"ВАҚФИЯ" МУҚАДДИМАСИДАГИ ИККИ БАЙТ ШАРҲИ
Анга ҳамдким, илмлари тайб эрур,
Ва шул илм ила Олим ул-ғайб эрур.
Алиймеки, бир зарра илмида фош
Бидоят спеҳрида юз минг қуёш.
Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Вақфия” асари муқаддимасида келган ушбу байтлар Аллоҳ таолонинг мақтовига бағишланган бўлиб, таҳмид байтлар дейилади. “Тайб” – “таййиб” сўзининг қисқартирилган шакли, бу ўринда “юксак” маъносида келган. Мазмуни: шундай Зотга мақтов бўлсинки, илмлари юксак, яъни чексиздир. Қуръони каримнинг “Луқмон” сураси 27-оятида: “Агар Ер юзидаги дарахтларнинг барчаси қалам бўлиб, денгиз – унинг ортида етти денгиз мадад бериб туриб (сиёҳ) бўлса ҳам, Аллоҳнинг калималари, яъни илмини ёзиб тугата олмас”, дейилади. Ул Зот ана шу илми билан “Олим ул-ғайб”, яъни ғайб оламини, яширин, беркитилган нарсаларни ҳам билгувчидир. “Вақфия”нинг ҳозирги нашрларида бу жумла “олам ул-ғайб” деб хато ўқилган ва шу ҳолатда нотўғри табдил этилган. Аллоҳ таолога “олам” сифатини бериш эътиқодга ҳам зиддир.
“Алийм” – Аллоҳ таолонинг барча илмларни мукаммал билишини ифодаловчи сифати. “Алиймеки, бир зарра илмида фош Бидоят спеҳрида юз минг қуёш” дейилганда, Унинг олимлиги шу даражадаки, Аллоҳнинг илмларидан ҳатто бир заррасида ҳам борлиқнинг бошланишидаги юз минг қуёш, яъни бутун галактикада кечаётган ҳодисалар моҳияти фош, яъни равшан бўлади.
Буюк бобокалонимизнинг бу сингари байтлари бугунги авлодлар қалбини ҳикмат ёғдулари билан ёритади, эътиқодини мустаҳкамлайди, маърифатини юксалтиради.
Нурбой Жабборов