#Малака_ошириш #Қишки_таътил
Тошкент ислом институтида ўтказилаётган ўқув семинарида икки муҳим мавзуда маърузалар тингланди.
1️⃣ "Жаҳонда юз бераётган мураккаб геосиёсий ва ғоявий-мафкуравий жараёнларнинг мазмун-моҳияти" мавзусида Ўзбекистон халқаро ислом академияси доценти, сиёсатшунослик фанлари доктори (DSc) Фарҳод Каримов маъруза қилди. Маърузада жаҳон сиёсатидаги мураккаб жараёнлар ва уларнинг глобал ва минтақавий таъсири ҳамда ғоявий-мафкуравий тенденцияларга оид таҳлиллар ўтказилди.
2️⃣ "Ўзбекистонда диний мазмундаги маҳсулотларни республикага олиб кириш, нашр этиш ва тарқатиш тартиби: ҳуқуқий асослар, амалдаги муаммо ва ечимлар, диншунослик экспертизаси ўтказиш тартиби" мавзусида Дин ишлари бўйича қўмита Диншунослик экспертизаси бошқармаси мутахассиси Баҳодир Даминов маъруза қилди. У ўз маърузасида диний мазмундаги маҳсулотларнинг мамлакатга олиб кирилиши ва тарқатилишидаги ҳуқуқий асослар, Диншунослик экспертизасининг аҳамияти ва амалий жиҳатлари ҳақида маълумот берди.
🔗 t.me/oliymahad