Муваффақият, муваффақият, муваффақият...Бу гапларни жуда ҳам кўп эшитган бўлсангиз керак? Кимдир 25 ёшида уй сотиб олган, 20 ёшида машина олган, яна кимдир 30 ёшида катта тадбиркорга айланган. Лекин “Бу ишларни мен қачон қиламан?”, – деган фикр сизни ҳам тарк этмаса керак, шундайми?
Шошилманг, сизга бир ҳақиқатни айтаман. Кимдир бизнесда, дастурлашда ёки блогерликда ва шунга ўхшаш касбларда мутахассис бўлиб пул топаётган бўлса, сиз ҳам айнан ўша ишни қилишингиз керак дегани эмас.
Тадқиқотларга кўра, муваффақиятга эришмаган инсонлардан ўз ишларини ёқтириш ёки ёқтирмаслигини сўрашганда, уларнинг катта қисми “Йўқ”, – деб жавоб беришган.
Бунга сабаб, улар пулнинг ортидан қувишган. Қиладиган ишлари, режалари ҳақида эмас, натижалар ҳақида, оладиган фойдалари ҳақида ўйлашган. Улар пул учун ишлашади. Мана хато қаерда.
Муваффақиятга эришганлар эса, бунинг аксини айтишади. Уларнинг сири ўзлари ёқтирган ишларини қилишида, пулда эмас.
Пул топиш эса қийин эмас, шунчаки ўзингиз ёқтирган, сизга маъқул келган ишни қилинг.
Ўзингизни топинг.@oybekkosimovuz