Оҳангарон воҳаси ижодкорлари


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: ko‘rsatilmagan


@ohangаron_ijodkorlari
Эл нетиб топгай мениким, мен ўзимни топмасам.
Алишер Навоий
Ижодий фаолиятингизга оид янгиликлар ва асарларингизни юбориш учун: @ohang_ijodBOT.

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Eshmon Malla dan repost
Замонавий ўзбек ше’рияти

Ҳалима АҲМАД

МЕНГА НИМА БЎЛДИ

Менга нима бўлди, кулиб юрибман
Дилимга санчилган тиканлар билан.
О, нечун бунчалар шакаргуфторман
Жонимга балони экканлар билан.

Нафратим ўлдими?
Сўндими ўчим?!
Тумандан қуёшни, муздан дарёни
Тортиб олган мен эмасмидим...
Савалаган ўша қора риёни.

Бугун мен шамоллар учирган хасман
Ва ёки шакарга ботирилган қайғу.
Боламдай эркалаб ўстирган ҳисни
Бугун соғинаман, қаерларда у?

Юрагим – зулматга қувилган соя,
Барбодим суратин чизади кимдир.
Бошимга, елкамга қўнган хазонлар
Гўёки ҳолимдан олар хавотир.

Ҳаёт ғажиб ташлар туйғуларимни
Ва яна кўз тикар тинмай кўнглима.
Кузак ҳайқиради, йиғлайди ёмғир,
Сени ёмон кўриб қолдим, Ҳалима...

Манба: “Жадид” газетаси, 2024 йил 29 ноябр


Журналист Йўлдош Бойчаев 76 ёшида вафот этди.


#Шеърий_айтишувлар

✍🏻 Кўпгина халқ қўшиқлари, шу жумладан адабиётимизнинг гўзал поэтик намуналари ҳам шеърий айтишув асносида яратилган. Қуйидаги шеърий айтишувни ана шу йўлдаги уринишлардан бири деб қабул қилгайсиз.

Айтишув Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, болалар шоири Неъмат Душаевнинг facebookдаги саҳифасига қўйилган "Фалсафа" номли шеъридан бошланди.

ФАЛСАФА

Ит мушукни кўрган дам
Еб қўйгудек ташланар.
Адоват бор минг йиллик,
Шундан кўнгли ғашланар.

Итдан қочиб мушуквой
Кун бермайди сичқонга.
Кулранг сичқон тикар кўз
Омборда буғдой-донга.

Ҳаёт, бу ‒ кураш дерлар,
Умр қоришиқ жангга.
Алам қилар кун бермаса
Ҳар ким кучи етганга.

✍🏻Илҳом Маҳкамов, маданият ходими, ижодкор (Ангрен):

Тулкимижоз одам кўп,
Девлар баъзан урар дўқ.
Лекин сиз парво қилманг,
Улар бир кун бўлар йўқ.

Ит-мушукнинг ғалваси,
То қиёмат тинмайди.
Фил каби ботир бўлинг,
Ботир одам синмайди.

Сичқон қўрқиб, кавакни
Ватан қилар ўзига.
Сиз қўрқманг, халқ муштоқ,
Шоирнинг чин сўзига.

Шоир кучи сўзида,
Шеърларида билинар.
Тулкилар бир кун келиб,
Тумшуғидан илинар.

✍🏻Неъмат Душаев:

Девлар дев, нима учун,
Кўрсанг, юрак этар "шув".
Мушукдайин тулкилар.
Ўтакетган айёр, қув?

Дев ҳамон - авторитар,
Хоҳлаганин қилади.
Тулкилар-чи, жўртага
Пойига йиқилади.

Шўрлик сичқон не қилсин,
Жон сақлайди ковакда.
Ҳатто филни йиқитар
Қулоғидан, овлоқда.

Одам бўлар дев қачон,
Илинар қачон тулки.
Фил бўлиб, ботир бўлиб
Тағин бўлмайин кулки.

✍🏻Илҳом Маҳкамов:

Ўзин "доно" билган икки "файласуф",
Ўзаро сўзгарлик қилиб турган вақт.
Тулкилар бир ёнда ишин битириб,
Девлар ҳам кимнидир қилмоқда бебахт.

Шу боис бу "баҳс" га қўяйлик нуқта,
Ҳаёт жумбоғини ечмоқ қийиндир.
Ким тулки, ким сичқон - инсофин берсин,
Сабр қилмоқдан ўзгаси бир тийиндир.

✍🏻Неъмат Душаев:

Енгилдим, қойилман, сўзингиз тилло,
Нишонга тегди-я мисоли бир ўқ.
Ва лекин ушбу кун қанча кутмайлик,
Сабрнинг тагида сариқ олтин йўқ.

Ҳаёт маънисига бўлмас тушуниб,
Ғалати ишларга макон бу" ўрмон".
Қизиқ, ҳамма ўз-ўзини ўйлайди,
Иши йўқ, кучи йўқ - манглайи шўрман.

Умр-ку ўтмоқда ит-мушук мисол,
Ҳақсизлик, жаҳолат бағринг тилади.
Ким кучи етганга осилаверса,
Сира кун бермаса, алам қилади.

Ва лекин жим турса шоири даврон,
Ҳеч қурса, демаса ёзиб бирон шеър.
Ахир "Темур тиғи етмаган жойни
Қалам билан олган буюк Алишер".

Бу ҳаёт мураккаб, бу ҳаёт - кураш,
Қилич тутганларга аламимиз бор.
Ва лекин кўнгилни қилмайлик, дўст, ғаш,
Ахир қўлимизда қаламимиз бор.

@ohangaron_ijodkorlari


#Табриклаймиз
Бугун Ангрен шаҳар маданият бўлимининг ажойиб ходими Илҳом Маҳкамов туғилган кун.

Илҳомжон Маҳкамов Оҳангарон музофотида машҳур. Айниқса, Ангрендаги асосий байрам тадбирлари унинг иштирокисиз ўтмайди. Соҳир овози билан давраларга зеб бериб келади.

Устоз ижодкор адабиёт, айниқса чин шеър ошуфтаси. Ўзи ҳам яхшигина қалам тебратади. Аммо шоирликни касб қилиб олмаган. Шоирман деб ўз шеърларини ҳар жойга тиқиштирмайди. Аммо биз унинг бу камтарлигини кечиролмаймиз. Бисотида эълон қилинган-қилинмаган ажойиб шерлари бор. Шеъриятни нозик тушунади. Ёзганларида самимийлик барқ уриб туради. Сатрларидаги фалсафи фикрлар, юмор ва ўзбекона қочиримлар шеърхонни яйратиб юборади.

Бугун Илҳом Маҳкамовнинг куни! Фурсатдан фойдаланиб ижодкорни шукрона айёми билан табриклаб, унга узоқ умр, оиласига бахт, ижодий ишларида ҳамиша муваффақият, шеърларини тўплаб китоб ҳолида ўз ўқувчиларига тақдим этишида журъат тилаймиз.

https://t.me/ohangaron_ijodkorlari


#Қутлов
Шавкат Комилов асли Бўка туманидан бўлиб, тақдирини Оҳангарон билан боғлаган тадбиркор, жамоат арбоби, ижодкордир!

Унинг саъйи ҳаракати билан бир пайтлар ташландиқ ҳолга келган маданият ва истироҳат боғи ҳозир вилоятимиздаги энг чиройли дам олиш масканига айланган. Ўз маҳалласига раислик қилган вақтида Шавкатжон жуда кўп хайрли ишларнинг ташаббускори бўлди. Ҳозир "Нуроний" жамғармаси шаҳар бўлимини бошқариб, ёши улуғларимизнинг кўнглини оляпти, уларни сайру саёҳатларга олиб чиқмоқда, шу билан бирга нуронийларимизни ижтимоий фаол ҳаётга қайтариб, ёшларни тарбиялаш, Ватанни юксалтиришдек маърифий тадбирларга ҳам кенг жалб қилмоқда. Ахир, қариси бор давра, барчаси бор давра-ку!

Шавкатжон тадбиркорлик, жамоатчилик ишларидан ташқари ижод билан ҳам шуғулланмоқда. Ёшликдаги ҳавасларини орзуга ва, мана энди, реалликка айлантириб, матбуот ва ижтимоий тармоқларда долзарб чиқишлар қилмоқда. Жуда кўп янгиликларни унинг телеграм канали ва саҳифаларидан билиб олаяпмиз. Шавкатжон Оҳангарон шаҳри тарихи ва бугунги куни ҳақида иккита салмоқли китоб ёзиб чоп этди ва тарқатди.

Ўзингиз Ангрен кўмир конидан чиқмайсиз-у, қирқ чақирим наридаги гапларни қаёқдан биласиз деманг! Биз Ангрен Оҳангарон, Олмалиқ, хуллас Оҳангарон водийси ижодкорлари бир ойда бир гап еймиз. Шавкатжон ана шу адабий-ижодий давранинг фаол ва ташаббускор аъзоси.

Рухсат бўлмасаям, сўзимни Шарофиддин Тўлаганов услубида якунламоқчиман. Хуллас, бугун Шавкат Комиловнинг туғилган куни! Табриклайман.

Неъмат Душаев,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси


@ohangaron_ijodkorlari


Оҳангаронлик тадбиркор, фаол жамоатчи ва ижодкор Шавкат Комилов


Расмий хабарлар I Официальные новости dan repost
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

“Ўзбеккўмир”АЖ Бош директори матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Душаев Неъматилла Абдивабович 1963 йил 14 ноябрда Тошкент вилоятида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Н.Душаев 1982-2019 йилларда “Оҳангарон” ва “Ангрен ҳақиқати” газеталарида, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги ЎзАда фаолият юритган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк


Yangi kitob

AJINIYOZ

   Ajiniyozning ijodiy merosi qoraqalpoq tilida qayta-qayta chop etilib, o‘quvchilar qo‘liga yetib borgan. Uning qo‘shiqlari, aytishuv o‘lanlari xalq tilida doston. 2022-yili amalga oshirilgan "Turkiy adabiyot durdonalari" yuz jildlik kitoblar majmuasining o‘ttiz to‘rtinchi jildi "Kunxo‘ja Ajiniyoz, Berdaq" asarlari jamlanmasidan iborat.
   Lekin shu paytgacha Ajiniyoz asarlarining to‘lig‘i o‘zbek tilida nashr etilmagan. Davlat rahbarining "Atoqli qoraqalpoq shoiri va mutafakkiri Ajiniyoz Qo‘siboy o‘g‘li tavalludining 200 yilligini keng nishonlash to‘g‘risida"gi qarori munosabati bilan shoirning bizga meros bo‘lib qolgan barcha asarlarining o‘zbek tilidagi nashri ilk bora kitobxonlar qo‘liga yetib bormoqda.
   Kitob Yozuvchilar uyushmasi homiyligida o‘zbek va qoraqalpoq tillarida chop etildi.

Tarjimon: Rustam Musurmon
Masʼul muharrir: Aytmurat Alniyazov
Badiiy matnni asliyat bilan solishtirgan: Kengesboy Karimov

Nashriyot: "Adabiyot"

O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi Axborot xizmati


@angren_sakigulom dan repost
ТАЪЗИЯНОМА

"Ангрен зиё" МЧЖ ва "Улуғ йўл" газетаси меҳнат жамоаси "Niso nashriyot va matbaa uyi" МЧЖнинг бош директори Элёр Аҳмедовга падари бузруквори

ЭЛДОР ОТАнинг

вафот этганлиги муносабати билан ҳамдардлик билдириб чуқур таъзия изҳор этади.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун!

@Ulug_yul_online


"Қадрли "Адабиёт зиёси" газетасининг 7 ноябрдаги 21-сонида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Неъмат Душаевнинг бир туркум шеърлари чоп этилди.

https://t.me/ohangaron_ijodkorlari


​​Дастхатлари қолмиш китобларимда...

Ҳассос шоиримиз Сирожиддин Саййиднинг бу сатрини яна неча бор қўллайман, билмадим, бироқ бу гал ушбу уч сўзни айтиш жуда оғир кечди.
Дардни юракда кўтариб юриш осон эмас. Эҳтимол, муҳтарам шоиримизни, қадрдон акамизни эслаб ёзаётганларимиздан мурод ҳам мотам кунидаги осмон каби бир тўкилиб олмоқдир, кўнгилга тасалли изламоқдир...

2021 йил кузининг боши. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан шоир Мансур Жумаевнинг “Ҳайрат қўшиқлари” китоби чоп этилди. Яхши хабар барибир яхши. Ўзимизда йўқ қувондик. Муаллифни қутлаб, аканинг ишхонаси – Ёзувчилар уюшмасига бордик.
Мансур ака, мен ва дўстим Отабек Бакиров уюшмадан чиқиб, “Камолон” маҳалласи – ёзувчилар уйига йўл солдик. Дастлаб ажойиб шоирамиз Ҳалима Аҳмадни йўқладик. Ҳалима опа билан Мансур ака қўшни. Опа биринчи қаватда яшаса, ака иккинчи қаватда туради.
Шоирамизнинг суҳбатлари оромижон. Ҳар гал соғинамиз. Ҳар гал соғиниб борамиз. Мансур ака билан ҳам худди шундай эди. Суҳбатлари энди армон…

Суҳбат охирлаб, навбат хайр-хўшга келганида, Мансур ака уйига чорлади. Янги китоб оҳанрабоси оғушида иккинчи қаватга кўтарилдик. Рустам Мусурмон ёзмоқчи, ҳозир шу “Олтинчи уй бўйнини чўзиб, Қашқадарё йўлига боқар”.
Меҳмонхонада бир жавон, хона марказидаги катта хонтахтада тандирдан узилган янги ноннинг бўйини таратиб, ҳали сиёҳи қуримаган “Ҳайрат қўшиқлари” бир тўп бўлиб чўғдай турибди. Мезбон тўпдан бир жуфтини олиб, икки Отабекка дастхат ёзиб берди.
Чин дўст ва жонкуяр ижодкор укам Отабек Исроилга порлоқ умр ва сўнмас ижодий завқ ёр бўлишини тилайман! Муаллифдан. 27.09.2021 йил. Имзо”.
Мансур аканинг зуволаси қорилаётганида фаросат бир мисқол зиёдроқ қилиб берилганининг ишорасини ушбу дастхат орқали ҳам англаш мумкин. Агарки, фамилиям ёзилмаганида, кимдир дастхат ўғриши бўлиши турган гап эди)
Мана шундай танти одам эди Мансур ака...

Бу воқеадан бир оз аввал Ўрта Чирчиқ туманининг чекка бир қишлоғидаги мактаб кутубхонасида “Оқ орзуларим” китобини кўриб қолганим ва тўрт китоб эвазига алиштирганимни айтиб берганимда Мансур ака бир яйраганди. Ахир, Мансур Жумаевнинг ёзганларини қидирмаслик, соғиниб ўқимаслик мумкин эмас-ку!

Шеърни Мансур Жумаев ёзсин!” Доим шундай дер эдим. Зотар, Мансур Жумаев – бутун шоир эди. Илм, тажриба, мунтазамлик ва фаҳм Худо берган истеъдод билан қоришиб, бир бутунликни ҳосил қилган эди. Олтин конидан олтин чиққанидек, бутун шоирнинг шеърлари ҳам бутун асар бўларди доим. Инчинун, шеърни Мансур Жумаев ёзсин эди...

Эсласам, хотира сандиқлари тўлиб-тошиб ётибди. Буларни эслашни хоҳлаймиз, хотирлашни эмас. Не тонгки, хотира кузга, эслов баҳорга уйқашдек. Эсловчинг ёнингда турса-ю, бу ёруғликдан уйғонсанг, қувват олсанг эди. Ахир, баҳор эди биз кутган фасл. Шоир умри фаслининг кузи бу қадар шошиб келгани аянчли, ачинарли, оғриқли.

Шоир акамизнинг руҳлари ором топсин!


▫️@matbuot_chi


O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi dan repost
Taʼziya

O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi jamoasi isteʼdodli shoir, uyushma aʼzosi Mansur Jumayevning vafoti munosabati bilan oilasi va yaqinlariga chuqur hamdardlik bildiradi.

O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi Axborot xizmati


#Устозлар_топқирлиги

"Қанча десанг тўлайман, ўрнимга шеър ёзиб тур, ука!"

Анвар Обиджон журналистика куллиётида ўқийдиган Абдумалик Исомиддиновни ёнига олиб, уйга харажат қилиш учун Юнусобод бозорига қараб бораётса, мардикор бозорида бир йигит йўлни тўсиб, хизмат бўлса, бизга айтинг, ака дебди. Шоир йигитнинг касбини суриштирса, дунёдаги ҳамма иш қўлимдан келади, айтаверинг, деб кўкрагини керибди. Буни эшитиб, устознингг бирданига чеҳраси очилибди:

– Сени учратганим жуда зўр бўлдида, ука! Қанча десанг тўлайман, ўрнимга ҳеч бўлмаса бир-икки ҳафта шеър ёзиб тургин.

https://t.me/ohangaron_ijodkorlari


"Oʻzbekkoʻmir" aksiyadorlik jamiyati dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Faxriy_konchilar_ijodi

SAYFULLA MATKARIMOV

Veb-sayt | Facebook | Matbuot kotibi |Youtube | Instagram


#Saylov2024
Ангрен шаҳар сайлов комиссияси раиси А.Ғафуров имзо чеккан 2024 йил 31 октябрдаги 14-сонли қарор билан 19-Майдон сайлов округи бўйича Халқ депутатлари Ангрен шаҳар кенгаши депутати этиб рўйхатга олиндим.

Шундай қилиб, маҳаллий кенгашлардаги қайноқ  фаолиятимни бошлайман.

▪️Ангрен шаҳар кенгашига бу гал 25 депутат сайланди. Яъни шаҳар 25 округга бўлиниб, ҳар бир депутатга шаҳарнинг 25 дан бир қисми тўғри келди.

▪️Мен сайланган 19-Майдон сайлов округи Янги Ўзбекистон, Қорабоғ, шунингдек Майдон ва Намуна маҳаллаларидаги 3500 сайловчини қамраб олган.

▪️19-Майдон сайлов округи бўйича ҳар бир сиёсий партиядан бир нафардан, жами беш нафар номзод илгари сурилди.

▪️Сайловчиларнинг 2500 нафардан кўпроғи каминанинг номзодини ёқлаб овоз берди. Бу юқори кўрсаткич ва жуда катта масъулият демакдир!

▪️Дарвоқе, Халқ депутатлари Ангрен шаҳар кенгашига камина мансуб бўлган ЎзЛиДеПдан энг кўп (14 нафар) депутат сайланди. Қолган 11 депутат ўрни  2-3 тадан бошқа партияларга тегди.

Халқ депутатлари Тошкент вилоят кенгашига Ангрен шаҳри бўйича ташкил этилган уч сайлов округининг учовида ҳам ЎзЛиДеП вакиллари (Отабек Аноров, Вадим Ли ва Абдуқодир Бегматов) сайланди.

ЎзЛиДеПга юксак ишонч учун ташаккур! Худо хоҳласа, биз бу ишончни албатта оқлаймиз!

Неъмат Душаев,
«Ўзбеккўмир» акциядорлик жамияти матбуот котиби, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси


https://t.me/ohangaron_ijodkorlari


Sherzod Ortiqov dan repost
"Улуғ йўл" газетасининг 31.10.2024 йил санасидаги 30-сонида "Севдик, кулдик, йиғладик" номли янги китобим ҳақида мақола ва "Намозшомдаги ўйлар" рукнимдан айрим мулоҳазалар босилибди. Эътибор учун газета жамоасига ташаккур!

@SherzodOrtiqov


#Табриклаймиз
Ангрен шаҳар ва Оҳангарон туман сайлов комиссияларининг 2024 йил 31 октябрдаги қарори билан Неъмат Душаев ва Шоира Тўлагановалар халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига депутат этиб рўйхатга олиндилар.

🔺Ҳар иккиси ҳам ижодкор.

🔺Ҳар иккиси ҳам Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси

🔺Ҳар иккиси ҳам ЎзЛиДеП аъзоси

🔺Ҳар иккиси ҳам Оҳангарон туман газетасидан чиққан

🔺Ҳар иккиси ҳам тегишли 19-сайлов округидан

Яна қайси ўхшаш жиҳатлари бор?

https://t.me/ohangaron_ijodkorlari


#Фикр

ШЕЪР  КЎП, АММО...


      Бир вақтлар адабиётимиз атоқли олими Ўзбекистон Қаҳрамони Озод Шарафиддинов замонавий ўзбек шеърияти ҳақида куюниб шундай ёзганди:" Хуш, нега энди бугунги шеъриятимизда ўртамиёначилик кўчайиб кетяпти? Нега бир бирига ўхшаб кетадиган эгизак шеърлар сони ортиб боряпти? Нега шеърларда олам тор, Ҳаёт нафаси заиф, китобийлик кучли?"
    Ушбу фикрлар бугунги кунда ҳам долзарблигича турибди.Шеърнинг ватани - юрак.Шоир юрагида ижод дарди  бўлса, ундан яхши шеър кутиш мумкин.Бўлмаса оддий жўн шеър бўлиб қолаверади.Ёки Абдулла Қаҳҳор бобомиз тили билан айтганда:" Гули бору, меваси йўқ" дарахтга ўхшайди. Буюк шоирлар шеъриятидан сабоқ олиш анъанаси унутилди.Натижада,  кунига ўнталаб ҳиссиз, чала туғилаётган баъзи бир "шеър"лар оломон савиясида грамматик хатолар билан ёзилиб,  тезда унутилиб кетмоқда.Ваҳоланки, яхши ижод маҳсулига ойлаб  ички тайёргарлик кўрилади.Масалан Абдулла Орипов "Онажон" шеърини(1966) ёзиш учун олти ой руҳан тайёрланган. Абдулла Қаҳҳор эса кичик ҳикояси "Бемор"ни ўттиз марта қайта ишлаган. Устоз адиблар сўз санъатига ўта масъулият билан қарашган.Шунинг учун уларнинг  ижоди  бебаҳо ўлмасдир.
  Бугун ижтимойи тармоқда шеър қўзиқориндай болалаб кетган.Айрим муаллифларимиз расмий (бадиий эмас)шеърларни қаторлаштириб, Шеър қадрини тушириб ташлашмоқда.Аммо шеърларда ҳайрат, ўзбекона миллий руҳ йўқ,  уйғотиш, мусиқийлик йўқ.
    Бу борада Эркин Воҳидов шундай дейди: "...Агар шоир бўлсак, ўқувчиларнинг  юзига қараганда уялмайдиган мукаммал ШОИР бўлайлик.Халқимиз зукко халқ, олтин билан миснинг фарқини билади..."
Устоз адибимиз ҳақ.
  Бугун шоир кўп, аммо... Хулоса қилиш ўзингиздан.

Султонбой Деҳқонов

https://t.me/ohangaron_ijodkorlari


#Янги_нашр

Ёзувчи Шерзод Ортиқовнинг номи китобхонларга яхши таниш. Яқинда адибнинг "Севдик, кулдик, йиғладик" деб номланган навбатдаги китоби нашрдан чиқди.

Амирхон Валижонов раҳбарлигидаги “Тирилиш” нашриёти томонидан чоп этилган салкам 300 саҳифали ушбу нашрга адибнинг 33 эссеси киритилган.

Нашрдан ўрин олган ушбу эсселар китобхонни гўзал ва мафтункор эссе оламига дадил етаклаб, бир томондан ёзувчининг оддий ҳаёт, тобора нураб, хасталаниб бораётган жамият, моддийлашиб, истеъмолчиларга айланиб кетаётган одамлар хусусидаги, бошқа томондан эса сиз-у бизга яхши таниш бўлган жаҳон адабиёти ва санъати намояндалари ҳақидаги муносабати билан яқиндан таништиради.

Маълумот учун, “Улуғ йўл” газетаси фаол муаллифи Шерзод Ортиқов 1985 йили Марғилон шаҳрида туғилган. Фарғона Политехника институтини тамомлаган. “Куз симфонияси”, “Дунёни қутқармаган гўзаллик”, “Мона Лиза табассуми” номли китоблари чоп этилган.

"Улуғ йўл" газетасининг 31 октябрь кунги 30-сонида шу ҳақида ҳикоя қилинди.

@ohangaron_ijodkorlari


@angren_sakigulom dan repost
#ОКМК_75_йил

Байраминг муборак, халқим!

Комбинатим Сен фахрим, шоним,
Олтин, кумуш қайнар қозоним,
Миллат, халқим, юртим бойлиги,
Сенга фидо бўлгайдур жоним.

75 ёшингни қутлаймиз бу кун,
Бугун довруғингни таниди жахон,
Меҳнат қилар ўттиз минг  ўғлон,
Қувватинг ҳам ошмоқда ҳар он.

Не кунларни ўтказдинг, эсла,
Не раҳбарлар куйдирмади жон,
Ер остида портлар қурилма,
Болам дейди ҳар битта инсон.

Тунни кунга улар кончилар,
Ҳеч-бир ишинг кечмагай онсон,
Қўллар ҳар-дам идрок - малака,
“Меҳнат фахри” - кўкракда нишон.

Маъдан бойликларинг асраб-авайлаб,
Авлодларга қолсин фақат яхши ном,
Юрт байроғин кўтариб баланд,
Кончи халқим, яша фаровон.

Фақат олға, чекинма ортга,
Бу кун тарихларда бўлгайдур достон,
Кон -металлург кўмаги билан,
Гулла-яшна, ҳур Ўзбекистон!

Даврон Абдураҳмонов,
“Олмалиқ КМК” АЖ Атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлим бошлиғи


https://t.me/Ulug_yul_online

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.