Nurboy Jabborov saboqlari dan repost
ҲАҚ ЙЎЛИ
Миллий маънавиятимиз қуёши ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” (“Қуш тили”) асари Шарқ исломий-ирфоний адабиёти мезонларига асосланади. Буюк шоир қушлар сафари тимсолида инсон камолотининг тасаввуф илмига асосланган етти босқичи: талаб, ишқ, маърифат, истиғно, тавҳид, ҳайрат ҳамда фақр-у фано моҳиятини теран ёритади. Асар бобларидан бири “Маърифат водийсининг васфи”га бағишланиб, қуйидаги байтлар билан бошланади:
Маърифат водийсин ондин сўнгра бил,
Дашти бепоёнлиғин наззора қил.
Кимки бу водийға бўлди муттасиф,
Топти анда ҳолларни мухталиф.
Водийедур юз туман минг онда йўл,
Ул бу бир келмай, онингдекким бу ул.
Ихтилофи жузв ила кулл мундадур -
Ким, тараққию таназзул мундадур.
Маърифат водийсини “дашти бепоён”га қиёслаган ҳазрат Навоий унда “ҳоллар мухталиф” (ихтилофли, қарама-қарши, бирбиридан кескин фарқ қилувчи) эканини таъкидлар экан, “Водийедур юз туман минг онда йўл” дея одамларнинг маърифий даражаси турлича бўлишига ишора қилади. Улуғ шоирнинг “жузв ила кулл” – бўлак ва бутун, тараққий ва таназзул шу ерда экани ҳақидаги фикрлари ҳам буни тасдиқлайди. Яъни Ҳақ таоло маърифатини англаганлар билан англамаганлар айни шу манзилда ажралади. Маърифат аҳли камолотнинг кейинги босқичига юксалади, жаҳолат аҳли эса йўлдан озади. Бу водийда “юз туман раҳрав”ни (йўловчини) кўриш мумкинлиги, пашша ҳам, фил ҳам, Жибрил ҳам йўлда екани, Мусо-ю Фиръавн, Маҳди-ю Дажжол, Аҳмад (пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг исми) ва Абу Жаҳл ҳам раҳравлиги ушбу фикрни тасдиқлайди. Буюк шоир ирфоний-эстетик концепциясига кўра, шундай бўлгач: “Мухталиф бўлмай не бўлсун мунда иш”. Яъни шу водийга келганда йўл айрилади. Ушбу мулоҳазалари тасдиғи учун ҳазрат Навоий муборак бир ҳадис мазмунини келтиради:
Мундин айтибдур набийи роҳбар -
ким, улусқа Ҳақ сари бўлса сафар.
Истасанг йўл касратиға адду ҳад,
Халқ анфоси била тенг бил адад..
Яъни Ҳаққа элтувчи йўллар сони халойиқнинг нуфуси (адади) билан баробар. Бошқача айтганда, маърифати даражасига кўра, ҳар бир одам ўз йўлини тўғри деб билади. Улар ўртасидаги ихтилофнинг сабаби ҳам шунда. Танлаган йўллари эгри ёки тўғри, яқин ёхуд йироқ, кўпраги дурд (қуйқа), озроғи соф бўлса-да, аслида ҳаммасининг мақсади, тўғрироғи, даъвоси бир – ҳақиқат.
Гар сулук атворида тағйир эди,
Мақсади лекин борининг бир эди.
“Маърифат водийсининг васфи”дан кейин ҳазрат Навоий бир ҳикоят келтиради. Унда ёзилишича, бир неча кўзи ожиз кимса маълум муддат мусофирлик сабабми, асир тушибми, Ҳиндистонда бўлади. Тақдир инояти билан ўз юртларига қайтиб келганда, бир киши улардан сўрайди: “Филни кўрдиларингми?” Кўрлар тасдиқ ишорасини қилади. Ҳалиги киши филни чиндан ҳам кўрганингизга далил келтиринг, дейди. Табиийки, улар филни кўрмаган, у ҳақда сўраб ҳам олмаган эди. Кўрларнинг ҳар бири филнинг қайси аъзосини пайпаслаган бўлса, шунгагина асосланиб жавоб бера кетади. Оёқларини силаб кўргани фил бу — “сутун” деса, қорнини пайпаслагани “бесутун” дейди. Хартумини ушлагани филни аждаҳога, тишларига қўли теккани уни суякка менгзайди. Қуйруғини силагани илонга, бошига қўл ургани қиянинг тумшуғига, қулоғини ушлагани эса елпиғичга қиёслайди. Гарчи кўрларнинг сўзи фил ҳақида эмас, унинг муайян аъзолари хусусида эканини билсада, “пилбонлиғ шевасида устод” бўлган ҳакими комил уларнинг сўзини рад этмайди.
Деди:
“Ҳар бир улча воқиф эрдилар,
Пил ҳолидин нишоне бердилар.
Қиссадан ҳисса шуки, маърифатда комил бир мақомга эришмаган киши бамисоли ўша кўрларнинг ҳолига тушади. Ўзи “ушлагани”нигина ҳақ деб билиб, бошқалар билан ихтилофга боради, мунозара қилади. Яна бир муҳим жиҳати, маърифатни англашда адашган кимса кейинги – истиғно ҳамда тавҳид, ҳайрат ва фақр-у фано водийларига ўта олмайди. Бу эса, “Лисон ут-тайр” лостони барча замонлар одамларига ўз ҳолини англаши учун тутилган ойна, қимматли насиҳат, камолотга эришмоқ учун йўл-йўриқ экани ҳақидаги хулосага олиб келади.
Нурбой Жабборов