиш тушунилади:
— ота-она хизматларини холис ният билан қилиш;
— ота-онани яхши кўриб улуғлаш;
— шариатда ман қилинмаган ишларда доимо уларга итоат этиш;
— ота-она хурсанд бўладиган ишларни қилиш;
— ота-онадан олдин овқатланмаслик;
— ота-онанинг ҳузурига киришда ҳам, чиқишда ҳам салом бериш;
— ота-онанинг олдида овозини баландлатмаслик;
— ота-она учун молини сарфлаш;
— ота-она яхши кўрадиган кишиларга ҳам яхшилик қилиш;
— сафарга ота-онанинг дуоларини олиб чиқиш;
— ота-она шариатга мувофиқ қасам ичган бўлсалар уни адо этиш учун ҳаракат қилиш;
— ота-онанинг жаҳллари чиқадиган ишларни қилмаслик;
— ота-онани исмлари билан чақирмаслик;
— ота-онани камситадиган ишлардан сақланиш;
— ота-она вафот этганларидан сўнг ҳам уларнинг ҳақларини сақлаш.
Вафот этиб кетган ота-оналарнинг ҳақларини сақлаш қуйидаги ишлар билан амалга оширилади:
— улар ҳаққига хайрли дуолар қилиб юриш;
— васиятларини адо этиш;
— уларнинг дўстларига яхшилик қилиб юриш;
— улар орқали бўлган қариндошлик алоқаларини сақлаш;
— улар номидан садақа қилиб туриш;
— уларнинг қабрларини зиёрат қилиб туриш.

("Динимиз аҳкомлари")

УЛАНИНГ ! АФСУСЛАНМАЙСИЗ !
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/hasanboy_ota_masjidi


Ота-она учун фарзанднинг энг яхши амали бу :

1. Ҳажга олиб бориш эмас !

2. Оёғини ўпиш эмас !

3. Ота-онасини оёғини ювиб, ўша сувни ичганини намойиш қилиш эмас !

4. Автомобил совға қилиш ҳам эмас !

Бу ишлар деярли риё ва кибр бўлиб қолиш эҳтимоли катта.
Ҳаммаси эмас, 99% шундай !


Энг яхши амалингиз :

ЯХШИЛАБ ҚУЛОҒИНГИЗ БИЛАН, КЕРАК БЎЛСА БУРНИНГИЗ БИЛАН ЭШИТИБ ОЛИНГ !

БУ УЛАРНИНГ ЮЗИГА ТАБАССУМ БИЛАН БОҚИБ, ТЕЗ-ТЕЗ БИРГА ҲАМСУҲБАТ БЎЛИБ ЎТИРИШИНГИЗДИР
!

УЛАНИНГ ! АФСУСЛАНМАЙСИЗ !
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/hasanboy_ota_masjidi

685 0 21 1 21

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
• Фарзанднинг оиласини бузишга ота-онанинг ҳаққи йўқ!

©️ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

УЛАНИНГ ! АФСУСЛАНМАЙСИЗ !
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/hasanboy_ota_masjidi


🕌 "ҲАСАНБОЙ-ОТА" 🕌
ЖОМЕ МАСЖИДИДА
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
23.11 дан 29.11 гача 
2024 йил санаси бўйича

⏰ БОМДОД     06 : 40
⏰ ПЕШИН        13 : 00
⏰ АСР               15 : 20
⏰ ШОМ             17 : 05
⏰ ХУФТОН       18 : 25

УЛАНИНГ ! АФСУСЛАНМАЙСИЗ !
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/hasanboy_ota_masjidi


212-ФАТВО

Тик туришга қодир, лекин руку ва саждага эгилишга ожиз киши намозни тик ҳолда имо-ишора билан ўқиса ҳам бўлади. Лекин ўтирган ҳолда ўқигани яхшидир. Саҳв саждасини ҳам имо-ишора билан бажаради.
«Оламгирия», «Қозихон», «Муҳит».

 
 213-ФАТВО

Имо-ишора билан намоз ўқийдиган киши саждага эгилиш учун бирор тахта, ёстиқ каби нарса­ларни баланд қўйиб олиши тўғри эмас. Баъзи ривоятларда, шундай тақдирда ҳам бошини рукудан кўра саждада паст­роқ эга олса, намози жоиз бў­лади, дейилган. Лекин нарса қўйиб ўқимагани маъқул. Аммо бошини эгмаган ҳолда бирор нарсани пешонасига кўтариб сажда қилса, намози дуруст бўлмайди. Ерга ёстиқ каби нарсаларни қўйиб, унга сажда қилиши макруҳ бўлса-да, намози жоиз.
 «Оламгирия», «Хулоса»,
«Музмарот».

 
214-ФАТВО

Пешонасида жароҳати бўлган киши намозни уз­рим бор, деб имо-ишора билан ўқиши мумкин эмас. Балки саждада бурнини ерга теккизиши керак.
«Оламгирия», «Захира».

 
215-ФАТВО

Намозни ўтириб ўқишга ҳам қудрати етмайдиган одам оёқларини қибла томонга узатган ҳолда орқаси билан ётиб, боши остига ёстиқ қўяди. Ўнг ёки чап ёни билан қиблага қараб ётиши ҳам мумкин. Лекин олдингиси авлодир.
«Оламгирия», «Кофий», «ас-Сирожул-ваҳҳож».

 
 216-ФАТВО

Соғлом одам намоз асносида узрли бўлиб қол­са, яъни, тик тура олмайдиган хасталикка учраса, ўтириб имо-ишора билан ўқишни бошлайди. Ўти­ришга ҳам мажоли етмаса, ётган ҳолда давом этади.
«Оламгирия», «Табйин».

 
217-ФАТВО

Узр билан ўтириб намоз ўқиётган одам намоз ичида тузалиб қолса, намозни тик туриб давом эттиради. Бу Абу Ҳанифа билан Абу Юсуф (р.ҳ.) сўзларидир.
«Оламгирия».


УЛАНИНГ ! АФСУСЛАНМАЙСИЗ !
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/hasanboy_ota_masjidi


Muslim.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#video #momin #inson
🤝ИНСОНЛАРГА ЁРДАМ БЕРИШ – МЎМИННИНГ БУРЧИ!

🎙Мусохон домла АББАСИДДИНОВ,

Наманган вилояти бош имом-хатиби

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ !

Ҳижрий 1446 йил 20-жумодул аввал.
Милодий 2024 йил 22 ноябрь.

Саййидул айём муборак !


Шайтон найранг қилса синмаганларга,
Забони зикрдан тинмаганларга,
Кибр тулпорига минмаганларга,
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ муборак !


Бугун шундай жума бўлсинки
Афв этилмаган БАНДА;
Қабул бўлмаган ДУО;
Даф бўлмаган БАЛО;
Шифо топмаган ХАСТА;
Ҳузур топмаган ҚАЛБ;
АЛЛОҲ демаган ТИЛ қолмасин !

«Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар ! Унга саловот айтинг ва салом йўлланг»
(Аҳзоб сураси 56-оят)

УЛАНИНГ ! АФСУСЛАНМАЙСИЗ !
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/hasanboy_ota_masjidi


Яҳё ибн Маъин раҳимаҳуллоҳ айтадилар :
"Аҳмад ибн Ҳанбалга ўхшаганини кўрмадим,  эллик йил бирга юрдик у киши ҳеч бир нарсада  фахрланмасди".
Ҳар доим айтар эдики :
"Биз бечора қавмлармиз , агар Аллоҳ (гуноҳларимизни) беркитиб қўймаганда, шармандамиз  чиқарди".

("Хилятул авлиё".181)

Мана камтарликнинг намунаси қандай бўлади.
Аллоҳ барча мазҳаббошларимиз қаторида Аҳмад ибн Ҳанбални ҳам ўз раҳматига буркасин !


УЛАНИНГ ! АФСУСЛАНМАЙСИЗ !
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/hasanboy_ota_masjidi


Ҳаётнинг икки тарафи...

Бирида ўйин кулгу, орзу-ҳавас... Иккинчисида эса, қилиб ўткан ишлари учун, роҳат ёки азоби уқубат !


Эй Роббим, бизларга дунё ва охиратни барча яхшиликларини бер ва дунё ва охиратни ёмонликларидан, фитналаридан паноҳингда сақла !

УЛАНИНГ ! АФСУСЛАНМАЙСИЗ !
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/hasanboy_ota_masjidi


Бу одам дунёнинг энг буюк шахсларидан бири! Бу инсоннинг қилган хайрли ишларининг ҳисобини ёлғиз Аллоҳ билади. Аммо биз улардан баъзи намуналарни келтирамиз:

1) Африка қитъасида Ислом динини ёйиш учун қилган 29 йиллик давомли хизматлари натижасида қўлида 11 200 000 дан ортиқ одам мусулмон бўлган.
2) Хаёти давомида 5700 га яқин масжд бино қилган.
3) У одам 15000 етимни ўз қарамоғига олган.
4) Африка бўйлаб 9500га яқин артизан қудуғи қаздирган.
5) 860 мадраса қурдирган.
6) 4 та университет очган.
7) 204 та исломий марказ очган.
8) 124 та шифохона, тиббий марказ қурган.
9) 840 та қорихона барпо қилган.
10) 95000 толиби илмни маош билан таминлаган.
11) 6.000.000 нусха Қуръони Каримни чоп қилдириб, янги мусулмон бўлганларга тарқатган.
12) 40 қа яқин давлатда ифторликлар уюштириб, миллиондан ортиқ рўзадорларга хизмат кўрсатган.

Биласизми бу одам ким? У Қувайтлик Абдурраҳмон Сумайтдир !

Аллоҳ рози бўлсин !

УЛАНИНГ ! АФСУСЛАНМАЙСИЗ !
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/hasanboy_ota_masjidi


Насиҳат

Камбағал эр билан яшаб очликдан ўлган аёл йўқ. Лекин бой, ахлоқсиз ва разил эр билан зулм ва хорликда яшаб "ўлган" аёллар бор. Шунинг учун, қизларингизга энг аввало дин ва одоб-ахлоқга бой бўлган йигитларни танланг, пулидан бошқа ҳеч вақоси йўқ "бой"ларни эмас !!!

УЛАНИНГ ! АФСУСЛАНМАЙСИЗ !
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/hasanboy_ota_masjidi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Инсонларга эҳтиёжингиз тушгани миқдорича улар олдида қадрингиз тушади…

Шунинг учун одамлардан "илтимос"ни камроқ қилиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Савбон розияллоҳу анҳу айтадилар :
"Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга марҳамат қилиб : "Одамлардан ҳеч бир нарса сўрама", дедилар.

Савбон агар қўлидан қамчиси тушиб кетса бирор кишидан уни олиб беришини сўрамас эди. Ҳазрати Оиша розияллоҳу анҳо айтади : "Савбон ҳеч бир нарса сўрамасликка қатъий аҳд қилган эди".


УЛАНИНГ ! АФСУСЛАНМАЙСИЗ !
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/hasanboy_ota_masjidi


207-ФАТВО

Шукр саждаси хусусида мужтаҳидларимиз ихтилоф қилишган. Яъни, бирор неъматга эришганда, фарзанд ёки набира кўрганда, йўқолган нар­саси топилганда, дардига шифо топганда, кут­ган кишиси сафардан соғ-саломат қайтганда, би­рор ташвишидан фориғ бўлганда ва ҳоказо хурсандчилик соатларида Аллоҳга шукрона қилиш мақсадида битта сажда қилишни Абу Ҳа­нифа (р.ҳ.) кераксиз, деб санаганлар. Аммо Абу Юсуф билан Имом Муҳаммад (р.ҳ.) уни савобли ишлардан деб ҳисоблаганлар. Уламолар шун­га фатво беришган.
 «Оламгирия», «Татархония»,
 «ас-Сирожул-ваҳҳож».
 

 
208-ФАТВО

Намозни тик турган ҳолда адо этишга ожизлик қил­ган киши ўтириб ўқиши мумкин. Ожизлик де­ганда, тик турса, ўзига бирор зарар етадиган ёки касали зўрайишидан, ёхуд тузалиши кечи­ки­­­ши­дан қўрқадиган, турса боши айланадиган беморлар тушунилади. Аммо тик туришида хиёл ма­шақ­қат юзага келадиган бўлса, узр ҳисоблан­май­­ди. Шунинг учун бир озгина тик туришга қо­­дир бўл­са ҳам, намозни тик ҳолда бошлаб, руку пай­ти­гача тоқат қила олмаса, хоҳлаган вақ­ти­да ўти­риб, намозни давом эттириши мумкин.
«Оламгирия», «Кофий»,
«Хулоса».

 
209-ФАТВО

Бирор нарсага суяниб ёки ҳассага таяниб тик туриши мумкин бўлган тақдирда ҳам, намозни ўтириб ўқиши жоиз эмас. Албатта, тик ҳолда ўқи­ши керак бўлади.
«Оламгирия», «Табйин».

 
210-ФАТВО

Узр билан намозни ўтириб ўқийдиган одам ўзига қулай бўладиган ҳолатда ўтириши мумкин. Агар деворга ёки бирор инсонга суяниб ўтириш­га эҳтиёж сезса, суяниб ўтириши лозим. Аммо ётиб олиши мумкин эмас.
«Оламгирия», «Захира»,
«Табйин».
 

211-ФАТВО

Тик туриш, руку ва сажда қилишга қодир бўл­маган киши намозни ўтирган ҳолида имо-ишора билан ўқийди. Рукудан кўра сажда ишоратида бошини пастроқ эгади. Агар руку билан саждада боши бир хил эгилса, дуруст бўлмайди.
 «Оламгирия», «Қозихон»,
«ал-Баҳрур-роиқ».


УЛАНИНГ ! АФСУСЛАНМАЙСИЗ !
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/hasanboy_ota_masjidi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 РАҲМОННИНГ СУЮКЛИ БАНДАЛАРИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.