Одатда: вергул керакми ёки йўқ?
Одатда сўзидан сўнг вергул ишлатилган ҳолатлар кўп кўзга ташланади. Аслида бу сўз вергул талаб қилмайди.
Ушбу сўз равиш туркумига оид ва одат бўйича, одатга кўра деган маънони англатади. Кириш сўз ёки модал сўз эмас. Равишлар эса вергул сўрайдиган сўзлар тоифасига кирмайди:
Одатда кичиклар катталарга салом беради.
Одатда ҳар қандай ҳикоянинг ҳам боши, ўртаси, адоғи бўлади.
Н. Сафаров, Оловли излар.
Баҳс кетаётганда одатда бақирган томон ютқазади.
Ф. Мусажонов, Ҳиммат.
Ўрмонжон одатда иш сустроқ ёки ёмонроқ кетаётган участкаларга борар эди.
А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари.
@oriftolib