Модомики: вергул керакми ёки йўқ?
Бу сўз билан вергул ишлатишда кўп хато қилинади. Ҳатто изоҳли луғатда шу сўз шарҳидаги мисолларда ҳам бирида вергул ишлатилган, бирида эса йўқ. Ўзи вергул керакми? Жавоб – йўқ. Бу сўзга маъноси яқин бўлган агар, мабодо юкламаларидан сўнг вергул қўймаймиз. Модомики ҳам вергул талаб қилмайдиган сўзлар қаторига киради.
Модомики юкламаси эргаш гаплар бошида келиб, шу гап билдирган маънони таъкидлайди:
Модомики сиз рози экансиз, менинг қаршилигим йўқ.
Модомики аҳвол шундай экан, у кишининг орзуларига қулоқ солишимиз керак бўлади.
Ойбек, Танланган асарлар.
Модомики шундоқ экан, қори шундоқ қилишга нучук журъат қилди?
А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари.
Бундан кейин гапларимни уқиб олинг, модомики мен билан биргасиз, менинг одамимсиз, ҳар бир ишни мен билан баҳамжиҳат қилинг.
Ойбек, Танланган асарлар.
Охирги мисолда вергул модомики сўзи туфайли эмас, бирдан ортиқ кесим қатнашаётгани сабабли қўйиляпти.
@oriftolib