Тузумлар ўзгариши мафкуравий курашдан бошланади.
Мафкуравий кураш тузумлар ўзгариши учун ҳам, ўзгариб олганидан кейин жамиятда қарор топиши учун ҳам керак. Бусиз бўлмайди.
Буни билган мустамлакачи давлатлар биринчи галда ўзлари босиб олган мамлакатларнинг миллий мафкурасини ўзгартиришга, маҳаллий халқлар фикрини, дунёқарашини, ўлчовларини ўзлариники билан бирхиллаштиришга, ҳеч бўлмаганда, яқинлаштиришга тиришади. Жанг майдонида енгишнинг ўзи ҳали ҳеч нарса эмаслигини жуда яхши билади улар.
Бу ҳолни яқин тарихимизда бошимиздан ўтказдик. Олдин Чор Ўрисияси, сўнгра совет коммунистлари Туркистон халқларини ўзларига тўла ва узил-кесил бўйинсундириш учун маҳаллий халқларнинг миясини ювиш билан жиддий шуғулланди, ўзларининг тили билан айтганда, “ўтмиш сарқитларидан тозалаб, янги совет кишисини яратиш” йўлида жидду жаҳд кўрсатди. Бу иш тизимли равишда, узоқ ва муттасил олиб борилди. Натижада минг йиллар давомида сиёсат бобида ҳам, давлатчилик бобида ҳам, илм-фан бобида ҳам, адабиёт бобида ҳам тирих саҳифаларида шон-шавкатли из қолдириб келган туркистонликлар охирги юз йил ичида ўзининг ўтмишига босқинчи хўжайинларининг кўзи билан боқадиган, ҳар ҳолини уларнинг ўлчови билан баҳолайдиган, мустақил фикрлай олмайдиган қип-қизил манқурт-қул бўлиб қолди. Ўз йўлини йўқотди, ўзига, ўзлигига ишонмай қўйди.
Оллоҳнинг инояти билан бундан ўттиз уч йил бурун мустақил бўлган эканмиз, мустақиллик арафаларида мафкура майдонларида бошланган курашни янада кучайтириб, тезда миллий мафкурамизни, ўз кўзқарашларимизни тиклаш ишига жиддий киришишимиз, ўз ўлчовларимизни қайтадан қўлга олишимиз лозим эди. Афсус, бу ишга ё жиддий диққат қилмадик, ё атай диққат қилдиришмади. Бугун жамиятнинг катта бир бўлаги кечаги хўжайинини қўмсаётганининг, мустақилликни ёмон кўраётганининг бош сабаби шу нуқтада.
Миллий мафкурани яратиш ва оёққа турғазиш учун эса, ишни кечаги совет адабиётини қайтадан синчиклаб таҳлил қилишдан, қайтадан, энди ўзимизнинг элагимиздан ўтказишдан бошлаш керак. Чунки адабиёт фикр ўчоғи бўлиб, совет мафкурасини эл миясига, юрагига, вужудига сингдиришда асосий қурол қилинган ва бу йўлда жуда катта жонбозлик кўрсатган.
Университетларда виждонли адабиётшунос олимларимиз бу ишни балки қилишаётгандир, синф хоналарида ўтирмаганимиз учун бу бизга қоронғи, аммо мафкура майдонларида, расмий ОАВларда бу кураш жуда суст олиб борилаётгани кўз ўнгимизда.
Шу маънода ёш тадқиқотчи Одилжон Содиқ ўғли махсус телеграм канал очиб бу курашга бел боғлагани таҳсинга сазовор. Каналига кириб, мақолаларини кўриб чиқдим. Тўғри, ҳали жуда оз. Тўғри, таҳлиллари ҳозирча бир оз саёз. Бироқ йўлни тўғри танлагани одамни қувонтиради. Тажриба ортгани сари куч ҳам, салмоқ ҳам ортиб боради деб умид қиламиз. Чунки бу иш одам умрини бағишласа арзийдиган ишдир.
Укамизга бу йўлда собитқадамлик тилайман.
https://t.me/odiljon_sodiq