Нега баъзи маҳсулотлар арзон, баъзилари қиммат?
Бозордаги ҳар бир маҳсулот маълум бир мижозлар сегментига мўлжалланган бўлади. Шунинг учун маҳсулотлар одатда учта тоифага бўлинади: арзон, ўрта ва қиммат нархда. Ҳар бир сегментнинг афзалликлари ва камчиликлари мавжуд.
Арзон нархдаги маҳсулотлар, асосан бюджети чекланган мижозлар учун мўлжалланган бўлади. Улар бренд билан янги танишаётган мижозларни жалб қилади ва катта миқдорда сотиладиган маҳсулотлар ҳисобланади. Бундан ташқари, улар бозорда рақобатни кучайтиради ва брендни оммалаштиради. Камчилиги эса фойда маржаси паст бўлиши мумкин ва маҳсулот сифати паст деб қабул қилиниш хавфи мавжуд.
Кўпчилик харидорлар айнан ўртача нархдаги сегментни афзал кўради. Чунки улар нарх ва сифат ўртасидаги энг яхши мувозанатни тақдим этади. Бу маҳсулотлар бренднинг асосий аудиторияси учун яратилган бўлиб, узоқ муддат мижозларнинг содиқлигини оширади. Бу сегментда арзон маҳсулотлар билан нарх бўйича рақобатлашиш қийин ва қиммат маҳсулотлар каби юқори эксклюзивликка эга бўлмаслиги мумкин.
Қиммат нархдаги маҳсулотлар эса эксклюзивлик ва юқори сифатни қадрлайдиган мижозлар учун яратилади. Бу маҳсулотлар бренднинг обрўсини оширади ва юқори фойда келтиради. Қиммат маҳсулотлар мақом ва ҳашамат тимсоли сифатида қаралади. Бу сегментда аудитория ҳажми торади. Юқори нарх туфайли рақобат кучли бўлиши мумкин.
@oybekkosimovuz