Суяк шўрва ҳамда иссиқ шоколад: янги гастрономик трендга нима дейсиз?
Сўнгги пайтларда интернетда ноодатий ичимлик — суяк шўрва асосида тайёрланган rel='nofollow'>иссиқ шоколад машҳур бўляптикан. Бир қарашда ғалати туюлган бу ичимлик нафақат мазали, балки фойдали эканлиги билан ҳам эътироф этиляпти. Фитнесс ихлосмандлари ва соғлом овқатланиш тарафдорлари бу ичимликни юқори даражадаги оқсил ва коллаген манбаи сифатида қадрлашяпти.
Бу ичимликнинг асосий афзаллиги унинг соғлиққа ижобий таъсирида. Суяк шўрва таркибидаги коллаген терига эластиклик бахш этади ва боғимлар саломатлигини қўллаб-қувватлайди дейиляпти. Бундан ташқари, шўрва калций, магний ва фосфорга бой бўлиб, тана учун зарур бўлган моддалар манбаи экан.
Ичимликни тайёрлаш жуда осон: ярим стакан товуқ шўрваси (зираворларсиз), бир стакан сут, ярим стакан сув ёки 1/4 стакан ёғли қаймоқ билан аралаштиринг. Унга 1-2 ош қошиқ какaо, таъбга кўра клен сиропи, бир томчи ваниль ва бир чимдим денгиз тузи қўшинг. Барчасини қиздириб, иссиқ ҳолда ичинг.
Таъми борасида фикрлар турлича: кимдир жуда мазали деб баҳоласа, бошқалар учун бу ғалати тажриба сифатида туюлиши мумкин. Лекин бу ичимликнинг таркибидаги фойдали моддалар уни нафақат қизиқ, балки саломатлик учун яхши танловга айлантиряпти.
Албатта, шўрва билан какaoни бирлаштириш ғояси кўпчилик учун ноанъанавий. Лекин замонавий гастрономияда янгиликлар ҳар доим қийматга эга. Савол, сиз янги тажрибани синаб кўроласизми? Жавобларни шу ерга
🧠@nurbekalimov