“Жуфтакни ростлади”: жуфтак нима?
Тилимизда жуфтакни ростламоқ, жуфтакни урмоқ ва баъзан жуфтак отмоқ иборалари қўлланади. Улар қочиб қолмоқ, орқа-олдига қарамасдан қочмоқ маъноларини англатади:
Омон менга қаради, мен “тағин бир бало бўлиб қолди шекилли” деб аллақачон жуфтакни ростлаган эдим.
Ғ. Ғулом, Шум бола.
Ибора таркибидаги жуфтак сўзи форс тилидан олинган бўлиб, икки оёқлаб тепиш маъносини англатади. Форсчада от, мол каби ҳайвонларнинг кейинги икки оёқ билан тепиши, тепинишига ҳам шу сўз ишлатилади.
❗️ Лекин тепки маъносидаги жуфтак сўзи ўзбек тилида мустақил ишлатилмайди. У фақат ибора таркибида қўлланади, холос. Унинг омоними ҳам бор. Мисгарликда ишлатиладиган омбирсимон қисқич ҳам жуфтак дейилади. Албатта, бу бошқа сўз.
@oriftolib