Омадсиз ва мағлуб бўлиб ҳам тарихда қолиш мумкинлиги ҳақида
Франция қироли Людовик IX (Авлиё Людовик) 1244 йили оғир касалликка чалиниб, сен соғайиб кетсам спорт билан шуғулланиб, соғлом турмуш тарзига амал қилиб яшайман деб аҳд қилганингдай, ўзига агар соғайиб кетсам, валлаҳи муқаддас юртларни ҳимоя қилиш учун Салиб юришига чиқаман деб сўз беради. Унга Папа Иннокентий IV қуюқ дуои фотиҳа ҳам қиберади.
Шу тариқа, 1248 йилда у етакчилик қилган Еттинчи Салиб юриши бошланади. Француз қўшини 1249 йил баҳорида Мисрга етиб келиб, ислом давлатларига қарши юриш қилади. Дастлаб улар бир нечта ғалабага эришади, лекин тез орада вазият тескарисига ўзгаради. Француз қўшини тор-мор этилиб, қиролнинг ўзи эса араблар томонидан асирга олинади.
Людовик IX қарийб икки ой давомида маҳбус бўлиб, бағрини заҳга бериб ётади. Араблар уни енгил биғиллатворишсаям бўларди, лекин улар соққа қилишни мақул кўришади. Қиролини севган французлар уни озод қилиш учун улкан миқдорда – 400 000 турк ливри (бугунги кунда тахминан 80 миллион АҚШ доллари ёки 5714 та қора Жентра) товон пули тўлашга мажбур бўлишади.
Ундан кейин қирол такой ўзини босволиб яшабермиди. Уяна бир марта – 1270 йили Салиб юришига чиқади. Бу гал Людовик Тунисга қўшин тортган эди, лекин тамоман бошқа сабаб билан ҳалок бўлади – у цинга (витамин етишмаслиги) касаллиги туфайли вафот этади. Прикинь, сен ҳозир просто лимон там барра кўкатлар еб юрганинг учун ҳам бу касаликка чалинмайсан.
Тарих шахсларни шундай фожеавий воқеалар билан ҳам эслаб қолаверади: Людовик IX ўз ғалабалари билан эмас, балки мағлубиятлари ва асирликка тушиши билангина ёдда қолган қироллардан бири бўлиб қолади.
🧠@nurbekalimov