Устувор
Устувор форсчадан олинган, аслиятда чидамли, маҳкам, тўғри, ўткир, кучли маъноларини билдиради.
Ўзбек тилида китобий услубда маҳкам, мустаҳкам, бузилмас маъноларида ишлатилган. Лекин ҳозир бу маънода қўллаш эскирган:
Яна қонлар тўкиб устувор қилдик.
Ғ. Fулом.
Устувор йўналиш деганда биринчи даражали, устун йўналиш тушунилади.
Устувор турмоқ дегани эса:
1️⃣ Қимирламасдан, мустаҳкам турмоқ.
2️⃣ Кўчма маънода: иккиланмасдан бир фикрда қатъий турмоқ.
Устувор сўзи ҳозир асосан расмий услубда ва ОАВ тилида ишлатилади.
📖 “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” асосида тайёрланди.
@oriftolib