РАМАЗОН ОЙИДА УМРА ҚИЛИШ
#ҳаж_ва_умра
❓CАВОЛ: Рамазон ойида умра қилса, ҳажни адо қилгандек бўлармиш. Ҳатто ҳаж қилгандан хам аълороқ экан. Сабаби муқаддас ой ва шайтонлар кишанланар экан. Охирги пайт бу каби гап-сўзлар кўпайиб қолди. Шу гаплар тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳаж умрадан афзал ҳисобланади. Бу умра Рамазонда қилинган бўлса ҳам ва унда охирги ўн кунлик қиёми, эътикофи бўлса ҳам ҳукм шундайлигича қолади. Бунга Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги сўзлари далолат қилади:
" اَلْعُمْرَةُ إِلَى الْعُمْرَةِ كَفَّارَةٌ لِمَا بَيْنَهُمَا، وَالْحَجُّ الْمَبْرُورُ لَيْسَ لَهُ جَزَاءٌ إِلَّا الْجَنَّةُ " (رواه البخاري ومسلم).
📗 “Умра кейинги умрагача бўлган (кичик) гуноҳларга каффаротдир. Ҳажжи мабрурнинг мукофоти фақат жаннатдир” (✍ Имом Бухорий ва Муслим ривояти). Яна Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаж тўғрисида марҳамат қилиб айтадилар:
" مَنْ حَجَّ فَلَمْ يَرْفُثْ وَلَمْ يَفْسُقْ عَادَ كَيَوْمِ وَلَدَتْهُ أُمُّهُ " (رواه البخاري ومسلم).
📗 “Ким ҳаж қилиб, фаҳш сўзларни сўзламаса ва фисқ ишларни қилмаса, онадан туғилган кунидагидек (гуноҳлардан пок) бўлиб қайтади” (✍ Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Юқорида мутлақ ҳаж ва Рамазонда қилинган умрани қиёсладик. Фарз ҳажни эса умуман умра билан қиёслаб бўлмайди. Чунки ҳажнинг ҳукми фарз, умра эса суннати муаккададир.
Рамазон ойида қилинган умра ҳақида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар:
" عُمْرَةٌ فِي رَمَضَانَ تَعْدِلُ حَجَّةً مَعِي "
📗 “Рамазондаги умра мен билан қилинган ҳажга тенг келади” (✍ Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Ушбу ҳадиси шарифда Рамазонда қилинган умра Пайғамбар алайҳиссалом билан қилинган ҳажга тенг эканлиги баён қилинмоқда. “Ҳажга тенг келади”, деган сўзни уламоларимиз “ҳажнинг савобига тенг келади”, деб тушунтирадилар. Лекин айнан мана шу умра зиммага фарз бўлган ҳажнинг ўрнига ўтмайди. Бу масалада ҳамма уламолар якдил фикрдалар. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo uz).
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸