Бу Қуръон Салоҳиддин отага отаси Жамолиддин отадан мерос қолган. Кўзига сурта-сурта, авайлаб-асраб ўқийди. Маъноларини ҳам яхши билади. Отаси Жамолиддин ота илмли, диёнатли киши бўлган. Фарзандларига ҳам ўзида бор илмни ўргатиб кетган. Салоҳиддин ота ҳам анча нарсани билади. Лекин кўпга билдирмайди. Эҳтиётини қилади. Жамолиддин ота зиёли бўлгани учун бир пайтлар совет ҳукумати томонидан сургун қилинган. Кўп ўтмай ўлгани ҳақида хабар келган. Салоҳиддин ота у пайтлар энди 17 га кирган йигит бўлган. Шунга қарамай отасидан кўп нарса ўрганишга улгуриб қолган эди.
Жамолиддин ота зиёлилар бошига бало келаётганини билгач, диний китобларини ҳовли этагидаги катта ўрик дарахтининг орқасидаги деворга суваб ташлаган эди. Салоҳиддин ота, отасига ёрдамчи бўлган эди ўшанда. Жамолиддин ота ўғлига шундай деган эди: "Ўғлим агар бизнинг ҳам дарвозани тақиллатишса билгин-ки, бу Аллоҳнинг хоҳиши. Онангни, ука-сингилларингни эҳтиёт қил! Уларни авайла. Уларга динни ўргат, Аллоҳни танит. Сенга ўргатганларим, сенга омонат. Бошқаларга ўргатиш вазифангдир. Китобларни кўз қорачиғингдек эҳтиётла!"
Совет аскарлари уйни тити-питисини чиқариб қўлга илинадиган ҳеч нарса топа олмаган бўлсалар ҳам, Жамолиддин отани ушлаб олиб кетишган. Ота қайтиб келмаган. Дини йўлида шаҳид кетган.
Орадан йиллар ўтди. Шарофиддин тўққиз фарзанд кўрди. Фотима хола ҳам, Салоҳиддин ота ҳам аллақачонлар вафот этиб кетдилар. Шарофиддин фарзандларига отаси каби тарбия берди. Тўққиз фарзанд ҳаммалари гўзал тарбияли инсонлар бўлиб етишдилар. Уларнинг барчалари намоз ўқигувчилардан бўлдилар.
Фарзандни намозга бошлаш, Аллоҳни танитиш учун сабр керак, матонат керак. Шарофиддин билан Сора бор маҳоратларини, ўқиб-билганларини ишга солиб, фарзандларини шу даражага олиб чиққан эдилар. Улардан кўплари олим бўлди, қори бўлди.
Уларни уйладилар, жойладилар.
Шарофиддин отанинг ҳам манзили яқин. Отасидан қолган жилди қизил ямоқлардан иборат кичкинагина Қуръонни қўлига олади. Қўллари титрайди. Тажвид билан чиройли қилиб ўқийди. Кўзига суртади-ю токчага қўяди. Ота анча қариди. Умри завол бўлмади. Қанча-қанча инсонларга уйида дарс берди, илм берди. Аллоҳ ва Росулини танитди. Бекор ўтирмади. Инсонларни яхшиликка бошлади.
Авваллари беш-олти соат ухласа, энди Шарофиддин отанинг уйқуси йўқ. Намоздан, саждадан бошини кўтармайди. Уч соат уйқу ота учун етарли бўлиб қолган. Устига-устак эшикдан йўқлаб келувчи ўқувчиларни айтмайсизми...
Қаҳратон қиш келди.
Шарофиддин ота бу кеча ухлолмади. Ўнг бошига ёнбошлаб, паст уйнинг деразасидан ҳовлига қараганча зикр айтиб ётаверди. Қор майдалаб ёғар, дарахтда бир-икки дона узилмай қолган хурмо, ой шуъласида қовжираганча кўриниб турар эди.
Тонг отди.
Ҳовли оппоқ қорга бурканди.
Хонага Шарофиддин отанинг келини Салима патнис кўтариб кирди. Патнисда косага солинган қайноқ ширчой ва кичик тақсимчада иссиққина, янги пишган варақа.
- Адажон сизга ширчой олиб келдим. Келинг иссиғида ичиб олинг. Варақа ҳам пиширдим. Қувват бўлади, - деди Салима патнисни жойлар экан.
Шарофиддин ота ҳеч нарса емади. Томоғидан ўтмади. Сора хола ҳам, Салима ҳам отага мажбурлаб нарса едиролмадилар.
Қор ёғишда давом этарди. Ота ёнбошлаганча деразага қараб ётар, тили эса пичирлаб дуо ўқир эди.
Сора хола ҳовлидан келди-ю, қўл-оёқларини иситиш учун дераза тагига солинган юнг тўшакка ётиб олди. Қиш қаттиқ келган эди. Орадан кўп ўтмади. Шарофиддин ота ётоғида ётганча деразадан ҳовлини кузатар экан, кампирига деди:
- Онаси қара! Учиб келаётган оқ отларни кўряпсанми? Биз томонга қараб учиб келишяпти.
Сора хола бошини кўтариб деразадан қараб деди:
- Қор кўзингизга шундай кўрингандир. Совуқда оч ётишингиз яхши эмас додаси. У-бу нарса олиб келайми? Еб оласизми?
- Отлар яқинлашиб қолди. Ҳеч нарса емайман. Ҳовлидаги пишиб ётган қулупнайларни кўряпсанми? Бироздан сўнг шулардан ейман. Дарахтдаги ранго-ранг қушларничи? Уларни ҳам кўряпсанми? Гўзаллигини қара, - деди ота ҳайратланиб.........