“Аёлғу” нима дегани?
Шоир Фахриёрнинг шу номдаги китоби бор. Билмаган одам шоир аёл ва туйғу (ёки қайғу) сўзларидан янги сўз ясабди, сўз ўйини қилибди деб ўйлаши мумкин. Лекин бундай эмас. “Навоий асарлари луғати”да бу сўз бор ва икки хил маънода шарҳланган:
1️⃣ Мусиқа асбобларидан бири:
Совурурда дўст жаврин захм ичра дарж этиб,
Дўстлар бедоду зулмин ҳам, аёлғу келтурунг.
2️⃣ Ўлан, ашула, ялла, куй, оҳанг, таъсирли қўшиқ.
Аёлғунг неча ёр-ёр ўлғуси,
Менинг йиғларим зор-зор ўлғуси.
Атоқли адабиётшунос Умарали Норматов ҳам шоир китобига айни шу сўзни ном сифатида танлаганини таъкидлайди: “Фахриёр сайланмасининг “Аёлғу” номи билан аталиши ҳам тасодифий эмас. Аёлғу сўзи қадим чолғу асбобининг номи; луғатларда қайд этилишича, соф туркий ўлан, ашула, ялла, куй, оҳанг, таъсирли қўшиқ, дегани. Аввало “Аёлғу” номи билан аталган достонни, қолаверса, шу ном билан чиққан сайланмадаги бошқа достон ва шеърларни ўқисангиз, “соф модерн” кўринишидаги деярли барча асарлар қаъридан акс садо бериб турган қадим аёлғу наволарини туйиб-эшитиб турасиз”.
@oriftolib