#kelinemasqizdebbildim
АССАЛАМУ АЛАЙКУМ АЗИЗАЛАРИМ.
Мен 3 йиллик тажрибага эга қайнонаман.
Келин олганимда чой узатаётиб қўллари қалтирарди, тонг сахарлаб туриб чой тайёрларди, яна айбдор одамдай ҳамма нарсани сўрайверади ортидан кечирим сўрагани сўраган эди.
Бироз кузатдим ва қизим мендан қўрқишизи истамайман, мени хурмат қилишизи истайман.
Мен сизга Хўжайин эмасман, Хўжайиниз битта эриз халос дедим.
Ва қўрқув аслида фақат Аллоҳ Таолодангина бўлишини тушунтирдим. Мен ҳам сиз каби Аллоҳ Таолонинг қулиман, мен сизни қўрқитиб, хўжайинчилик қилиб бошқаришга ўтволсам менга мазза, лекин мен Аллоҳ Таоло берган неъматдан қиёматда жавоб бераманку.
Уйни ҳар 15 кунда аёллар тозалаб кетишади. Уйимга борсам майлими рухсат берсез деманг қизим, бу одамни психикасига ёқмайди, сиз эркин одамсиз. Бирор жойга рухсат сўраганизда ўзиз тушуниб олинг мени эркинлигим ўз қўлимда лекин бу уйда ёши катталар бн яшаганим учун уларни огохлантириш учун хавотир олмасликлари учун, хурмати учун сўраб қўяман денг, бу сўраш мажбуриятдай бўлмасин сизга дегандим мана эркин яшайди.
Кўп холларда хижолат бўлиб қўрқади, ўтирғизиб тушунтираман, қизим қорниздаги бола ҳам, келгусида фарзандлариз ҳам қўрқоқ бўлмаслиги учун сиз ҳамма нарсани эркин тушунтира - етказа билинг мен тушунаман мендан чўчиманг қизим дедим. Хозир фикрини Эркин баён қилади, фикрлари ижобий, доим кайфияти аъло. Эри бн ҳам тотув. Ўғлимга ҳам айтаман, бирор гап сўз ўтса югуриб чиқиб чақимчиламанглар, кел ўтирчи нима бўлди, нега норозисан деб тингла, тушун ва гапириб бўлса бу мавзуни ойдинлаштириб олинглар, агар бирор муаммони иссиғида ойдинлатилмаса қайта қайта муаммо келаверади дейман. Ҳар бир муаммо бу сизларга аталган, ўзинглар ечим топишинглар лозим, агар менга чиқиб гапириб ечим топишга ўрганиб қолсалариз ўзларингни миянг ечим топиб беролмайдиган бб қолади дейман.
Бола тинч, тотув, бир бирини бир оғиз гап бн тушунадиган, муаммосиз оилада, Ота Она бағрида улғайсин дейман.
Иш қилиб боламни қандай тушунишни истасам келинимни ҳам шундай қиламан.