Зафарбек нодавлат ва нотижорат ташкилотлар масаласида тўғри ёзди. ННТлар керак ва муҳим, лекин уларни пул олди бердисини давлат назорат қилиши керак. ННТлар ростдан ҳам молиявий махинацияларда нозик нуқта.
Европа Иттифоқи делегацияси Ўзбекистонда нодавлат ташкилотларни молиялаштириш устидан назоратни юмшатишга чақирди. Лекин Иттифоқ ўзига аъзо ва номзод давлатларни фуқаролик жамияти орқали сайловларга ва сиёсатга ташқи кучлар аралашишидан ўз ҳимоясини кучайтиришга чақиради. Чунки улар ҳам ташқаридан келадиган пулни назоратсиз қолдириш рискини ҳис қилишади. Дейлик теракт ёки бошқа қандайдир қўпорувчи ҳаракатни амалга ошириш учун ҳам пул керак.
Ҳақиқий ННТларнинг асосий мақсади қанчалик яхши ниятда бўлмасин, молиявий олди бердиси назорат қилиниши керак. Кўза кунда эмас кунида синади деган гапни унутишма. Бирор террор ёки бошка ёмон ниятдаги ташкилот турли йўллар билан ННТ очволиб, пулларни ичкарига хайдаб ўзини одамларини молиялаштириши эҳтимолини ҳеч ким инкор қилолмайди. Айнан шу маънода ННТлар ожиз нуқта.
Шу билан бирга ННТларга чекловларни ҳам ошириб юбормаслик керак.
ННТларга умуман тегманглар деювчи Европарламентни ўзи ҳам Европадаги сайловлар арафасида онлайн-платформалар ишига, сайлов жараёнларига аралашишга уринишларга, киберҳужумларга ва сиёсий фаолиятни яширин молиялаштиришга қарши чораларни кўрди. Хатто бир қатор хорижий оммавий ахборот воситалари трансляциясини, ижтимоий тармоқ платформалари ва дастурий таъминотлардан фойдаланишни чеклади.
Қўпол қилиб айтганда улар “фуқаролик жамиятини бўғиш” орқали ўзини ҳимоя қиляпти, лекин бизга “сенлар лекин унақа қилишма“ деяпти.
🧠@nurbekalimov