Orifon.uz


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси тасарруфидаги «Хўжа Исмат» жомеъ масжидининг "orifon.uz" расмий сайтининг телеграм мессенжер канали. Бош имом-хатиб: Салоҳиддин Гадоев.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


НАМОЗ НИ ТИББИЙ ФОЙДАЛАРИ!!!

Намоз: Соғлиқ учун табиий шифо!
Намоз нафақат ибодат, балки жисмоний ва руҳий саломатлик учун ҳам муҳимдир. Унинг ҳар бир ҳаракати танада ижобий таъсир кўрсатади.

Юрак ва қон айланиши – Ҳар бир рукуъ ва сажда қон айланишини яхшилайди, юракка ортиқча босим тушишининг олдини олади.

Кўз соғлиғи – Кўзнинг ички босимини барқарор ушлаб туради, катаракта ва бошқа кўриш муаммоларидан ҳимоя қилади.

Ҳазм жараёни – Ошқозон ва ичаклар фаолиятини яхшилайди, модда алмашинувини тезлаштиради.

Буйрак ва бавл тизими – Намоз вақтидаги ҳаракатлар буйрак ва қовуқни "чиқиндилардан" тозалашга ёрдам беради.

Бўғим ва мушаклар – Тананинг доимий ҳаракатда бўлиши бўғимларда туз йиғилишининг олдини олади, бел ва тизза оғриқларини камайтиради.

Руҳий осойишталик – Намоз уйқуни яхшилайди, асаб тизимини тинчлантиради ва стрессни камайтиради.

Намоз – нафақат ибодат, балки ҳаётингизни яхшилайдиган табиий терапия!

ОХИРАТГА ҚАНЧА АЖРИ БОР. БЎЛСА...

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
"ЖАННАТНИ ВОЖИБ ҚИЛУВЧИ АМАЛ".


“Хўжа Исмат” жоме масжиди қурилишига кўмак бермоқчи бўлган олиҳиммат биродарларларимизга ҳисоб рақамларини эслатиб қўймоқчимиз. Савобдан бебаҳра қолманг! Ўзингизга жаннатлардан қаср сотиб олинг!

UZ card: 5614681200998213

Humo card: 9860 010116932772

  ИНН.   206628196

МФО 00088

Масжид ҳисоб  рақами:

20212000704516299001

“Ипотека банк”

  РОССИЯДАН ПУЛ КЎЧИРУВЧИЛАР УЧУН.

  9860167827774552
ҳамкорбанк.

   ВИЗА КАРТА.  ИПОТЕКА

4242150031269205

БАРЧА КАРТАЛАР ГАДОЕВ САЛОҲИДДИН НОМИГА.

Murojat uchun
+998973003303  Салоҳиддин домла
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram (https://t.me/Xoja_Ismat_jome_masjidi)


ХАДИС.

ҲАЛОЛЛИК...

“Бир инсон катта иштиёқ билан (ҳаж ва ё умра учун) йўлга чиқади. Йўлда жуда кўп азият чекади, чанг-тўзон ичида қолади. Қўлларини осмонга кўтариб: “Эй Аллоҳим, эй Парвардигорим!” – деб ёлворгани ҳолда унинг егани ҳаром, ичгани ҳаром, кийгани ҳаромдир. Бундай кишининг дуоси қандай ҳам қабул бўлсин?!”

(Муслим ва Термизий ривояти).


Ҳадис матнида келган “тоййиб” сўзи луғатда “пок” ва “нажосатдан тоза” маъноларида келган бўлиб, бу ҳадис Исломнинг асосий жиҳатларидан бирини очиб беради.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳажга борган, қариндошлик алоқаларини мустаҳкамлаган ва бошқа ибодатларни қиладиган мўминнинг еб-ичаётган нарсасига ҳаром аралашган бўлса, унинг дуоси ва ибодати қабул бўлмаслигини айтганлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам буни айтиб, Аллоҳнинг ўзи ҳам пок зот эканлигини аввалбоши айтиб ўтмоқдалар. Ушбу ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам еб-ичадиган нарсаси, кийим-кечаги пок бўлмаган инсонлар Аллоҳнинг наздида қадри йўқлигини таъкидламоқдалар. Йўқса, адолатлиларнинг Адолатлиси бўлмиш Аллоҳ бандаси ўзига бўйин эгиб қуллик бажо айлаб турганда унинг бандалигини қабул қиларди. Қусур ва нуқсондан холи бўлган ягона Раббимиз, қулларининг ҳам нопоклик ва ахлоқсизликдан узоқ бўлишлари, луқмаларини фақат ҳалолдан бўлишини истамоқда. Зеро, инсон кўп хайрли ишлар қилиши, пули ва мол-дунёсини савоб ишларга дини, миллати ва ватани йўлида сарфлаши мўминга хос хусусиятдир. Ҳалол бўлмаган йўллар билан топилган мол-дунёнинг барчаси Аллоҳ йўлида сарф қилинса ҳам ҳеч бир қиймати йўқдир. Лекин бу гаплардан Аллоҳ йўлида бирон нарса сарфлаш мумкин эмас, деган хулоса чиқармаслик керак.
Еб-ичадиган нарсалар ва кийим-кечакнинг манбаси ҳалол бўлиши оддий мўминлар билан бирга пайғамбарларга ҳам буюрилгандир. Аллоҳ Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “(Пайғамбарларимизга шундай дедик): “Эй пайғамбарлар! Пок (таом)лардан енгиз ва эзгу (иш) қилингиз! Албатта, Мен қилаётган ишларингизни билувчидирман” (Мўминун, 51). Шунингдек, барча мўминларга ҳам: “Эй имон келтирганлар, Аллоҳгагина ибодат қилувчи бўлсангизлар, сизларга Биз ризқ қилиб берган покиза нарсалардан енглар ва Унга шукр қилингизлар”, деб буюради (Бақара, 172). Ҳадисда айтилганидек, инсон дини учун фидо бўлса, ҳар қанча хору зорлик ичра хизмат қилишни истаса-ю, ҳаром луқма истеъмол қилса барча ҳаракатлари бекордир. Унинг қилган ибодати ҳам, дуоси ҳам қабул бўлмайди. Чунки дуонинг икки қаноти борлигини ёдда сақлаш лозим: бири ҳалол луқма, иккинчиси рост сўздир.
Бир нарсани ёдда тутмоқ лозимки, мусулмоннинг дунёда мукаррам қиладиган нарса фақат унинг имони эмас. Балки унинг дини амрларига бўйсуниб яшамоғи, меъдасини пок тутмоғидир. Демакки, ҳам зоҳири, ҳам ботинини ҳам тоза сақламоғи лозим.
Парвардигоро, бизни ҳам ўзинг рози бўладиган йўл узра юрмоғимизни насиб эт!

АЛЛОҲ ҲАМИША ҲАЛОЛДАН РИЗҚЛАНТИРСИН.

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРАКОТУҲ
Шанба тонги муборак бўлсин, Азизлар!

#салавот
(САДАҚА САВОБИНИ ВОЖИБ ҚИЛУВЧИ САЛАВОТ)
«Аллохумма солли ъала саййидина Мухаммадин ъабдика ва росулика ва солли ъалал муъминина вал муъминати вал муслимина вал муслимат».

Маъноси:
«Аллоҳим, банданг ва Расулинг Муҳаммадга салавот юборгин. Мўмин бўлган эркак ва аёлларга, мусулмон бўлган эркак ва аёлларга марҳамат айла».

Эрта тонгда қилган яхши тилагку дуоларингизни Аллоҳим ижобат айласин. Пок ниятларга етказиб кунларимизни хайру барокатли бўлишини насиб айласин.

МЕҲРИБОН   РОББИМ!!!

Танангизни сиҳат-
-саломат,
Кўнгилларингизни меҳрли-- шафқатли,
Ҳаёт
ингизни гўзал--фаравон.
Хулқингиз расулуллоҳ хулқларидан.
Ризқингизни кенг ва баракотли айлаб ўзи сийласин.

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!

@orifonuz


ЭРТАГА МУБОРАК ЖУМА! БАЖАРИЛАДИГАН ФАЗИЛАТЛИ АМАЛЛАР.

🌹 КИМ ЖУМА КЕЧАСИ 80 ТА САЛОВАТ АЙТСА, 80 ЙИЛЛИК ГУНОҲЛАРИ КЕЧИРИЛАДИ!!
(Даре Кутни).

🌹 ЖУМА КЕЧАСИДА ДУҲОН СУРАСИНИ ЎҚИГАНЛАРГА ЖАННАТДАН ҚАСР БЕРИЛАДИ!!
(Табороний).

🌹 КИМ ЖУМА КЕЧАСИ ЁСИН СУРАСИНИ ЎҚИСА, УНИНГ ГУНОҲЛАРИ КЕЧИРИЛАДИ!!
(Исфаҳоний).

🌹 ЖУМА ОҚШОМИДА ЧЎМИЛГАНЛАРНИ ГУНОҲЛАРИ КЕЧИРИЛАДИ!!
(Табороний).

🌹 ЖУМА ОҚШОМИДА 1000 МАРТА "Ё МУҲСИЙ" ИСМИНИ ЎҚИГАН КИШИНИНГ ҚИЁМАТ КУНИДА ҲИСОБИ ОСОН БЎЛАДИ!!

🌹 ЖУМА КЕЧАЛАРИ "Ё БАРР" ИСМИНИ 100 МАРТА ЎҚИШДА БАРДАВОМ БЎЛГАНЛАР АЛЛОҲ ТАОЛОГА ЯҚИНРОҚ БЎЛАДИЛАР ВА ЗАРАРЛИ ИШЛАРДАН ЭМИНДА БЎЛАДИЛАР!!

ҲАР ЖУМА КЕЧАСИ *
7 МАРТА *
ҚАДР СУРАСИНИ *
ЎҚУВЧИГА*
АЛЛОҲ ТАОЛО *
БАРЧА ФАРИШТАЛАР БИЛАН*
УНГА САЛОВАТ АЙТАДИ*

🌹 ЖУМА КЕЧАЛАРИ "313" МАРТА ФОТИҲАИ ШАРИФ ЎҚИГАН ОДАМ,  БИЗНИЛЛАҲ УЙЛАНИШНИ ИСТАЁТГАН БЎЛСА УЙЛАНАДИ..
АГАР У ИШ ИЗЛАЁТГАН БЎЛСА ИШ ТОПАДИ..
У ҚАРЗИНИ ОЛОЛМАЁТГАН БЎЛСА ОЛАДИ!!!

ЖУББАЛИ АҲМАД ҲОЖИ АФАН
ДИ.

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ.
🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗ ДИНДОШИМ!!!

Абу Умома (р.а) Расулуллоҳ (с.а.в)дан ривоят қилади:
«Сизлар ҳар жума куни менга кўп салавот айтинглар! Зеро, (айтган) салавотингиз ҳар жумада менга етказилади. (Myсулмонлар) ичида ким кўпроқ салавот айтса, мартаба жиҳатидан менга яқинроқ бўлади». (Байҳақий ривоят қилган.)

#салавот

اللهم صل و سلم و بارك على سيدنا محمد صلى الله عليه و سلم

Аллоҳумма солли ва саллим ва баърик аъла саййидина Муҳаммад (саллоллоҳу алайҳи васаллам)

👉ЖУМА КУНИ УШБУ 8 АМАЛНИ БАЖАРИШНИ УНУТМАНГ!

Сизга файзу барокатли кун тилаймиз...

️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!

@Orifonuz


Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга кўп салавот айтинглар

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам шундай дедилар:

  “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.

  Аллоҳумма салли ъало   Муҳаммад ва оли Муҳаммад ва ажжил фаражаҳум!
Расулуллоҳга салавотни кўпайтирайлик.
Дўстларга ҳам улашинг.

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz


🔴#Намозвақтлар
БУХОРО НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:

   21--  27.  Февраль

БОМДОД:              06,35.
ПЕШИН:                 13:10
АСР:                        16:50
ШО
М:                      18:35
ХУФТОН:                20,05.

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:

إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا

"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят).

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz


Илм аҳлининг каромати

Абул Аббос Бакрий айтиб берган:
Муҳаммад ибн Жарир Табарий, Муҳаммад ибн Исҳоқ ибн Хузайма, Муҳаммад ибн Наср Марвазий ва Муҳаммад ибн Ҳорун Рўёний илм сафарида бирга бўлиб қолдилар. Бир кун келиб барчасининг пуллари тугади ва фақирона бир ҳолга тушиб қолдилар. Қоринлари очиб чидаб бўлмас даражага етди. Шунда улар бир нарсага келишдилар. Ораларида бир киши дуо қилади ва ҳожатларини сўрайди, қолганлар “амийн” деб туради. Бироқ, уларнинг барчаси ўз нафсини ҳақир кўргани учун биронтаси ҳам дуо қилишга ўзини лойиқ кўрмайди ва бир-бирига узр айтадилар. Охири қуръа ташлайдилар ва қуръа Муҳаммад ибн Исҳоқ ибн Хузаймага тушади. У “Менга икки ракат намоз учун муҳлат беринглар. Кейин дуо қиламан” дейди. У таҳорат қилиб намозга киришади. Намозини тугатмасдан эшик тақиллайди. Эшикни бирлари очади. Эшик олдида Миср волийсининг хизматчиси турар эди. У “Қайси бирингиз Муҳаммад ибн Наср Марвазий?” дейди. Уни кўрсатадилар. Хизматкор унга эллик динорли халтани чиқариб беради. Қолганларни ҳам бир-бир сўраб шундай қилади ва “Волий кеча Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўрибди. У Зот унга “Муҳаммадларни топ. Улар фалон жойда оч ўтирибдилар” деб айтибдилар” дейди.
Хизматчи қайтаётиб қуйидагиларни қўшимча қилди: “Амир пулларинг тугаса яна хабар беришларингни қасам билан илтимос қилди.”

(Тазкиратул ҳуффоз, 2/753)

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ
Пайшанба тонги муборак бў
лсин, Азизлар!

Анас ибн Молик (р.а)дан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам):
«Ким менга бир кунда 1000 марта салавот айтса, жаннатдаги ўрнини кўрмаг
унича вафот этмайди», -деганлар.

#салавот 
"Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадинин-Набиййил-умиййи ва ъала али
Муҳаммад".

Маъноси: "Аллоҳим! Уммий пайғамбар бўлмиш ҳазрати Муҳаммадга ва ҳазрати Муҳаммаднинг оилалари(аҳли)га салоту салом айла!"

*"Уммий" сўзи Қуръони каримда келган бўлиб, бу ўринда "ўқишни, ёзишни билмаган"(онадан туғма фазилатли) деган маънодадир.

Эрта тонгда қилган яхши тилагку дуоларингизни Аллоҳим ижобат айласин.

МЕҲРИБОН   РОББИМ!!!

Танангизни сиҳат--саломат,
Кўн
гилларингизни меҳрли-- шафқатли,
Ҳаётинг
изни гўзал--фаравон.
Хулқингиз расулуллоҳ хулқларидан.
Ризқингизни кенг ва баракотли айлаб ўзи сийласин.

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!

@orifonuz


Бир киши устозни олдига кирибди.
Устоз шогирдларига Саҳиҳ Бухорийни шарҳлаб дарс ўтаётган эди.

У киши айтибди:

– Ғарбда одамлар ойга етиб боряпти. Сиз бўлсангиз Бухорийни шарҳлаб ўтирибсиз.!

Устоз жавоб берибди:
– Нима қилибди ойга етиб борган бўлса. Махлуқ махлуққа етибди.

Биз эса Холиққа етмоқни истаймиз. Лекин сен бечора... На улар билан ойга етдинг ва на биз билан Бухорий ўқидинг!

РЎЗА ТУТУВЧИЛАР УЧУН            20 -ФЕВРАЛЬ   ПАЙШАНБА  КУНИ   САҲАРЛИК ВА ИФТОРЛИК ВАҚТЛАРИ.
ТОШКЕНТ ВИЛ.   С. 5;46..ИФТОР.  18, 04.
БУХОРО ВИЛ  С. 5, 57. ИФТОР.  18,
26.

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•


Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
;ҚАЛБ ОЛЛОҲ НАЗАРГОҲИДУР;

Қалбим тоза дегувчилар эшитсун. Устоз Салоҳиддин домлодан гўзал маруЗА.


♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz


  Ҳажжожи золим вафот этганида бир киши унинг қасрига келиб Ҳажжож билан кўришишга рухсат сўради. Дарвозабон Ҳажжожнинг вафот этганини айтди. Халиги киши қайтиб кетди ва бироздан сўнг яна келиб Ҳажжож билан учрашмоқчи  эканлигини айтди. Дарвозабон унга Ҳажжожнинг вафот этганини айтди. У киши яна қайтиб кетди. Бироздан сўнг яна келиб Ҳажжож билан учрашиши лозимлигини айтди. Дарвозабон бақирди:
- Мен сенга Ҳажжожнинг вафот қилганини айтдим-ку! Нега гапни тушунмайсан?!
Шунда ҳалиги киши деди:
- Тушуниб турибман, аммо Ҳажжожнинг ўлганини такрор-такрор эшитиб мазза қилаяпман!

АЛЛОҲИМ ЗОЛИМЛАР ЗУЛМИДАН АСРАСИН!!!

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz

2k 0 12 1 16

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОЕАТУҲ  
Чоршанба тонги муборак бўлсин, Азизлар!

Абдулл
оҳ ибн Масъуд (р.а)дан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) шундай деганлар:
«Одамлар ичида кўп салавот айтадиганлари қиёмат куни менга энг яқин бўлади
».

#салавот
«Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммадинин-Набиййил-ма
лийҳи, соҳибил-мақомил-аъла вал-лисонил-фасийҳ».

Маънос
и: «Аллоҳим! Энг юксак мақом, фасоҳатли тил соҳиби бўлмиш малоҳатли - кўркам юзли саййидимиз ҳазрати Муҳаммадга салоту салом ёғдир!»

Эрта тонгда қилган яхши тилагку дуоларингизни Аллоҳим ижобат айласин.



МЕҲРИБОН   РОББИМ!!!

Танангизни сиҳат--саломат,
Кўнгилларингизни меҳрли
-- шафқатли,
Ҳаётингизни гўзал--фаравон.

Хулқингиз расулуллоҳ хулқларидан.
Ризқингизни ке
нг ва баракотли айлаб ўзи сийласин.

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!

@orifonuz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ёмғир пайтида ўқилган дуо ижобат бўлади

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...ёмғир пайтидаги дуо рад қилинмайди», дедилар.

Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо
اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً
«Аллоҳумма соййибан наафиъан»
Парвардигоро, фойдали (хайрли) ёмғир қил!

АЛЛОҲИМ БИЗ БАНДАЛАРИНГДАН РЛЗИ БЎЛИБ, ДУОЛАРИМИЗНИ ИЖОБАТИНИ БЕРГИН. ЮРТИМИЗГА БАРАКАЛИ, МАНФАЪТЛИ ЁМҒИРНИ БЕРГИН!!!.

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz


СИЛАЙИ РАҲМНИ УЗМАНГ!!!

Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳу айтади: ''Арафот кечасида Пайғамбар алайҳиссалом билан ўтирган эдик. Шунда у зот айтиб қолдилар:
–Бугун кечаси силаи раҳмни узган киши мен билан ўтирмасин, орамиздан кетсин.
Давранинг четида ўтирган бир киши ўрнидан туриб, чиқиб кетди. Ҳеч қанча вақт ўтмай, у киши қайтиб келди. Пайғамбар алайҳиссалом:
–Нима учун даврамиздан туриб кетдинг?- дедилар. У айтди:
–Эй Аллоҳнинг Расули, сиздан бояги гапни эшитиб, холамникига бордим. У киши билан жанжаллашиб, орамиз бузилган эди. Борганимдан кейин холам менга: ''Нимага келдинг, бу сенинг одатинг эмас эди-ку?''– деди. Мен сиз айтган ҳадиснинг хабарини бердим. Мендан кечирим сўради, мен ҳам ундан кечирим сўрадим''.
Пайғамбар алайҳиссалом:
–Яхши қилибсан кел, жойингга ўтир! – дедилар. Сўнгра:
–Огоҳ бўлинглар, силайи раҳмни узган қавмга Аллоҳнинг раҳмати тушмайди! – деб огоҳлантирдилар.

''Кўҳна дунё ва ривоятлари'' китобидан.

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz


ИСТИҒФОР ФАЗИЛАТЛАРИ!!!

Истиғфор айтишни кўпайтиринг, муаммодан қутуласиз.

Истиғфор айтишни кўпайтиринг, Аллоҳга яқин бўласиз.

Истиғфор айтишни кўпайтиринг, қалбингиз қордек оппоқ, руҳингиз тетик бўлади.

Истиғфор айтишни кўпайтиринг, гуноҳлардан фориғ бўласиз.

Кўп истиғфор айтинг, дилингиз яйрайди, кўнглингиз ёзилади.

Кўп истиғфор айтинг, муваффақият қозонасиз.

Истиғфорни кўпайтирсангиз, ташвишларингиз ариб ёруғ кунларга етасиз.

Кўп истиғфор айтинг, касалликдан тўлиқ тузалиб кетасиз.

Истиғфор айтишни кўпайтиринг, қийинчиликдан фаровонликка чиқасиз.

Истиғфор айтишни кўпайтиринг, Аллоҳ мушкулингизни осон қилади.

Истиғфор айтишни кўпайтиринг, Аллоҳ сизни фарзанд неъмати билан сийлайди.

Оила қуришга имкони йўқ йигитлар кўп истиғфор айтишса, ўзларига муносиб солиҳа жуфт топиб, кўнгиллари таскин топади.

Турмушга чиқиш умидидаги қизлар истиғфор айтишни кўпайтиришса, бахт йўллари очилади.

Дунёда истиғфор билан орзуига етган қанчадан-қанча инсонлар бор. Етиб бўлмас марраларни истиғфор ила забт этган одамлар сони беҳисоб.

Истиғфор айтинг, дилингиздаги васвасалар, қўрқувлар арийди.

Истиғфор дилга қувонч бағишлайди, қалбга таскин беради, кўнгилни хотиржам қилади.

"Истиғфорнинг 40 хосияти I Салавотлар " китобидан

ИСТИҒФОРНИ КЎПАЙТИРАЙЛИК!

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ Сешанба тонги муборак бўлсин, Азизлар!

Абдуллоҳ
ибн Масъуд (р.а)дан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) шундай деганлар:
«Одамлар ичида кўп салавот айтадиганлари қиёмат куни менга энг яқин бўлади».

#салавот
«Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммадинин-Набиййил-малийҳи, соҳибил-мақомил-аъла вал-лисонил-фасийҳ».

Маъноси:
«Аллоҳим! Энг юксак мақом, фасоҳатли тил соҳиби бўлмиш малоҳатли - кўркам юзли саййидимиз ҳазрати Муҳаммадга салоту салом ёғдир!»

Эрта тонгда қилган яхши тилагку дуоларингизни Аллоҳим ижобат айласин.

МЕҲРИБОН   РОББИМ!!!

Танангизни сиҳат--саломат,
Кўнгилларингизни меҳрли
-- шафқатли,
Ҳаётингизни гўзал--фаравон.

Хулқингиз расулуллоҳ хулқларидан.
Ризқингизни ке
нг ва баракотли айлаб ўзи сийласин.

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!

@orifonuz


Ёдингда тут

Луқмони Ҳаким айтадилар:

1. Намоз ўқиганингда қалбингни сақла.

2. Ўзганинг уйига кирганда кўзингни сақла.

3. Одамлар ичида тилингни сақла.

4. Икки нарсани ёдингда тут: - бири Аллоҳнинг Биру Борлиги, иккинчиси - ўлимнинг аниқлиги.

5. Икки нарсани эсингдан чиқар: бири - ўзгаларга қилган яхшилигинг, иккинчиси ўзгаларнинг сенга қилган ёмонлиги.

(Ғаззолий. Мукошафат ул-қулуб. 379-бет).

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Каналга уланиш учун !👇👇
T.me/orifonuz


Шайтон яралганидан бошлаб уч марта йиғлаган экан.
1. "Шайтон" деб ном олганда!
2. Пайғамбариммиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бу дунёга келганларида!
3. Учинчи марта жудаям қаттиқ бақириб йиғлаган экан! Фаришталар
— Нега бундай йиғлаяпсан? — деб сўрашганда.
— Ер юзига Фотиҳа сураси туширилди. Кимки бомдод намозидан олдин Фотиха сурасини ўқиса, гуноҳлари ювилиб янги туғилган гўдакдек бўлиб қолади, — деб жавоб қилган экан.

•Қачон Қуръонни ушласангиз, шайтон ғазаб қилади.
•Қачон Қуръонни очсангиз, шайтон йиғлайди.
•Қачон Бисмиллаҳ десангиз, шайтон йиқилади.
•Қачон тиловатни бошласангиз, шайтон хушсиз бўлиб ағдарилади.
•Қачон ушбу ҳикматли сўзларни тарқатишни хоҳласангиз, шайтон тўсқинлик қилишга ўтади
.

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz

4.9k 0 128 1 27
20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.