"Oydin hayot"️


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: ko‘rsatilmagan



Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


#Тезкор

⚡️Ўзбекистонда эртага 21-апрел Ҳайит Намози ўқиладиган вақтлар эълон қилинди


Kun.uz | Расмий канал dan repost
Расман: Рамазон ҳайити 21 апрел куни нишонланади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси мамлакатда жорий йилда Рамазон ҳайити 2023 йил 21 апрел - жума кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.

👉 https://kun.uz/91212849

Kun.uz расмий канали


Маъмурий жарималар 15 кун ичида тўланса, 50 фоиз чегирма қўлланилади

Президент томонидан имзоланган қонунга мувофиқ, 2023 йил 1 майдан эътиборан ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини ёки 30 кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.


Самарқанд вилояти ҳокимига ўринбосарлар тайинланди

Феруз Абилов
Самарқанд вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Самарқанд вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

Шунқор Худайбердиев Самарқанд вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани ҳокими лавозимида фаолият олиб борган.


Шу ишлардан эҳтиёт бўлмоқ лозим!

Эркак ўз аёлидан баъзи бир ишларни сир сақламоғи, айтмагани лозим:

Дўстингизга берган қарзингизни
Ака укангизга берган пулингизни

Айтишингиз керак ишлар:
Дўстингиздан олган қарзингизни
Ака укангиздан олган пулларингизни.

Чунки аёл киши иккала ўринда ҳам сизга буни бод бод эслатиб туради.

Ота-онангизга пул берсангиз доим ўзингиз топширинг, доимий аёлингиз орқали берманг!
Қайн ота қайн онага ўзингиз пул берманг
Уларга аёлингиз орқали беринг!

Шунда аёлингизни шайтонга қулоқ солишидан сақлаб қоласиз!


Оффшорда рўйхатга ўтган норезидентлар Ўзбекистонда банк очиши ва сотиб олиши мумкин бўлади

Банк қонунчилиги киритилаётган ўзгаришга кўра, энди оффшорда рўйхатдан ўтган норезидентлар хам Ўзбекистонда банк очиши ва сотиб олиши мумкин бўлади.

Бу хақда иқтисодчи Отабек Бакиров ёзмоқда.

Ушбу қонуннинг янги лойихасига худди p2p операциялари билан бўлганидек, аввал мухокама қилинмаган ва кўзда тутилмаган билан қўшимчалар киритилгани айтилмоқда.

Агар исталган ташкилот ёки лоббист гуруҳлар/олигархлар ўзи хоҳлаганидек қонун чиқариб олаётган бўлса, бизга Қонунчилиги палатаси ва Сенатни нима кераги бор?

Тарқатиб юборса хам бўлади, барибир хамма ўзига керакли қонунларни чиқартириб олаётган бўлса.

Йирик давлат активлари, хусусан банкларнинг хусусийлаштиришнинг янги даври хам кўплаб саволларни келтириб чиқармоқда.

Энди навбат банк тизимини оффшордан пулини ювиб келаётган қоракўз "инвесторларга" хусусийлаштириб бериш вақти келдими?

Нефть - газ сохасини бир жойига тиқиб ташагани каммиди?


Андижон вилояти ҳокими Ш. Абдураҳмонов лавозимидан озод этилиши кутилмоқда


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
«Қиз бола экан тем более… нима атаб келгансан бугун, бирон нарса атаб келаганмисан?»

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Ўрта Чирчиқ туманида сайёр қабул ўтказди.


“Ташаббусли буджет”нинг ғолиб лойиҳалари эълон қилинди

“Ташаббусли буджет” лойиҳасининг 2023 йил 1-мавсуми якунланди. Унда Ўзбекистон бўйлаб “OpenBudjet” портали орқали 33 680 та ташаббус учун 16 миллиондан ортиқ овоз берилди.

Овоз бериш жараёни якунларига кўра, 1666 та лойиҳа ғолиб деб топилди. Рўйхат https://openbudget.uz/boards-list/1?stage=3&page=1


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Саҳарликка_туринглар

✨ Рамазон рўзасини тутаман, деб саҳарликка турган муслим-муслималарга Аллоҳнинг жаннати бўлсин.

Яқинларингизни ҳам огоҳ этинг...


Кечадан бери ўзимга келолмайман. Хоразм вилоятида вояга етмаган, айни пайтда давлат қарамоғида бўлган уч нафар қиз бир гуруҳ амалдорлар томонидан жинсий зўравонликка учраган.

Маълум бўлишича, оилавий меҳрибонлик уйи раҳбари ўз васийлигидаги 3 нафар қизни танлаб олиб, 10 ой давомида (2021 йил май – 2022 йил февраль) моддий рағбат эвазига турли эркаклар билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаган. Норасида қизлар 15, 16, 17 ёш. Болалар калтакланган, руҳан тазйиққа учраган.

Бундай кабиҳликка қўл урган оилавий меҳрибонлик уйи раҳбари, вилоят адлия бошқармаси, туман фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиқларига нисбатан жиноий иш очилган. Оилавий болалар меҳрибонлик уйи мудирасига 5 (беш) йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ва фавқулодда вазиятлар бўйича туман бошқарма бошлиғига 1,5 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Бу вақт давомида уларга 22:00 дан 06:00 гача уйдан чиқиш тақиқланади.

Ижтимоий тармоқларда жиноятчилар орасида бошқа амалдорлар ҳам бўлгани, улар сувдан қуруқ чиққани айтилмоқда.


❗️Президент фармони билан 1 апрелдан пенсия ва нафақалар миқдори 7%га, 1 майдан меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари 7%га оширилмоқда.


#OPEN BUDGET ҳақида фикр билдирсам...
Аввало бу шаффоф тизим.
Олдинлари қайсидир ташкилотга маблағ ажратилса, шаффофлик бўлмагани айтилар эди.
Ҳозир эса ўзинг учун бирлашиб ҳаракат қил ва маблағни ол бўлаяпти.

Бу тизим фақат халқ таълими учун эмас.
Мамлакатдаги барча таъмирга муҳтож ташкилотлар ва ҳудудлар учун.

Ижтимоий тармоқларда ўқитувчилар мажбурланаяпти ва бошқа гаплар кўп тарқалаяпти. Бунга мактабгача ва мактаб таълим вазири ҳам ўз муносабатини билдирди.
Ҳеч ким мажбурланмайди.

Мантиқан олиб қараса, бу мактаб директори ва ўқитувчилар ўртасидаги келишув иши. Бу учун мактаб директори ҳеч кимни ишдан олмайди ёки мажбурламайди. Ижтимоий тармоқда хабар тарқатаётган фаолларга бу борада мулоҳаза қилишларини сўраган бўлар эдим.

Хулоса шуки, ташаббусли бюджет лойиҳасини бошқача қилиш мумкин эмас. Шаффофликни таъминлаш энг қийин иш. Бу учун собиқ иқтисодиёт ва молия вазирликлари масъул саналади. Балки яқин орада бошқача тизим қилишар...


Ёзишларича, “Ўзавтосаноат” компанияси раиси Шавкат Умурзоқов Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланиши кутилмоқда.

Хабар расман тасдиқланди.


РАМАЗОН ТАҚВИМИ – 2023
Тошкент шаҳри учун!

Қуёшнинг чиқиш ва ботиш вақтидаги фарқлар (дақиқа ҳисобида)

ТОШКЕНТДАН олдин:
Ангрен
– 3/3, Андижон – 11/12, Наманган – 9/9, Фарғона – 8/10, Қўқон – 5/7, Қува – 9/12.

ТОШКЕНТДАН кейин:
Бекобод – 2/(0), Бухоро – 22/19, Гулистон – 4/2, Жиззах – 8/6, Зомин – 6/3, Навоий – 18/16, Нукус – 37/39, Самарқанд – 12/9, Термиз – 14/7, Қарши – 18/13, Шаҳрисабз – 14/9, Урганч – 37/34.


Конституциявий қонун лойиҳаси https://meningkonstitutsiyam.uz/uz.pdf


Shokirjonov news dan repost
"Миллий" телеканалида Тошкент шаҳридаги 152-мактаб ўқитувчиси ўқувчилардан бирини калтаклагани ҳақида кўрсатув тайёрлади. (Видео ушбу линкда)

Мактаб ўқувчисига қўл кўтарган ўқитувчи аёл воқеага нималар сабаб бўлганини очиқлади. Ўқитувчининг самимийлигига заррача шубҳа қилмаганим учун унинг сўзларини тарқатаяпман. Хулоса чиқариш сиздан…

“Ассалому алайкум, халқим! Мен шу видеороликдаги ўқитувчиман. Биология фанидан дарс бераман, 20 йиллик стажига эгаман. Олий тоифалиман. Магистратурани ҳам ўқиб битирганман.

Видеоролик ҳакида ҳар фикрларни ўқидим, ижобий ҳам, салбий ҳам. Хар бир инсоннинг ўз фикри бор. Лекин асл ҳолатни ўзимдан эшитсангиз дегандим. “Миллар” кўрсатуви бошловчиси, сиз ҳам ўқинг ва кейинги сафар бирор воқеани ёритаетганингизда, тарқатган видеоролик бўйича эмас, воқеанинг ҳақиқатда қандай бўлганлиги тўғрисидаги суриштирувни олиб боришингизни маслаҳат берар эдим.

Видеороликда ўзим тан оламан, ўта қуюшқондан чиқиб кетганим кўринган. Лекин бу видео тўлиқ видео эмас, провокацион моментлар қирқиб ташланган. Энг асосийси — бу уюштирилган.

Ким уюштирган, нима учун уюштирган, деган саволларга жавоб бераман.

Мактаб директори Мавлянова Марзия Даврановна 30 йилдан кўпроқ шу мактабда фаолият олиб боради. 30 йил директор бўлгандан кейин, таьлимда ишлайдиганлар билади, ҳеч кимдан ва ҳеч нарсадан қўрқмайди. Шу мактабдаги 5 йиллик фаолиятим натижсида ноқонуний пул йиғимларига қарши турдим.

Мактаб штат бирлигида турадиган қоровулни ота-оналарга қўриқлаш хизматидан "охрана" деб таништириб, бола бошига 30 минг сўмдан пул йигиб олар эди (мактабда 3 мингга яқин ўқувчи ўқийди, йиғиладган суммани тасаввур қилинг)

Бечора ўқитувчи ўз меҳнати учун бериладиган устаманинг ҳам ярмини директорга "доля" сифатида қайтариб беришди керак. Синф ўқувчиларидан (шароити оғирми, енгилми, фарки йўқ) фонд йиғиб бермасангиз, мендек ёки тузоққа тушасиз, ёки босим остида қоласиз. Ўқитувчи халқи нимаяи дейди, “майли, олақолсин, дарсини берсин, тирикчилигимни қилай”, дейди.

Менинг айбим — шу ноқонуний йиғимларни йиғишга қарши бўлганим. Ўтган ўқув йилида бир устознинг шикоят хати кетидан мактабни прокуратура текширди. 40-50 млн сўм камомад чиқди. Шу текширув пайтида пул йиғимларини ҳақиқатда йиғилишини тасдиқлаб берганим учун директор кун бермай қўйди, десам хам булади. Ҳаттоки, ички ишларидан ҳимоя ордери ҳам олишга мажбур бўлдим. Очиқдан-очиқ “ишдан бўша, аризангни ёз”, дея турткилайверди. Аризамни ўзим ёзмаганим учун шунақа тузоқлар қўйишини бошлади. Бу видеоролик ҳам шунақа тузоқлардан биттаси.

Мактабда ишлайдиганлар билади, камеранинг “доступи” фақат директорнинг хонасида бўлади. Видеони ҳам унинг ўзи тарқатди. Ҳаттоки ўқувчининг онасини чақириб, “боламнинг ўзида айб экан, ёмон сўкибди устозни, китоб дафтари ҳам йўқ экан”, дейишига қарамасдан, мажбурлаб ариза ёздирибди.
Бугун судда ойиси йиғлаб кечирим сўради.

Халқим, бугун қалбим қон йиғламокда. Ўзим севган касбдан мажбурлаб бугун ариза ёздиришди. “Тепадагилар” куймаетганмиш.

Ҳурматли “тепадагилар”, сизларга бир инсонни тақдирини ҳал қилиш шунчалар осонми? Суриштирай ҳайдаб юбориш шунчалик осонми? Сизга тўғрисуз ўқитувчилар керакмасми? Унда битта таклиф, пединститутларга “ялокилик килиш техникаси ва унинг фойдалари” деган фанни қўшинглар, токи келажакдаги ёш авлод мендек кийналиб юрмасин, мендек бечора бўлиб қолмасин!

Мен бугун йиғлаб ўзимга қасам бердим, бошқа ўқитувчилик қилмайман, ортиқ ўқитувчилик қилмайман... Майли, оч қолай, майли бечора бўлай, ортиқ ўқитувчилик қилганим бўлсин!

Замон зўрники экан. Бу гапларни ёзишимдан мақсадим — кимнингдир раҳмини келтириш ҳам эмас, қалбимдан портлаб чиқаётган туйғуларимнинг миллиондан бирини етказишга ҳаракат қилдим.

Шу хабарни имкон даражада кўпроқ тарқатинг, кўпроқ одам ўқисин. Токи, фикрлар ўзгарса, токи келгуси ҳаетимизда ўқитувчига нисбатан қарашлар янаям ўзгарса.

Халқим, сизнинг фарзандларингизни севиб қолувчи, Яшнобод туманидаги 152-мактабнинг собиқ ўқитувчиси Гулчеҳра Мамажонова”.


Зироат Мирзиёева экофаоллар билан бирга дарахт экди

«Замин» фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева шаҳарни кўкаламзорлаштириш тадбирларида қатнашди.

Ўзбекистоннинг биринчи хоними эко-фаоллар билан биргаликда Анҳор канали бўйида чинор, эман, қайин, заранг ва шумтол дарахтларини экишда иштирок этган.

Манба


Йирик солиқ тўловчиларнинг давлат бюджети солиқ тушумларидаги улуши (2023 йил прогнози)


Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг иқтидорли қизлари фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди.

Тўлиқ рўйхат билан бу ерда танишинг:

👉 https://president.uz/uz/lists/view/6003

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

32

obunachilar
Kanal statistikasi