#Халқаро_конференция
🖇
Бугун Мудофаа вазирлиги Маънавият ва маданият марказида “
Амир Темур ва темурийлар даври ҳарбий санъати: лашкарнинг маънавий-ахлоқий ва жанговар тайёргарлиги масалалари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
Унда 10 дан ортиқ давлат вакиллари, хусусан, давлат ва жамоат ташкилотлари, халқаро дипломатик корпус вакиллари, ҳарбий атташелар, мамлакатимиз куч тузилмаларининг раҳбарлари, Жамоатчилик кенгаши аъзолари, хорижлик таниқли темуршунос олимлар, Ўзбекистон Фанлар Академияси, Қуролли Кучлар Академияси, олий ва олий ҳарбий таълим муассасалари академиклари, профессорлар, 30 дан зиёд фан докторлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.
Айтиш жоизки, Амир Темурнинг саркардалик маҳорати, ҳарб санъати ва стратегияси дунёнинг турли давлатлари олимлари томонида кўп ўрганилган, аммо Соҳибқирон Темур ва темурийлар қўшинининг маънавий-ахлоқий ва ватанпарварлик фазилатлари илк бор халқаро конференцияда таҳлил этилди.
Анжуманда
“Амир Темурнинг жанг стратегияси”,
“Амир Темур ва темурийлар даврида ижтимоий, маданий ва ҳарбий-сиёсий вазият”,
“Амир Темурнинг қалъаларни эгаллаш маҳорати” каби ўнлаб мавзуларда маърузалар тингланди.
✅
Бизни кузатиб борингYoutube |
Facebook |
Telegram |
Instagram