Энага қизнинг кечмишлари...
Шартнома бўйича Германияга энагаликка борадиган бўлдим.
Бегона шаҳар, бегона одамлар, умрида бир ўзи бегона юртга чиқмаган мендек қизни қўрқитиши табиий. Мен борган оиланинг икки фарзанди бўлиб, қизалоқларнинг бири уч ёш, иккинчиси икки ойлик эди…
Ишим қийин эмас, қизалоқлар Андреа ва Эрика бир-биридан ширин, тартибли (ҳа, айнан тартибли). Иш вақтим эрталаб 8 дан 12 гача, кейин 17 дан 19 гача бориб болаларни овқатлантириб, ювинтириб ухлатишга ёрдамлашаман. Мени энг қойил қолдиргани немис болалари кечки соат етти бўлгач, ухлагани ётишарди. Ва ухлаб қолишарди! Шу билан эрталаб соат саккизгача, бизникларга ўхшаб соат бешдан сакраб туришмайди.
Буни иш вақти деб ҳам бўлмайди. Чунки олдинги ишлаган жойимда эрталабдан кечгача, токи иш тугагунча ишлайверардим.
Аввалига анчагача мослашолмадим, чунки доим шошиб, нимагадир улгурмай қолишдан қўрқиб, асабларим таранг юришга ўрганиб қолгандим.
Кундузи бажариб улгурмаган ишларимни уйга олиб келиб, кечаси қилардим. Доим уйқуга тўймай юрардим. Энди эса ҳеч қаерга шошилишнинг ҳам кераги йўқ… Лекин бу ҳаётга ўрганишим қийин бўлди. Узоғи билан бир ҳафта чидадим. Уйдагиларга яхши яшаяпман, деганим билан ўзимни қўярга жой тополмасдим. Чунки кўп ухлашга ўрганмаганман. Қолаверса, кўп ўтмай ёлғизлигим сезила бошлаганди. Ишдан бўш пайтларим деразадан шаҳарни томоша қилиб ўтираман. Олдинги дўстларим, оила аъзоларим билан ўтадиган қизғин ҳаётимни қўмсам сиқилардим. Бир кун зерикканимдан шаҳар айлангани чиқдим. Дрезденнинг эски шаҳари ҳисобланадиган Альтштадтни айланиб келаман, деб қайтишда уйни тополмай адашиб қолдим.
Одамлардан сўрай-сўрай, амаллаб топиб келдим. Шундан кейин шаҳарни ёлғиз айланмайдиган бўлдим. Вақтимни кўпроқ иш жойимда ўтказадиган бўлдим.
Шартнома бўйича белгилаб қўйилган вақтимдан ташқари ҳам қолиб уй бекаси Аннага ёрдам берардим. Менинг бу ишимга аввалига улар ажабланиб қарашди. Лекин мен ишсиз ўтириб ўрганмаганман. Қолаверса, болаларни жонимдан ортиқ яхши кўрардим. Аннанинг эри эртадан кечгача ишда, кўпинча хизмат сафарларида юрарди, шу сабаб уйда кам бўларди.
Уй ишларида кўмак берадиган дастёр зарар қилмасди. Бир гал эри узоқ муддатга сафарга кетадиган бўлди. Анна иккита бола билан қийналиб қолишини айтиб, кўз ёши тўкиб олди. Унга қараб уч-тўртта боласи билан бирга қайнона-қайнотасини ҳам эплайдиган ўзбек аёллари кўз ўнгимдан ўтди. Барибир унга ачиндим. Унга ёрдам бўлсин, деб болаларга қарашни ўз зиммамга олиб, кўп вақтимни улар билан ўтказа бошладим. Барибир қиладиган ишим йўқ. Болаларга меҳр берганим сайин улар ҳам менга ўрганиб, яхши кўриб қолишди. Ҳар кун эртадан кечгача улар билан ўйнаб вақт ўтганини билмайман.
Аннанинг кўнглини кўтариш учун миллий таомларимиздан пишириб бергандим, уларга ёқиб қолди. Энди ишдан бўш пайтларим тез-тез уларга таом тайёрлаб берадиган бўлдим. Улар ошпазликни қаердан ўргангансан ёки махсус курсда ўқиганмисан, деб сўрашарди. Мен эса «ҳа, онамнинг курсларида ўқиганман», деб жавоб берардим. Улар менинг меҳрибончлигимдан хурсанд бўлишарди, яхшилигимни қайтариш учун хурсанд қилишга ҳаракат қилишарди. Буни хонамга қўйиб кетилган шоколадлардан билса бўларди. Секин-секин бу ерда ҳам ҳаётим изига туша бошлади.
Ҳафтада икки марта бўш вақтимда немис тили курсларига қатнай бошладим. Танишлар ҳам орттирдим. Курсда мен билан бирга украиналик Таня деган қиз ўқирди. У ҳам рус тилини яхши билгани учун дарров тил топишиб кетдик. Таня мени ўз дўстлари билан таништирди. Улар билан гаплашиб, анча тил бойлигим ҳам ортди. Таня тез-тез мени дам олишга чақирар, «доим банд бўлиш» касалига чалингансан, сени халос этиш керак дерди. Мен эса кўпинча уй ишларидан ортмасдим. Бир куни у мендан шартномангда эрталабдан кечгача ишлаш ёзилганми, деб сўради. Мен ўзим Аннага ачинганимдан ёрдам беришимни айтдим. Таня жавоб ўрнига жилмайиб қўйди........