FATVO.UZ | Расмий канал dan repost
ФАРЗ НАМОЗИДАН КЕЙИНГИ ЎҚИЛАДИГАН ДУО ҲАҚИДА
#намоз
❓507-CАВОЛ: Намозни якунлаб, салом бергандан кейин “Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳ. Аллоҳумма антас салом...” деб айтиладиган дуо ҳар бир фарздан кейин ўқиладими ёки суннат намозлардан кейин ҳам айтиладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳар бир фарз намозидан кейин “Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳ. Аллоҳумма антас салам ва минкас салам табаарокта зал жалали вал икром” дуосини айтиш суннат. Фарздан кейин суннат намози бўлса ҳам, бўлмаса ҳам фарқи йўқ. Суннат намозларидан кейин бу дуони айтиш суннат эмас.
Имом Муслим ва бошқа муҳаддислар томонидан Савбон разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади:
كان رسول الله صلى الله عليه وسلم إذا انصرف من صلاته استغفر ثلاثا وقال: اللهم أنت السلام ومنك السلام تباركت ذا الجلال والإكرام. (رواه الامام مسلم وغيره عن ثوبان- رضي الله عنه)
яъни: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намозларидан фориғ бўлсалар (яъни тугатсалар) уч марта истиғфор айтар эдилар, кейин “Аллоҳумма антас салам ва минкас салам табарокта зал жалаали вал икром” дер эдилар”.
Оиша онамиздан нақл қилинган ҳадисда шундай дейилади:
كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لَا يَقْعُدُ إلَّا بِمِقْدَارِ مَا يَقُولُ : اللَّهُمَّ أَنْتَ السَّلَامُ وَمِنْك السَّلَامُ تَبَارَكْت يَا ذَا الْجَلَالِ وَالْإِكْرَامِ (رَوَاهُ الامام مُسْلِمٌ وَالامام التِّرْمِذِيُّ)
яъни: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (фарз намозининг охирида) салом берганларидан кейин фақат: “Эй Аллоҳ! Сен саломсан, салом сендандир, Сен муборак бўлдинг, эй жалол ва икром эгаси!” дейдиган миқдорича ўтирардилар” (Имом Муслим ва Имом Термизий ривоятлари). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш▫️