Шайх Алихонтўра Соғуний раҳматуллоҳи алайҳнинг юрак қувватсизлиги ва камқонликка буюрган содда усули.
Дилшода ҳожи она шундай эслайдилар: “1970 йил. Онам (Азизапошша) юқори қон босимидан азият чекардилар. Бир куни оталарининг олдига бошлари оғриб, мазалари бўлмай борибдилар. Бувам (Алихонтўра Соғуний) онамнинг томирларини ушлаб текширибдилар. Юрагинг қуввати камайиб кетибди, дебдилар . Сўнгра буюрибдилар: - Сен қирқ кун мана шу муолажани қилгин, деб. Тадбир будир:
Ўнта янги, ишлатилмаган, тахминан, 7 смлик мих оласан. Михларни қайноқ сувда ярим соат, қирқ дақиқа қайнатиб, яхшилаб совуқ сувда ювиб, артилади. Иложи бўлса, михлар тоза мато ёки пахта билан артилади. Бир дона ўртача катталикдаги “семеринка” олма яхшилаб ювилади. Ўнта мих олманинг турли томонларидан санчиб қўйилади. Михларнинг учи олманинг иккинчи томонидан чиқиб туради. Бу ишни кечки соат еттиларда қилиб, бир идишга солиб, усти ёпиб қўйилади. Наҳорда михлар олиб ташланади. Михларини суғуриб олиб, олмани онамга берардим. Онам ўша олмани ердилар. Михларни яна қайнатиб, тозалаб, бир матога қуриши учун қўйиб қўярдим. Кечқурун яна бошқа олмага санчиб қўярдим.
Шуни онамлар қирқ кун еганлар. Сўнг бувамнинг олдиларига яна борганлар. Томирларини ушлатсалар, бувамлар: “Анча қувватга кирибсан, қизим”,-деганлар. Буни онам бувамнинг олдиларига бориб-келгандан кейин айтиб бергандилар. Энди бу камқонликка (анемияга) ҳам фойда қилади. Чунки, бунда темир кўп” .
Изоҳ:
Бунинг фойдаси: маълумки, темир моддаси организмга жуда керак. У икки ва уч валентлик бўлади. Михдаги темир уч валентлик, буни инсон танаси ўзлаштира олмайди. Уни икки валентликка ўтказиш ишини олмадаги кислоталар мукаммал бажаради ва михдаги зарур элементнинг бир қисми олмага ўтади.
Яна бир фойда: темир ошқозонга тушгани билан тўғридан-тўғри ўзи сўрилмайди. Унга фолий кислотаси керак. Бу кислота эса, олмада бор.
Яна бир фойда: эрталаб истеъмол қилишни ҳикмати нимада? Наҳорга турганда инсонда сафро, замонавий тиббиёт бўйича ошқозон шираси (хлорид кислота) кўп бўлади. Бу кислота темирнинг яхши сўрилишига ёрдам беради. Хулоса: бемор темир моддасига тўйинтирилган маҳсулот истеъмол қилади. Натижада организмга темир моддаси сингади, камқонлик даволанади.
Яна бир фойда: олмада аскорбин кислотаси, яъни С витамини қон-томирлар мустаҳкамлигини таъминлайди, ҳамда иштаҳани очади.
Ундан ташқари, Ибн Сино “Юрак дорилари” рисолаларида олмани юракнинг совуқлик дориларига киритганлар.
Бу арзон, содда, халқчил усул бўлиб, ҳамма ҳам қўллаши мумкин. ТошПТИ Педиатрия кафедраси ассистенти Кулиева С. И. ўтган асрнинг 90-йилларида шу усулни кўпгина камқонлик билан азият чекувчиларга тавсия қилар эканлар. Биз у кишининг шогирди – Новиков С. А. хотираларидан ёзиб олдик. Бу киши ҳозиргача бу даволаш усулини қўллаб келар эканлар. Усуллар ўхшаб кетади: ўртача катталикдаги олмага қайнатиб тозаланган элликталик михни тиқиб қўйиб, кунига икки маҳал (эрталаб ва кечқурун), 10-15 кун давомида истеъмол қилиш (64-расмга қаранг).
"Шифоул-илал" асаридан.
♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️
♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz