Muslim.uz dan repost
#mutolaa #banda #gunoh
🧎♂️БАНДАМ ҲУЗУРИМГА ЕР ЮЗИНИ ГУНОҲГА ТЎЛДИРИБ КЕЛСА ҲАМ...
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
🤲 Юрак уриб турар, ҳаёт давом этар экан тавба қилишга шошилайлик.
Тавба – Аллоҳнинг раҳматидир. Аллоҳ Ўзига истиғфор этишга амр қилибдики, демак албатта, бизни мағфират этади.
😄Дуоларимизни қабул этади, шунинг учун Ўзига дуо қилишга буюрган.Бандам ҳузуримга Ер юзини гуноҳга тўлдириб келса ҳам унинг гуноҳларини кечиб юбораман.
📝 Даврон НУРМУҲАММАД
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤
💬 Кишиларнинг фиқҳдан узоқлашиш сабаблари
🌸 Ким шундай хаёл қилса, у алдовдадир!
🌙 Пул сарфламасдан садақа қилишнинг 12 йўли
✅ MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
🧎♂️БАНДАМ ҲУЗУРИМГА ЕР ЮЗИНИ ГУНОҲГА ТЎЛДИРИБ КЕЛСА ҲАМ...
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
☝️ Эй бандаларим, тун-у кун гуноҳ иш қилсангиз ҳам Мен барча гуноҳларни кечириб юбораман. Мендан мағфират сўранг, мағфират қиламан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: Аллоҳ таоло Ҳадиси қудсийда бундай марҳамат қилган: "Иззатим ва Жалолимга қасамки, Агар бандам тунда тавба қилса қабул қиламан, кундузи тавба қилса ҳам қабул қиламан. Агар бандам Мен томон бир қарич яқинлашса, Мен унга бир зироъ яқинлашман. Агар бандам Мен томон бир зироъ яқинлашса, Мен унга бир қулоч яқинлашаман. Бандам мен томонга юриб келса, Мен унга югуриб бораман. Истиғфор айтса, кечираман. Айбларини беркитишимни истаса, яшираман. Тавба қилса, тавбасини қабул қиламан. Ким Мен учун бир нарсани тарк этса, унинг эвазига ундан афзалини бераман. Ким Менинг куч-қудратим билан ҳаракат қилса, унга темирни ҳам юшмоқ қилиб қўяман. Агар Мен истаган нарсани истаса, Мен ҳам у истаган нарсани истайман. Мени зикр қилувчилар Мен яхши кўрганларимдир. Менга шукр қилувчилар Мен уларга зиёда қилиб берувчиларимдир. Менга итоатсизлик қилганларни ҳам Раҳматимдан ноумид қўймайман. Агар тавба қилсалар, Мен уларнинг Ҳабибидирман. Агар тавба қилмасалар, Мен уларнинг Табибидирман. Мен тавба қилувчиларни, доимо покланиб юрувчиларни яхши кўраман. Уларни гуноҳ ва маъсиятлардан поклаш учун мусибатлар билан синайман. Ким бир яхшилик қилса, унга ўн баробар ёки ундан ҳам зиёда қилиб яхшиликлар бераман. Борди-ю ким бир гуноҳ иш қилса, ўша ёмон иши учун бир жазо бераман ёки кечиб юбораман. Бандаларимга онанинг фарзандига бўлган меҳр-шафқатидан ҳам кўра меҳрибонроқман".