Валломат ким?
Ҳозир блогерлар ва интернет фойдаланувчилари орасида урфга кирган сўзлардан бири – валломатдир. Хўш, у нима маънони англатади?
Бу сўз аслида валламат сўзининг талаффуз вариантидир. Валламат эса валинеъмат сўзининг ўзгарган шакли. У ўзбек тилида 5 хил маънога эга:
1️⃣ Ўзига қарам кишиларни моддий жиҳатдан таъминлаб турувчи, уларга неъмат берувчи шахс.
2️⃣ Элнинг каттаси; бошлиқ, амалдор.
3️⃣ Эл хизматида бўлган; сахий (шахс ҳақида).
4️⃣ Кўчма маънода: мард киши; мард.
5️⃣ (3-шахс қўшимчаси билан – валламати) Ман-ман дегани, ҳар қандайи.
Ҳозир тилда сўзнинг бешинчи маъноси урф бўлган:
Валламати ҳам дунёга икки марта келмайди-ку, ҳаммага ҳам жон ширин.
Х. Султонов, Онамнинг юрти.
Бугун-эрта менга сув тегадиган. Ма, мендан бошқа валламати айтсаям, берма!
С. Сиёев, Ёруғлик.
Лекин бугун айни маънода сўзга баъзан эгалик қўшимчаси қўшилмаяпти:
Оёғи ердан узилган валломатлар яхши билиб олсин, узун ташланган арқон охири тортилади!
Ана, яна битта валломат, ўзича қонун-қоида ясаб олган.
Эътибор берган бўлсангиз, ҳозир жонли тилда валламат шакли деярли қўлланмаяпти. Бироқ уни бу шаклда ёзиш ҳам хато эмас.
📌 Демак:
Валламат, валломат ✅
@oriftolib