#Фикр
ШЕЪР КЎП, АММО...
Бир вақтлар адабиётимиз атоқли олими Ўзбекистон Қаҳрамони Озод Шарафиддинов замонавий ўзбек шеърияти ҳақида куюниб шундай ёзганди:" Хуш, нега энди бугунги шеъриятимизда ўртамиёначилик кўчайиб кетяпти? Нега бир бирига ўхшаб кетадиган эгизак шеърлар сони ортиб боряпти? Нега шеърларда олам тор, Ҳаёт нафаси заиф, китобийлик кучли?"
Ушбу фикрлар бугунги кунда ҳам долзарблигича турибди.Шеърнинг ватани - юрак.Шоир юрагида ижод дарди бўлса, ундан яхши шеър кутиш мумкин.Бўлмаса оддий жўн шеър бўлиб қолаверади.Ёки Абдулла Қаҳҳор бобомиз тили билан айтганда:" Гули бору, меваси йўқ" дарахтга ўхшайди. Буюк шоирлар шеъриятидан сабоқ олиш анъанаси унутилди.Натижада, кунига ўнталаб ҳиссиз, чала туғилаётган баъзи бир "шеър"лар оломон савиясида грамматик хатолар билан ёзилиб, тезда унутилиб кетмоқда.Ваҳоланки, яхши ижод маҳсулига ойлаб ички тайёргарлик кўрилади.Масалан Абдулла Орипов "Онажон" шеърини(1966) ёзиш учун олти ой руҳан тайёрланган. Абдулла Қаҳҳор эса кичик ҳикояси "Бемор"ни ўттиз марта қайта ишлаган. Устоз адиблар сўз санъатига ўта масъулият билан қарашган.Шунинг учун уларнинг ижоди бебаҳо ўлмасдир.
Бугун ижтимойи тармоқда шеър қўзиқориндай болалаб кетган.Айрим муаллифларимиз расмий (бадиий эмас)шеърларни қаторлаштириб, Шеър қадрини тушириб ташлашмоқда.Аммо шеърларда ҳайрат, ўзбекона миллий руҳ йўқ, уйғотиш, мусиқийлик йўқ.
Бу борада Эркин Воҳидов шундай дейди: "...Агар шоир бўлсак, ўқувчиларнинг юзига қараганда уялмайдиган мукаммал ШОИР бўлайлик.Халқимиз зукко халқ, олтин билан миснинг фарқини билади..."
Устоз адибимиз ҳақ.
Бугун шоир кўп, аммо... Хулоса қилиш ўзингиздан.
Султонбой Деҳқонов
https://t.me/ohangaron_ijodkorlari