“Қулоғи том битган”: том нима?
Тилимизда уч хил том сўзи бор. Иккитасининг маъноси кўпчилигимизга яхши таниш: уйнинг томи, китобнинг томи (жилди). Сарлавҳадаги иборада бу икки том сўзи қатнашмаган. У бошқа бир омоним. У араб тилидан кирган том сўзи бўлиб, аслиятда тўла, тўлиқ, бутун; мукаммал маъносини билдиради. Ўзбекчада икки хил маънода қўлланади:
1️⃣ Тўла, тўлиқ: том иштаҳа, том ихлос, том итоат.
2️⃣ Бутунлай, тамомила, батамом: қулоғим том битди, том ҳайрон қолди, том маҳлиё бўлди.
Том маънода, том маъноси билан каби ибораларда ҳам ана шу том сўзи ишлатилган. Бунда тўлиқ, чин маъно назарда тутилади.
Қулоғи том битмоқ бирикмаси қулоқ тамоман битганини, эшитиш қобилияти йўқолганини билдиради. Бу ибора бўйича баъзан эҳтимология 🙃 вариантлари ҳам учраб туради: “том остида қолган одамнинг қулоғи эшитмай қолади, шунинг учун том битди дейилган” деганга ўхшаш. Бу хато, албатта.
@oriftolib