ОТАНИНГ КЎЗИНИ ОЧГАН ФАРЗАНД...
(Ҳаётий воқеа)
У меҳмонхонадаги диванда ётиб телевизор кўрарди. Бир маҳал 5-синфда ўқийдиган ўғли қўлида чизган расмини ушлаганча отасиинг олдига кириб келиб, деди:
- Дада, қаранг, мен келажакда орзу қилаётган уйимнинг суратини чиздим.
У чиройли, замонавий уч қаватли вилланинг расмини кўриб, ўғли чизганига ишонмади.
- Ўғлим, шу расмни ростдан ҳам ўзинг чиздингми?
- Ҳа, дада, ўзим, ҳеч ким ёрдам бермади. Ахир келажакда архитектор бўлмоқчиман-ку?
У ўғлини синаб кўрмоқчи бўлди:
- Ўзинг чизган бўлсанг... қани, шу уйингни бир тасвирлаб берчи. Нечта хона бор: шуларнинг нечтаси меҳмонхона, ётоқхона, ошхона, ванна...
- Дада, сизни тушундим. Бу уч қаватли вилланинг расмини чизганимга ишонмаяпсиз. Ундай бўлса эшитинг.
Ўғил шундай дея барча хоналарни бирма-бир тасвирлаб берди. Шунда ота 6 та ётоқхоналар кўп эмасми, дея сўради.
- Йўқ, дада, кўп эмас. Мен атайлаб ҳар қаватда иккитадан ётоқхона бўлишини истадим. Учинчи қаватдаги ётоқхоналар худди биздагидек бир йилда бир марта келадиган меҳмонлар учун доим тайёр туриши керак. Иккинчи қаватдаги ётоқхоналарда болаларим ётади. Мен икки нафар болам бўлишини истайман. Алоҳида-алоҳида ётишади, ўзларининг хоналари бўлади. Биринчи қаватдаги ётоқхона эса бизлар учун.
У ўғлининг ақлига қойил қолди. Демак бизга “Ота-онам кексайганда зинапоялардан юришга қийналишмасин”, - деб биринчи қаватдан ётоқхона ажратибди-да... Ўғлининг пешонасидан ўпиб қўйди-да, ундан келажакда яхши архитектор чиқишига ишонишини айтди.
- Барака топ ўғлим. Жуда чиройли вилланинг расмини чизибсан. Илоҳим уни қуришлик ўзингга насиб қилсин! Мен билан онангга биринчи қаватдан жой ажратиб тўғри қилибсан, қариганимизда зиналардан юришга қийналиб қолишимизни билибсан-да, раҳмат сенга!
Ўғил отасига ярқ этиб қаради:
- Дада, биринчи қаватдаги ётоқхона сизлар учун эмас!
- Унда ким учун?
- Мен у ерга бувам билан бувимни олиб келаман. Ахир улар ҳалиям эски, нураб ётган уйда яшайдилар! Сиз уларни янги қурилган уйимизга олиб келмадингиз-ку?! Шунинг учун мен уларни ўзим қурган уйга олиб кетаман. Сиз эса ойим билан шу уйда тураверасизлар!
У ўғлининг бу гапидан карахт аҳволга тушиб, лом-мим дея олмади. Худди устидан кимдир совуқ сув қуйгандек, бутун баданини муздек тер босди. Кўз ўнгидан ота-онасининг эски, нураб ётган уйда кун кечиришаётгани ўта бошлади... Юраги эзилиб, томоғига аччиқ бир нарса тиқилгандек бўлди. Беихтиёр кўзига ёш келди...
У шартта ўрнидан турди ва йилда бир келадиган меҳмон учун қулфлаб қўйилган ётоқхонага кириб, деразаларни очди ва ҳавосини енгиллатди. Кейин ўғлини бағрига босиб деди:
- Ота-онам: “Бормаймиз, ўзимизнинг уйимизда турамиз”, - дейишса индамай кетаверибман. Аслида ич-ичимдан алоҳида яшашни истаганим учундир балки... Мени кечир болам! Катта гуноҳ қилганимни ҳозир англадим. Ёш бўлсанг ҳам кўзимни очдинг! Юр, кетдик, ҳозироқ буванг билан бувингни олиб келамиз! Улардан кечирим сўрайман, пойларига бошимни ураман! Қилган гуноҳим учун Аллоҳга тавба қилдим...
У шундай дея кўзида ёш билан ўғлини мошинага ўтказди-да, уйининг устунлари, дуогўйлари бўлмиш ОТА-ОНАСИни олиб келиш учун йўлга отланди...
БЕҲЗОД ҲОЖИМАТОВ
Йиғлама дил