Иммунитет саратон ҳужайраларини йўқ қилишни ўрганди
Олимлар инсон иммунитетини саратонга қарши мустақил ҳаракат қилишга ўргатишди. Ушбу усул организмнинг табиий ҳимоя тизимини кучайтиришга ва уни ракка қарши таъсирчан қуролга айлантиришга қаратилган.
Мутахассислар махсус вирусдан фойдаланиб, рак шишларини чўчқа органи ҳужайраларига ўхшатиб «маскировка» қилишди. Оддий шароитда организм саратонни «четлаб ўтиб», унга қарши ҳужум қилмас эди. Лекин янги усул ёрдамида иммунитет бу ҳужайраларни таҳдид сифатида қабул қилиб, уларни йўқ қилишга киришди.
Бу метод ракнинг турли кўринишлари, жумладан, жигар шиши ва меланома билан оғриган беморларда синовдан ўтказилди. Натижалар умидбахш: шишлар ё кичрайди, ёки ўсиши тўхтади. Бу эса ўша усул ракка қарши самарали бўлиши мумкинлигини кўрсатади.
Олимларнинг таъкидлашича, бу янгилик нафақат терапиянинг янги босқичини, балки келажакда ракни даволашнинг инновацион йўналишини ҳам очади. Иммунитетни «қайта дастурлаш» орқали ҳимоя тизимини ракка қарши узоқ муддатли ҳимоя сифатида ишлатиш мумкин бўлади.
Ҳозирча ушбу усул синовлар босқичида бўлса-да, унинг муваффақиятли натижалари дунё бўйлаб миллионлаб инсонлар учун янги умидни юзага келтирмоқда. Илм-фаннинг бу ривожи раққа қарши курашда мисли кўрилмаган имкониятларни яратишга хизмат қилиши аниқ.
🧠@nurbekalimov