Тақсир
Тақсир сўзи ҳам бошида камина сўзи каби камтарлик маъносини билдирган. Кейинчалик маъноси ва қўлланиш йўсини ўзгариб кетган.
Тақсир арабчадан олинган, аслиятда қисқартириш, камайтириш; камчилик; сусткашлик, бепарволик маъноларини англатади. Тақсир ва қусур сўзларининг ўзаги бир.
Эски тилимизда одамлар ўзи ҳақида фақир, қулингиз, тақсирингиз каби сўзларни ишлатган. Тақсирингиз дегани қусурли, айбли, гуноҳли суҳбатдошингиз, яъни мен деганидир.
Кейинчалик бу сўзнинг маъноси тескарисига ўзгариб кетган. Кузатишларимга кўра, XIX аср охирларидан бошлаб тақсир мурожаатда ҳурматни билдирувчи сўзга айланган:
– Гапингиз нуқул ҳақиқат, тақсир, – деди Олчинбек.
К. Яшин, Ҳамза.
Шаҳидбек мулла Абдураҳмонни сўзга тортди:
– Нима лавозиматдалар, тақсирим?
А. Қодирий, Меҳробдан чаён.
Наҳот шундай бўлса, тақсир?
@oriftolib