8) 1251-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Юк ташиш қоидаларини, худди шунингдек шатакка олиш қоидаларини бузиш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Юк билан ёки юксиз ҳолдаги габарит ўлчамлари, шунингдек умумий ҳақиқий вазни, ўққа тушувчи оғирлиги белгиланган нормадан ўн фоизгача ортиқ бўлган транспорт воситаларида йўлга чиқиш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Юк билан ёки юксиз ҳолдаги габарит ўлчамлари, шунингдек умумий ҳақиқий вазни, ўққа тушувчи оғирлиги белгиланган нормадан ўн фоиздан йигирма фоизгача ортиқ бўлган транспорт воситаларида йўлга чиқиш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Тегишли рухсатномасиз оғир вазнли, йирик габаритли, хавфли юкларни ташиш, юк билан ёки юксиз ҳолдаги габарит ўлчамлари, шунингдек умумий ҳақиқий вазни, ўққа тушувчи оғирлиги белгиланган нормадан йигирма фоиздан ортиқ бўлган транспорт воситаларида йўлга чиқиш, худди шунингдек рухсатномада кўрсатилган ҳаракат йўналишидан четга чиқиш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.Ушбу модданинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилганда автотранспорт воситаларининг габарит ва вазн параметрларини аниқлашда ўлчаш асбобидаги йўл қўйилиши мумкин бўлган жами хатолар ҳисобга олиниб, ўлчаш асбобида қайд этилган габарит ва вазн параметрларидан икки фоизли фарқ чегириб ташланган ҳолда, маъмурий жазо чораси қўлланилади»;
https://www.lex.uz/uz/docs/7392575https://t.me/nuritdinovblog