Ўқинг...фақат йиғламанг!


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: ko‘rsatilmagan


Энг таъсирли ҳикоялар канали!
Канал фаолиятини бошлаган сана 24.03.2020
Админ: @HusniddinMirzaliyev

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Кунларнинг бирида бир деҳқоннинг эшаги қудуққа тушиб кетибди. Деҳқон уни чиқаришга ҳар чанд уринмасин, чиқара олмабди. Охири деҳқон тақдирга тан берибди ва: эшагим ўзи қариб, анча ишдан қолган эди. Энди уни шу ерга кўмиб қўя қолай, барибир қудуқнинг ҳам суви йўқ, дебдида атрофидаги қўшниларини ёрдамга чақирибди. Ҳаммалари қудуқдаги эшакнинг устидан тупроқ ташлай бошлашибди. Устига тупроқ ташланаётган эшак бир силкиниб, устидан тупроқни тушуриб юборар, тупроқ тушган сари оёғининг ости кўтарила борар эди. Охир оқибат ташланган тупроқлар эшак учун юқорига чиқишга зинапоя вазифасини ўтади ва натижада эшак қудуқдан чиқиб, ўлимдан қутилиб қолди.

P.S.: Ҳаёт сизнинг устингизга қанчадан қанча тупроқ, кир чирларни сочади. Сиз ўзингизга отилаётган тошми, тупроқми, яна шунга ўхшаш ахлатларни устингиздан ирғитиб ташланг. Улар сизни кўмиб ташлашига қўйиб берманг. Аксинча, ўз мақсадингизга эришиш йўлида ҳаракатдан тўхтаманг. Бу ҳаётда сиз рўбарў келаётган ҳар қандай муаммо сиз учун юқорига кўтарилиш пиллапоясидир. Шу пиллапоялардан кўтарилиш орқалигина юқори даражаларга эришасиз.

Улар сизга ташлаган тупроқдан олдинга бориш учун фойдаланинг!!!

Бахтли бўлиш учун 5 қоидани ёдда тутинг:
1. Юрагингизни нафратдан озод қилинг.
2. Фикрингизни озгина бўлсада чалғитадиган нарсалардан озод қилинг.
3. Ҳаётингизни соддалаштиринг.
4. Кўпроқ беринг ва камроқ кутинг.
5. Кўпроқ севинг ва ... лойларни қоқиб ташланг, чунки бу ҳаётда сиз муаммо эмас, балки ечим бўлишингиз керак!

Ўқинг...Фақат йиғламанг!


Bitta katta Yandex Plus

Filmlar, musiqa, kitoblar, keshbek ballari va bepul ovqat yetkazib berish - bularning barchasi oyiga atigi 10 000 so'mdan boshlanadigan Yandex Plus obunasi.

Sinab koʻrish

#reklama
plus.yandex.uz


Чин шоирлар бари отилган,
Қолганлари бари сотилган.
Мард сўзим шу - ҳаммаси қўрқоқ!
Ўзим кимман? Сўраманг бироқ.
Мен исмимни айтмасман зинҳор,
Замон нозик, бола чақам бор.

Эркин Воҳидов

Ўқинг...Фақат йиғламанг!


#siz_buni_bilarmidingiz

BIR MARTA KO‘PAYADIGAN JONZOT❗️

Dunyoda shunday bir jonzot borki u bolalarini dunyoga keltirgach o‘ladi.

▫️Bu jonzotlar umrida bir bor ko‘payadi xolos.
▫️Bolalarini dunyoga keltirish uchun 6-8 bazan 10 oy mutlaqo hechnàrsa yemaydi.

Bu jonzot hammamiz ko‘rgan...😱

JAVOBI...👇


Қадимда бир ўтинчи бўлган экан. Ўтинчи тоғлардан ўтин териб келиб, шаҳарда сотиб, хотини ва ўғилларини боқар эди. Ўғиллари эса ўтинчининг фарзанди эканлигидан ор қилишарди. Аммо ўтинчининг хотини оқила, итоатгўй аёл эди. У доимо эри уйга қайтиб келишини сабрсизлик билан кутар, чарчаб қайтган эрини ширин сўзлар билан кутиб олар, дарров қўлига сув куйиб, сочиқ тутарди. Эрининг ўтинчилик асбобларини ҳам жой-жойига ювиб тозадаб қўйиб қўярди. Дарров дастурхонга чой-нон қўяр, эри бир-икки пиёла чой ичгунча овқат ҳам сузиб келарди. Эрининг топиб келган пулини бир ҳамён тилла олгандек севиниб олар, "Бугун доимгидан ҳам кўп пул топиб келибсиз", дерди. Баъзида эри "Бугун камроқ пул топдим" деганида ҳам, "Ҳафа бўлманг, баракасини берсин. Бугун камроқ топган бўлсангиз, Аллоҳим эртага кўпрок берар", деб унинг кўнглини кўтарарди.
Бир куни ўғиллари онасидан сўрашди:
- Онажон, отамиз бир оддий ўтинчи бўлса, нега отамиз уйга келганида бунча гирдикапалак бўласиз? - деди катта ўғли.
- Рост, отамизни кўришингиз билан ўзингизни қўярга жой тополмай қоласиз-а? - деди ўртанча ўғил.
- Хатто отамизнинг оёқларини ўзингиз ювиб қўйишингизни тушунмаймиз - деди кенжа ўғил.
- Биз эса отамиз ўтинчилигидан уяламиз, - дейишди бир овоздан.
- Эҳ, болаларим-а, деди аёл. Оталаринг кўчада ўтинчи, уйда эса ҳақиқий Султон...

Иллохим... Хар бир эркакка ўз оиласида "султон" бўлиш насиб қилсин...

Ўқинг...Фақат йиғламанг!


Мобил алоқа воситалари болага қандай таъсир қилади.

• Боланинг тили чиқмагунига қадар унга тельефон, компьютер воситаларини бериш мутлақо мумкин эмас.
• Кичиклигидан экранга қарашни одат қилган боланинг тили кеч чиқади, гапиришда қийналади ва атрофдагилар билан мулоқот қила олмайди.
• Унда логопедик (нутқдаги) муаммолар юзага келади.
• Бола асабийлашиб қийинчиликни бошидан кечираётган пайти унга онанинг эътибори талаб этилади, компьютер ёки тельефон экрани эмас.
• Ўз вақтини ва сабрини қизғонган она боласига тельефон ёки компьютер тутқазиб қўяди.
• Шу йўл билан у боланинг ҳаётда кучли бўла олиш, қийинчиликларни енгиш қобилиятига қаттиқ зарба беради.
• Ота-оналар болани кичиклигидан мулоқот, суҳбат, қўли билан ушлаш, ҳис этиш, эшитиш, кўриш каби туйғулари ривожлантиришга ёрдам бериши керак.
• Баъзи тадқиқотлар яқин йилларда болалар ва ўсмирлар орасида кенг тарқалаётган семизлик сабабини ҳам мобил ва компьютер воситаларидан кўришмоқда.

Ўқинг...Фақат йиғламанг!


Олим ва йигит

Хорижий давлатда узоқ муддат таълим олиб қайтган йигит ўзининг диндор ота-онасидан унинг 3 та саволига жавоб бера оладиган диний олим ёки бирор мутахассис топиб беришларини сўради. Ниҳоят, ота-онаси бир мусулмон олимни топишга муваффақ бўлишди…
Йигит:
- Сиз кимсиз? Менинг саволларимга жавоб бера оласизми?
Олим:
- Мен Аллоҳ Субҳонаҳу ва Таолонинг бандаларидан бириман. Иншоаллоҳ, сенинг саволларингга жавоб беришга қодирман.
Йигит:
- Ростдан-а? Кўпгина профессорлар ва мутахассислар менинг саволларимга жавоб топишдан ожиз қолган эдилар.
Олим:
- Мен Аллоҳнинг тавфиқи ила имкон қадар жавоб беришга ҳаракат қиламан.
Йигит:
- Менинг учта саволим бор. Булар қуйидагилар:
1. Аллоҳ мавжудми? Шундай бўлса, менга Унинг шаклини кўрсатинг.
2. Тақдир нимадир?
3. Агар шайтон оловдан яратилган бўлса, нима учун охир оқибат у ўзи каби ўтдан иборат бўлган жаҳаннамга улоқтирилади? Шайтон ва жаҳаннам ўтдан яратилгани сабабли шайтон бундан заррача озор топмайди-ку! Шу ҳақда Аллоҳ ўйламаганми?
Саволлар тугар экан, олим киши бирдан рўпарасидаги йигитнинг юзига қаттиқ тарсаки тортиб юборди.
Кутилмаган зарба аламидан йигит ўзини йўқотаёзди.
- Нима учун мендан ғазабланаяпсиз?
- Мен ғазабланаётганим йўқ. Бу тарсаки сенинг уч саволингга бўлган жавобдир.
- Сизни тушунмадим.
- Менинг шапалоғимдан сўнг нимани ҳис этдинг?
- Албатта оғриқни ҳис қилдим.
- Демак, оғриқнинг борлигига ишонасан, шундайми?
- Албатта.
- У ҳолда менга оғриқнинг шаклини кўрсат-чи!
- Қандай қилиб? Бунга қодир эмасман-ку.
Шунда олим йигитчага бундай деди:
- Бу менинг биринчи жавобимдир: биз ҳаммамиз Аллоҳнинг шаклини кўришга қодир бўлолмасак-да, Унинг борлигини ҳис этамиз…
Олим сўзида давом этди:
- Ўтган кеча менинг сенга тарсаки тортишимни хаёлингга келтирганмидинг?
Йигит:
- Йўқ.
Олим:
- Сенга бугун тарсаки тортишим ҳақида билармидинг?
Йигит:
- Йўқ.
Олим:
- Мана шу тақдир бўлади!
Яна олим деди:
- Сенга шапалоқ туширган қўлим нимадан яратилган?
Йигит:
- Теридан.
Олим:
- Юзинг-чи? У нимадан яратилган?
Йигит:
- У ҳам теридан яратилган.
Олим:
- Юзингга тарсаки тушгандан сўнг нимани ҳис этдинг?
Йигит:
- Оғриқни.
Шунда олим деди:
- Шайтон ва жаҳаннам ҳам оловдан яратилган бўлса-да, Аллоҳнинг хоҳиши билан жаҳаннам шайтон учун ниҳоятда азобли жой бўлади.

Ўқинг...Фақат йиғламанг!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Bitta katta Yandex Plus

Filmlar, musiqa, kitoblar, keshbek ballari va bepul ovqat yetkazib berish - bularning barchasi oyiga atigi 10 000 so'mdan boshlanadigan Yandex Plus obunasi.

Sinab koʻrish

#reklama
plus.yandex.uz


• Югуриш йўлаги ихтирочиси 54 ёшида вафот этди.
• Гимнастика асосчиси 57 ёшида вафот этди.
• Бодибилдинг бўйича жаҳон чемпиони 41 ёшида вафот этди.
• Дунёнинг энг яхши футболчиси Марадона 60 ёшида вафот этди.
• Жеймс Фуллер Фих Aмерикада югуришни оммалаштириш орқали фитнес инқилобини бошлашга ёрдам бергани учун хизмат қилади. У 52 ёшида югуриш пайтида юрак хуружидан вафот этди.

БИРОҚ...

• Нутелла брендининг ихтирочиси 88 ёшида вафот этди.
• Сигарет ишлаб чиқарувчи Уинстон 102 ёшида вафот этди.
• Aфюн ихтирочиси 116 ёшида зилзилада вафот этди.
• Ҳеннессй ликёрининг ихтирочиси 98 ёшида вафот этди.

Ўқинг...Фақат йиғламанг!


Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳри ташкил топган йил?


Ҳақиқат бадал талаб қилади...

Саксония давлатида 1567-йил қиш ойида уч киши қатл этилмоққа маҳкум бўлибди. Булардан бири хинд, яна бири Непаллик табиб ва сўнгиси Инглиз физиги экан.

Дастлаб қатлга Хинд олиб чиқилибди, бошини гилётинага ўрнатиш асносида сўнгги сўз сўрашибди ундан. Шунда Хинд:
- Мени ва Хиндларни яратган тангрим Шивага (Мортал Комбатдаги Шива персонажи) ишонаман, у мени албатта халос қилади.
Шива... Шива... Шива..."
Гилётинани ташлаб юборишибди. Унинг бўйнига бир неча сантиметр қолганда гилётина ҳаракатдан тўхтабди. Халқ ҳайратга тушиб, бир оғиздан бақира бошлашибди:
Уни дарҳол қўйиб юборинглар! Уни яратган тангриси Шива ишончи уни сақлади!...

Гилётинага келтирилган Непаллик табибдан ҳам сўнгги сўзи сўралганда у:
- Мен Хинд сингари Шивага эмас, адолатга ишонаман! Aдолат... Aдолат... Aдолат...
Aввалги ҳолат каби бир неча сантиметр қолганда гилётина тўхтаб қолибди. Халқ ҳайратдан бир овозда:
- Адолат деди, Адолат қилиб дарҳол қўйиб юборинглар!...

Ҳар икки маҳкум шу аснода ўлимдан қутилибди. Майдонга энди Инглиз физикни олиб келишибди. Ундан ҳам сўнгги сўз сўрашганда:
- Мен на Шивага ва на адолатга ишонаман. Билган ягона нарсам: гилётина арқонида бир тугун бор, у тиғни тўлиқ пастга тушишига ҳалал беряпти холос, - дебди.

Хизматчилар гилётинани кўздан кечиришса, чиндан тугун борлигини кўришиб, уни тўғрилашибди. Ва ишга тушган гилётина физикни бошини танасидан жудо қилибди.

Хулоса: Ҳақиқатни сўзламоққа жасорати етганлар, бадал тўламоққа ҳам тайёр туришлари керак...

Ўқинг...Фақат йиғламанг!


Мактабга келдим деб, дарсга кирмаса,
Ёнида ё китоб, дафтар бўлмаса,
Юрагим ачишиб айтай бир нарса,
Уйғонинг оналар ғафлатда қолманг,
Илтимос фарзандлар ёнини олманг.

Тентираб юришар гўё мақсадсиз,
Кўзида қаҳр бор, жаҳл, шафқатсиз,
Дунёда яшайман десангиз дардсиз,
Уйғонинг оталар ғафлатда қолманг,
Илтимос фарзандлар ёнини олманг.

Илмсиз бўлмасин, қалби қотади,
Қотган қалбда эса зулм ётади,
Қўйиб берсак агар юртни сотади,
Уйғонинг оналар ғафлатда қолманг,
Илтимос фарзандлар ёнини олманг.

Худодан қўрқишсин, динни ўргатинг,
Дўст бўлиб ёнида Хақни кўрсатинг,
Болам умидимсан сен дея айтинг,
Уйғонинг оталар ғафлатда қолманг,
Илтимос фарзандлар ёнини олманг.

Жоҳиллик йўлини тутмасин дейман,
Ҳаёни тепкилаб ўтмасин дейман,
Ҳаётда ғофилдек ётмасин дейман,
Уйғонинг оналар ғафлатда қолманг,
Илтимос фарзандлар ёнини олманг.

Мактабга келишин назорат қилинг,
Илмни асосий мақсад деб билинг,
Тилагим устознинг ҳамкори бўлинг,
Уйғонинг оталар ғафлатда қолманг,
Илтимос фарзандлар ёнини олманг.

Ўқисин, улғайсин, камолга етсин,
Келажак кунига зиёлар битсин,
Кексалик гаштингиз роҳатда ўтсин,
Уйғонинг оналар ғафлатда қолманг,
Оталар илтимос эътиборсиз бўлманг.

Дилшод Сафаров

Ўқинг...Фақат йиғламанг!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
HONOR X8c: ҚОООЙИЛ қолдиради!

Йорқин суратлар учун кучли уч камерали тизим! Ҳар бир лаҳзани юқори тафсилот ва табиий ранглар билан муҳрланг. Ақлли алгоритмлар ҳар қандай шароитга мослашади — кун бўлсин, тун бўлсин, ҳаракат ёки портрет. AI ўчиргич эса фотосуратлардан кераксиз обйектларни осонгина ўчиради.

HONOR X8c — Услуб, технология ва фотография санъати битта қурилмада! ҚОООЙИЛ эмасми?!

Смартфонни техника дўконларидан ёки бренд сайтидан харид қилинг.

Saytga kirish

#reklama
honor.com


Энг яқин инсоним кириб келган рамазон ойининг сўнги “Жума” тонги муборак бўлсин.

Ўқинг...Фақат йиғламанг!


Ҳали бу ойнинг бу кунларини яна бир йил соғинамиз...

Рўза тутаман деб сахарликка турганларга Жаннатга «РАЙЁН» деб аталган эшикдан кириш насиб қилсин!

Ўқинг...Фақат йғламанг!


Йўқлаб бораман...

Юраман пеш билиб ишимни,
Билмадим, мен қандай боламан?
Кўрай деб энг яқин кишимни,
Онамни бир йўқлаб бораман...

Кутади ўзимдан зиёда,
Қўллари ҳар доим дуода,
Уловда бўлмаса, пиёда
Онамни бир йўқлаб бораман.

Болам деб тинмаган кун-у тун,
Жонини беради биз учун,
Эртамас, индинмас, шу бугун
Онамни бир йўқлаб бораман.

Дунёни бир четда қолдириб,
Ёшлигим эслатиб, кулдириб,
Қучоғим гулларга тўлдириб,
Онамни бир йўқлаб бораман.

Неларни хом ҳаёл сургунча,
Ҳар ерда ҳам саёқ юргунча,
Соғиниб суратин кўргунча,
Онамни бир йўқлаб бораман.

Ишим йўқ дунё-ю тахт билан,
Кўнглимга солгандим аҳд билан,
Ул-буллар олволиб шахд билан
Онамни бир йўқлаб бораман.

Кутади соғиниб йўл қараб,
Бир ойда келар деб кун санаб,
Меҳмони бўлиш ҳам зўр шараф,
Онамни бир йўқлаб бораман.

Жонимга ородир суҳбати,
Сарвар Мирзо дардим ёраман.
Фарзандлик бурчимдир ҳурмати,
Онамни бир йўқлаб бораман! 

Мархабо Каримова

Ўқинг...Фақат йғламанг!


Помидор экканда тухум қўшиб экинг. Сабабини билсангиз, бу йил тухум қўшиб экишингизга мен қафил‼️

Германияга ишлагани борганимда, парникда ишладим. Помидор экиш бошланганда, кўчатларга қўшиб бир мошина тухум олиб келишди. Ишбошқарувчига: “Кўчатга қўшиб тухум ҳам экамиз эканда-а?” — деб хазил қилсам, “Ростан шундай” деса бўладими. “Ҳазиллашманг!” — десам жиддий турганча сабабини тушунтирди. Сабабидан шокка тушиб қолдим. Дарҳол уйга қўнғироқ қилиб, ҳаммани огоҳлантирдим. Бир йил ўтиб уйга келсам, маҳаллада тухум қимматлаб кетибди. 😅

Ишбошқарувчининг айтишича, помидорга тухум қўшиб экишни сири шундаки… давоми👇


Хайрли тун, қадрдонларим...

Ҳамиша «Ўзингни эҳтиёт қил» дегувчилар топилади...

Аммо «Сени эҳтиёт қиламан»
дегувчи топилмайди...

Кун ўтди...
Сониясига қадар ўлчаб берилган кун.
Умр саҳифаларидан яна бир куни ортда қолди азизларим.
"Эй инсон, аслида сиз кунлардан иборатсиз, агар бир куниз ўтган бўлса, Сизнинг бир бўлагингиз кетибди…"

Роббим... яқинларимиз, яхши кўрганларимиз Ўзингга омонатдир.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!


УЯЛТИРМАНГ...

Йигит энди ибодатга кириб, масжидга борганди, намоз асносида телефони жиринглаб қолди. Ибодат тугагач намозхонлар: "Аллоҳнинг уйида гуноҳ қиласанми? Ер ютишидан қўрқмайсанми?" - дея баробар ташланиб қолишди.
Йигит масжиддан чиқиб кетди-ю, қайтиб кирмади..

Шу куни қаҳвахонага борди. Эҳтиётсизлик қилиб, чекаётган шишасини синдириб қўйди. Қаҳвахона хизматчиси: "Ҳеч хижолат тортманг! Келган бало-қазо шунга урсин, ўзингиз саломатсизку!" - деди.
Ўша кундан бошлаб масжидга боришни йиғиштириб, қаҳвахонанинг доимий мижози, кунда-шундасига айланди.

Нега юқоридаги ҳолат юз берди? – Шайтоннинг энг нозик ва кучли қуроли бўлган – КИБР сабабли. Шайтон, аввало, йигитнинг кибрини қитиқлаб: “Қара, улар “СЕНИ” хафа қилишди-я! “СЕНИ” обрўйингни тўкишди-я! Энди бу ерга қайтиб келма, “бунақа”лар билан бир сафда турма! СЕН киму, улар ким?” деб васваса қилди. Нафсонияти ерга топталган йигит ҳам бу гаплар шайтондан эканлигини тушунмай, “ХАФА БЎЛИБ”, масжидни бутунлай тарк қилди.

Намозхонлар-чи? Уларнинг ибодати, тақводорлиги, масжид одоби-ю, шариат қоидаларини билишлари қалбларига КИБРни олиб кирди. Гўёки улар зўр тақводор ва илмли-ю, бу йигит илмсиз гуноҳкор! Мана шу тақво пардаси остига яширинган КИБР сабабли улар йигитга паст назар билан қарадилар, уни жамоа олдида уялтираверса ҳам бўлади, деб ҳисобладилар, ўзларига шу ишни эп кўрдилар.

Агар бирор ҳурматли инсоннинг телефони жиринглаб қолса, бундай қилишга ботина олмасдилар, аммо йигитни КИБРлари сабабидан писанд қилмадилар. Шу ишлари билан шайтонни хурсанд қилиб, йигитни масжидга қайтиб келмайдиган қилдилар!

Бу ҳолат бўлар-бўлмасга ҳаммадан камчилик топаверадиган ва панд-насиҳат қилаверадиган “тақводор”ларга дарс бўлиши лозим. Эсдан чиқармайлик, панд-насиҳат қиладиган ва камчиликларни тузатадиган масъул кишилар (мадраса ўқиган олимлар, устозлар, имомлар) борлар ва улар бу ишни қалбларни оғритмасдан қилиш йўлларини биладилар. Албатта, хатони кўрганда тузатиш лозим, фақат уялтирмай, шарманда қилмай, Исломдан бездирмай, нафратлантирмай, балки мулойимлик билан, масаланинг енгил томонини кўрсатиб, кўнгилни кўтариб қилиш керак.
"Шакарнинг ҳам ози ширин" деганларидек, ҳамма жойда, ҳамма вақт насиҳат қилавериб, одамларни ўзингиздан бездирманг. Бошқалардан камчилик қидиргандан кўра, ўзингизнинг нуқсонларингизни топишга ва уларни тузатишга ҳаракат қилинг.

Нафратлантирманг! Енгиллаштиринг, қийинлаштирманг!
Уялтирманг! Шарманда қилмай танбеҳ беринг! Бағрикенг бўлинг, кўнгилларни шод қилинг!

Илҳом Қаҳҳоров

Ўқинг... Фақат йиғламанг!


ҚАРСАКБОЗ.

Қўшни қишлоққа тоғпиёз излаб бордим. Бир болакай Ибрат аканинг уйини кўрсатиб юборди.
- Ўша одамда кўп.
Ибрат ака маккажухори йиғаётган экан, ёнига бордим. Муддаога кўчгандим, бўпти, ярим қоп топиб бераман деди.
- Анави сояда ўтириб тур, ҳозир бўламан.
Тол тагига бориб ўтирдим. Ёнимга хўппасемиз, бети думалоқ бир киши келиб қолди.
- Ҳорма, Ибрат, - деди у маккажухори узаётган Ибрат акага қараб.
- Бор бўлинг!
- Э, баракалла!
Семиз киши шундай деб шаҳд билан қарсак чала бошлади. Ибрат ака менга кулиб қараб қўйди. Қарсак беш дақиқа давом этди. Сўнг у мен билан гаплашишга киришди. У ёқ-бу ёқдан гаплашиб ўтирдик. У нега келганимни сўради. Мен тоғпиёз излаб келганимни айтдим.
- Тоғпиёзчиларга қарсаклар! - у қарсиллатиб қарсак чалди.
Кўринишидан аввал мансабдор бўлганга ўхшайди. Ёки ашаддий қарсакчи.
Ибрат ака келгач, у кетишга чоғланди.
- Сенга гап йўқ, Ибратжон! Қарсаклар!
У қарсак чалиб-чалиб кетгач, Ибрат акадан сўрадим.
- Ким у?
- Э, бир анқов. Аниқроғи қарсакчи. Аввал колхоз раисига, кейин маҳалла оқсоқолига хизмат қилди. Қарсакбозликни уюштириш ва қойиллатиб бажариш учун уни ёллашарди.
- Ҳозир нима иш қилади?
- Бекорчи. Лекин дуч келган жойда қарсак чалаверади. Тунов куни футбол уйнаётган болаларга қарсак чалдираётган экан, уришдим. Қаерга борса қарсак чалади. Маҳаллага яхши раис келгандан бери иш йўқ уга. Ҳозир қарсакбозлик охирги планга тушиб қолган.
- Йиғилишларга бориб турса керак?
- Бормайди. Беш ой олдин бориб, ҳар гапнинг бирига қарсак чалиб, ҳамманинг асабига ўйнаб ўтирарди. Бир воқеа рўй бергач, эл уни ўзига қўшмай қўйди.
- Қанақа воқеа?
- У азада мулла жаноза намозини ўқиб бўлгач, қарсак чалиб юборди.
- Йўғ-ей!
- Ҳа, рост.
- Урганиб қолган-да. Эл кечирса бўларди.
- Бировнинг таъзияси бўлса кечирардик, аммо ўлган жондек жигари эди.
- Кими?
- Онаси...

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.