“Асфаласофилинга кетди”: асфаласофилин нима?
Тилимиздаги баъзи ибораларнинг умумий мазмунини биламиз, лекин таркибидаги сўзларнинг луғавий маъносини ҳар доим ҳам аниқ-тиниқ тушунмаймиз.
Асфаласофилин бўлмоқ ёки асфаласофилинга кетмоқ иборалари шундай иборалардан.
Асфаласофилин арабчадан кирган, аслиятда тубанларнинг тубани, энг ярамас, энг тубан маъноларини англатади. Ўзбек тилида алоҳида ҳолда дўзахнинг энг таги, жаҳаннам маъносида қўлланади. Иборалар ичида эса маъно ўзгаришларга учрайди.
Асфаласофилин бўлмоқ ёки асфаласофилинга кетмоқ:
1️⃣ Чуқурликка, жарликка тушиб кетмоқ.
2️⃣ Кўчма маънода: ҳалок бўлмоқ, ҳалокатга учрамоқ.
Асфаласофилин сўзлашув тилида аспаласофин шаклида ҳам ишлатилади.
📖 “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” асосида тайёрланди.
@oriftolib