Postlar filtri


#Премьера

"Тошкент"

✍️Шеър: Насрулло Эргаш
🎼Мусиқа ва ижро: Авазбек Усмонов

©️"Ёшлик" студияси маҳсулоти

@oltin_voha


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Кайфият

Бола ота билан ёлғиз қолдирилганда😁

Кунни қандай кайфиятда бошласангиз, шундай давом этади. Бугун сизга табассум ҳамроҳ бўлсин, қадрлигим!😘

@oltin_voha


#Тарих_саҳифаларидан

Қорахитой қишлоқ советидаги 2 та алоқа бўлимидаги 7 та почтальон орқали ҳар куни 5000 нусхадан ортиқ газета-журналлар, ҳаттоки 800 нусха "Правда" ва бошқа газеталар тарқатилади. Ҳозир хонадонларнинг 80 процентида телевизор бор.

✍️ Тожи Хушназаровнинг "Оҳангарон бўйларида" номли мақоласидан ("Ўзбекистон колхоз ва совхозлари тарихи" китоби, VIII том, 1979 й)

@oltin_voha


ҚОРАХИТОЙЛИК ТИРИК ТАРИХ

Тошкент вилояти тарихига доир тадқиқот ишлари учун китоб қидириб қорахитойлик Эркин ота Нишоновникига йўлим тушди. 87 ёшли отанинг кўзойнаксиз китоб мутолаа қилаётганлари устидан чиқдим. Интернетга қарамлар сони ортиб, китобхон авлод камайиб бораётган бир даврда бу ибрат бўлгулик манзара эди. Секингина кадрга муҳрладим.

Эркин ота тирик тарих, гаплашиб маза қиласиз. Хотирлаш қобилиятига эса тил ожиз. Ўқиган китобларининг нечанчи бетида нима дейилган, сўзма-сўз айтиб беролади.

– Мен миллиардерман, дунёнинг истаган бой кишисини олиб келинг, баҳслаша оламан, дейди ота суҳбат чоғида.

Ҳа, отахон ҳақ, 7 фарзандни касбу корли қилиб элга қўшган, 26 невара, 31 чевара ардоғида бугунидан мамнун умргузаронлик қилаётган инсоннинг олдидан мана-ман деган Бернар Арно-ю (2024 йилнинг энг бой кишиси), Илон Маск ўтаверсин.

Р.S: Қорахитой томонларга йўлингиз тушса, Эркин ота Нишоновни, Ҳамид ота Сулаймоновни йўқланг. Уларни зиёрат қилинг, илло сиз оддий инсонларга эмас, тарихга сафар қиласиз, кўнгил оламига сайр қиласиз ...

@oltin_voha


#Анабўлмаса

"Права" учун имтиҳон тўловлари икки баравар қимматлашди

Бугундан имтиҳонлар учун тўлов қуйидагича бўлди:
Тест (назариёт): 1 млн сўм;
Амалиёт: 1 млн сўм.

Иккала имтиҳон учун жами 2 млн. сўм тўлов! Агар имтиҳондан йиқилсангиз, қайта тўлов ҳар бири учун 1 млн. 200 минг сўмдан бўлади.

"Права" олмоқчи бўлган танишларга жўнатиб қўйинг, бехабар қолишмасин.

@oltin_voha


#Тугади

"Hamster Kombat" криптобиржалардан ўчирилди.
Токен листингдан олиб ташланганидан сўнг 70%га қулади.

Хабарни ўтган йили хомякни босавериб бармоқлари ейилиб кетган танишларга юбориб қўйинг.😉

@oltin_voha


✏️✏️✏️

КИТОБ СОТИБ ОЛАМИЗ!

Ўзбек тилида чоп этилган ижтимоий-сиёсий, бадиий адабиётлар, шунингдек, Тошкент вилояти тарихига доир китобларни сотиб оламиз.

"Ўзбекистон колхоз ва совхозлари тарихи" номли кўп томли китоб ҳам изланмоқда.

Алоқа: 99-370-66-02

@oltin_voha


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Ибрат

📌Айтишларича, бу ҳолат Оҳангарон шаҳридаги 3-мактабда содир бўлган. Хулоса ўзингиздан.

@oltin_voha


ЭНДИ УНИВЕРСИТЕТЛАР "ОПЕНБЮДЖЕТ"ДА ҚАТНАШОЛМАЙДИ

«Ташаббусли бюджет» жараёнини ўтказиш тартибига ўзгартириш киритилди.

1. Янги тартибга кўра, ҳар йили туман ва шаҳарлар бюджетида 10 тадан кам бўлмаган, кўпи билан 30 та лойиҳа учун етарли маблағлар режалаштирилади ҳамда 10 тадан ортиқ лойиҳалар учун маблағлар туман ёки шаҳар аҳолисининг тегишли ҳудуднинг аҳоли сонидаги улушидан келиб чиқиб тақсимланади.

2. Ўзини-ўзи молиялаштириш тизимига ўтганлигини инобатга олган ҳолда 2025 йил 1-мавсумдан бошлаб молиявий мустақил бўлган Олий ўқув муассасаларининг "Ташаббусли бюджет" жараёнларида иштирок этишига рухсат берилмайди.

3. "Опенбюджет" доирасида ташкилотлар томонидан автомобиллар, жамоат хавфсизлигини таъминлашга оид жиҳозлар (радар, жамоат жойларидаги кузатув камералари, светофорлар), раҳбар ходимлар учун мебель жиҳозларини харид қилиш тақиқланади.

@oltin_voha


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#МашаАллоҳ

Акаси чидаб туролмади, йиғлаб юборди...

Видеони кўриб, мениям кўзимдан ёш чиқиб кетди. Барчага мана шундай бахтли кунлар насиб қилсин🤲

Янги кун хайрли ва хушхабарларга тўла бўлсин!

@oltin_voha


#бизга_ёзадилар

Кунлар исиб қолди, заправкаларда газ бемалол, аммо Оҳангарон шаҳри "круговой" йўналишидаги таксилар нархини сунъий ошириб олишган.

Оширади-да, ахир улар халқнинг мусибатидан соққа қилишнинг "ҳадисини олишган-ку".

Оширади-да, ҳеч ким уларнинг бу ишини текширмагандан кейин.

Оширади-да, ҳеч ким ҳеч қанақа чора кўрмагандан кейин.

Оширади-да, ...

@oltin_voha


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Анабўлмаса

"Олмалиқ-Санам" линиясида нималар бўляпти?

Айтишларича, йўналишда йўлкира нархи сунъий равишда 15 минг сўмга кўтарилиб кетган.

Тегишли масъуллардан бу масалани назоратга олишларини сўраймиз.


@oltin_voha


#Мулоҳаза

ЕТТИ МЎЪЖИЗА

Бир куни ўқитувчи болалардан ҳамма ўз тасаввуридаги дунёнинг етти мўъжизасини ёзишини сўради.

Топшириқ бажарилиб, дафтарларни йиғиш вақти ҳам келдики, бир қизалоқ ҳалигача ёзиб тугатмаганини кўриб қолди. Унга қараб:
- Ёрдам керак эмасми? - деб сўради.

Қизалоқ ўйланиб жавоб берди:
- Ҳа, озроқ қийналдим. Қайси бирини танлашни билмаяпман, дунёда мўъжизалар кўп...

Шунда ўқитувчи унга ёзганларини овоз чиқариб ўқишини таклиф қилди.

Қизалоқ бироз иккиланиб туриб, секин ўқий бошлади:
- Мен учун дунёдаги етти мўъжиза бу:

1. Кўриш
2. Эшитиш
3. Ҳаракат қилиш
4. Сезиш
5. Ҳис қилиш
6. Кулиш
7. Севиш.

Синф сув қуйгандек жимжит бўлиб қолди...

Р.S: Сизда ана шу мўъжизалар бор. Демак, сиз дунёдаги энг бахтли ва бой инсонсиз. Уларнинг қадрига етинг. Кунингиз хайрли ва хушхабарларга бой ўтсин, қадрдоним!😊🔥

@oltin_voha


Yoshlar kundaligi | Rasmiy dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Тезкор

‼️😡Оҳангарон туманида сўйиш учун тўпланган эшаклар аниқланди

"Оққўрғонда сув бўйига ҳайвон суяклари ташлаб кетилмоқда” изоҳи билан тарқалган хабарлар юзасидан


Мазкур ҳолат бир неча кун аввал кузатувга олиниб Оҳангарон туманида ИИББ Карантин тадбирларини ташкил этиш бўлинмаси ва ҳамкорликдаги ташкилотлар томонидан фош этилган.

Yoshlar kundaligi


#янгилик

ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ, ЭШИКЛАР ЁПИЛАДИ, КЕЙИНГИ БЕКАТ ХИТОЙ!


Транспорт вазирлиги хабарига кўра, Ўзбекистондан қатор халқаро йўналишларга автобус қўйилиши режалаштирилмоқда. Жумладан:

🇰🇿Қозоғистон Республикасига

• Бухоро – Туркистон
• Урганч – Актау
• Фарғона – Олмаота (Тожикистон орқали)

🇹🇯Тожикистон Республикасига

• Самарқанд – Душанбе
• Бухоро – Душанбе

🇰🇬Қирғиз Республикасига

• Андижон – Ўш
• Андижон – Жалолобод
• Андижон – Арсланбоб
• Косонсой – Жалолобод
• Бухоро – Бишкек

🇷🇺Россия Федерациясига

• Сурхондарё – Бухоро – Урганч – Нукус – Москва
• Урганч – Нукус – Уфа
• Нукус – Краснодар
• Тошкент – Уфа
• Тошкент – Краснодар

🇨🇳Хитой Халқ Республикасига

• Нукус – Урганч – Бухоро – Урумчи

@oltin_voha


#Ифтихор

ТАНИШИНГ, ЎЗИМИЗНИНГ ОЛТИНБОШЛАР!

2024/2025 ўқув йилида магистратура мутахассислиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендиясига сазовор бўлганлар рўйхати эълон қилинди. Қувонарлиси, бу 20 талик орасидан 2 нафари Тошкент вилояти фарзандлари!

Абдурафиқов Беҳзод Анваржон ўғли - Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали;

➖ Эшчанов Жушкин Юсупбай ўғли - Тошкент давлат аграр университети.


@oltin_voha


#лайфхак

Энди грейдер ҳам керакмас!

Лашкеракда қор тозалашнинг янги усулини ўйлаб топишибди. Яшавор, азаматлар!😍👍

@oltin_voha


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Сунъий_интеллект

Фиръавнларнинг юз кўриниши қандай бўлган?


Қадимги Миср фиръавнлари ва маликаларининг юзлари сунъий интеллект ёрдамида қайта тикланибди.

@oltin_voha


#Диққат

Россияда мусофирликда юрганлар учун нохуш хабар

‼️Россияда полиция мигрантлар яшаётган уйларга ҳеч қандай рухсатсиз кириш ҳуқуқига эга бўлади

⚡️Тегишли нормалар шу йил 5 мартдан кучга кирадиган қонунда мустаҳкамланган.

@oltin_voha


#Бўлган_гап

Чегара ва божхона назоратидан ўтиб кетган пиротехника маҳсулотлари 1 январга ўтар кечаси халқ томонидан батамом йўқ қилинди...😂

@oltin_voha

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.