Ҳурматли ташувчилар!
Саййёр қабулларда ташувчилар таклифлари, таҳлиллар натижасида ва миллий ташувчиларга янада кенгроқ имкониятлар ва қулайликлар яратиш масадида, вазирлик раҳбарияти томонидан қуйидаги тартиб ўрнатилди.
1. Россия рухсатномалари - халқаро товар-транспорт юк хати (CMR) асосида берилади;
2. Озарбайжон икки томонлама рухсатномалари - экспорт декларацияси асосида берилади;
3. Польша икки томонлама/транзит рухсатномалари - йўналиш бўйича рухсатнома бланкалари мавжуд бўлганда, экспорт декларацияси, у ердан қайтиш бўйича халқаро товар-транспорт юк хати (CMR) асосида аризага бириктирган ҳолда бериш;
4. Польша универсал рухсатномалари - йўналиш бўйича рухсатнома бланкалари мавжуд бўлганда, халқаро товар-транспорт юк хати (CMR) асосида берилади;
5. Россия, Озарбайжон, Хитой, Польша, Литва, Эстония, Венгрия, Словакия, Италия, Германия давлатлари рухсатномаларидан ташқари барча давлат рухсатномалари вазирликга асл нусхасини топшириш амалиётидан воз кечилди ва уларнинг электрон нусхасини “Е-авто рухсатнома” ААТга юклаган ҳолда фойдаланилганлиги бўйича тизимдан чиқарилади.