Сора хола:
- Қизиқмисиз додаси... Шу совуқда, қорда қулупнай нима қилади?, - деди деразадан анграйганча.
Ота овозини пасайтириб, оҳиста деди:
- Онаси! Учар отлар келди. Қара, эшикдан кириб келишмоқда. Уларни чиройли кутиб ол, отлиқларга салом бер. Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Хонанинг эшик ва деразалари бир силкинди. Отанинг пешонасидан дона-дона тер томчилари оқиб тушди. Ҳаммаёқни мушк иси тутиб кетган эди.
Сора хола довдираганча ким келди, кимга салом бериш кераклигини тушунмай ҳайрон қолган эди.
- Додаси... Ҳай додаси... Ким келди? Кимга салом берай? Нега мени қўрқитасиз? Додаси нега индамайсиз, - деб отанинг бошига келди.
Шарофиддин отадан садо чиқмади. Чунки ота оқ отларда жаннат томон сафарга чиққан эди.
Ҳикояни тугатар эканман, ўзимни йиғидан тута олмадим. Қандай ҳам шарафли, қандай ҳам покиза инсонлар бор-а...
"Роббим! Менга ҳам шундай гўзал якун бер", деб йиғлаб дуо қилдим. Бизлар ҳам оқ отларда учайлик, бизлар ҳам Роббимнинг марҳаматига мушарраф бўлайлик. Қандай яшасак ҳам, барибир ўламиз. Ўлим биз билан ёнма-ёндир. Жонимиз чиқмасидан аввал қўлимиздан келганча яхши амаллар қилиб қолайлик. Буюк Зот ҳузурига ёруғ юз билан борайлик! Унутманг бу дунё ўткинчидир!
Зулфия Махмуд
Ўқинг... Фақат йиғламанг!