#Мулоҳаза_учун
ИШ, ПУЛ ТОПИЛАДИ, МЕҲР-ОҚИБАТНИ БОЙ БЕРМАНГ...
Google раҳбари Сундар Пичай ўз нутқида шундай дейди:
Тасаввур қилинг, ҳаёт сиз уларни тушириб юбормасликка ҳаракат қилиб ҳавода айлантираётган 5 коптокдан иборат ўйин. Улардан биттаси чармдан, қолган тўрттаси эса шишадан ясалган.
Бу беш коптокчалар: иш, оила, соғлик, дўстлар, руҳ.
Унча кўп вақт ўтмай сиз англаб етасизки, чармдан қилинган коптокча бу – иш. Қачондир тушиб кетса, у яна сакраб юқорига қайтиб чиқади. Бироқ қолган тўпчалар шишадан ясалганлиги учун тушиб кетса қайтиб асл ҳолига келмайди. Ёрилиши, синиши, ҳатто парча-парча бўлиб кетиши турган гап. Сиз бундан огоҳ бўлиб, уларни ўта эҳтиёткорлик билан ўйнатишингиз керак бўлади.
Ишларингизни иш пайтида тўғри тақсимланг, қалбингизни пок сақлашга жидду жаҳд қилинг, оилангиз ва дўстларингиз учун зарур вақтни ажратинг, ўз вақтида ҳордиқ олинг ва соғлиғингизни асранг. Уларни йўқотсангиз, аввалги ҳолига қайтиши душвор.
Эртадан кечгача умрини ишда ўтказаётган қадрдоним, Янги йил баҳона эълон қилинган дам олиш кунларини оилангиз, соғлиғингиз, дўстларингиз ва руҳиятингиз озиғига сарфланг. Қолгани топилади, ишонинг!
@oltin_voha