Туркманистонда давлат раҳбари тасвири бор газеталардан маиший мақсадда фойдаланиш тақиқланди
Туркманистонда давлат хизматчилари янги, ноодатий талабга дуч келяпти: энди улар газеталарда ҳукмрон оиланинг тасвири туширилган саҳифаларни эҳтиёт қилиш мажбуриятини оляпти. Озодлик радиосининг хабар беришича, давлат ходимлари бу борада махсус мажбуриятномаларни имзолашга мажбур қилиняпти.
Бундай чекловларнинг жорий этилишига асосий сабаб сифатида одамларнинг газета ва журналлардан турли маиший мақсадларда фойдаланиши деб айтиляпти. Давлат расмийлари газеталарни ҳожатхона қоғози ўрнида ишлатиш, уларга нарсаларни ўраш ёки олов ёқиш учун қўллаш ҳолатлари кузатилаётганини маълум қилган. Шунингдек, газеталардан эски пойабзалларни намликдан ҳимоя қилиш учун фойдаланиш ҳам одатий ҳолга айланган.
Энди давлат ходимларига газеталарни бутунлигича сақлаш ва уларни ифлос қилмаслик бўйича аниқ кўрсатмалар бериляпти. Ҳатто, газета саҳифаларининг чиқиндилар орасида топилиши кимга тегишли эканини аниқлаш мақсадида ҳар бир саҳифага QR-кодлар босилиши мумкинлиги ҳам тилга олиняпти. Бу эса расмийлар томонидан газета тарқатилишини янада қатъий назорат қилиш имконини яратади.
Мамлакатда кўпчилик давлат ходимлари газеталарга мажбурий обуна бўлган, лекин уларни ўқиш ўрнига, маиший эҳтиёжлар учун ишлатишни афзал кўрган. Энди эса, янги талаблар билан бу имконият ҳам чекланяпти. Бу ҳолат кўплаб ходимларнинг хафсаласини пир қилган, чунки газеталардан фойдаланишдаги озгина хатолик ҳам ишдан ҳайдалишга олиб келиши мумкин.
🧠@nurbekalimov