“Писанда қилди”: писанда нима?
Писанда сўзини кўпинча киноя маъносида тушунамиз. Аслида-чи? Бу сўзнинг асл маъноси нима?
Изоҳли луғатга кўра, писанда форс тилидан кирган, аслиятда дидга тўғри келган, мақбул; мақтовга, маъқуллашга сазовор маъноларини билдиради. Ўзбек тилида икки хил маънода ишлатилади:
1️⃣ Олдиндан қўйилган талаб, шарт.
Уларнинг ўзаро писандаларига мувофиқ, янги ерлар, чиқариладиган сувлар Тешабойга текин ўтади.
М. Исмоилий, Фарғона т.о.
2️⃣ Талаб ёки шарт тарзида айтиладиган баҳона.
Писанда қилмоқ ибораси икки хил маънога эга:
1️⃣ Олдиндан бирор талаб ёки шарт қўймоқ.
Шу аснода Давронга паспортни узатаркан, писанда қилди:
– Энди сизга гап шу, ака: бундан кейин ичган пайтингизда кўча-кўйда санқиб юрманг.
Н. Қиличев, Чиғириқ.
2️⃣ Таъкидламоқ; луқма ташламоқ.
– Кори хайр иши давлатга қарамайди, оғайни, – писанда қилди мулла Бердиёр, – ҳимматга қарайди, ҳимматга.
“Муштум”.
@oriftolib