Франция Қуролли Кучлари офицери ўзбекистонлик мактаб ўқувчисига ютқазди
Ўзбекистон Қуролли Кучлар Академиясига қисқа муддатли амалиёт ўташ учун келган Франция Қуролли Кучлари кичик лейтенанти Франсуа-Андре мамлакатимизда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишлари, “Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик” тизими билан яқиндан танишиш мақсадида Юнусобод туманидаги 5-сонли мактабда бўлган.
У ЧҚБТ фани ўқув-хонаси, яратилган шароитлар, амалий дарс жараёнлари билан танишган. “Ватан таянчи” отряди аъзоларининг ҳарбий спорт машғулотларини кузатган ва исталган ўқувчини ўзи билан беллашишга таклиф этган.
Мактабнинг 11-синф ўқувчиси, “Ватан таянчи” отряди аъзоси Улуғбек Отабеков француз офицерининг таклифини қабул қилган. Улар автоматни сочиш-йиғиш ва армрестлинг бўйича ўзаро куч синашган.
❗️ Суратлардан кўринадики, ўзбекистонлик мактаб ўқувчиси Франция Қуролли Кучлари офицерини ҳар икки спорт турида ҳам мағлуб этган.
Youtube | Facebook | Telegram | Instagram