ЧИЗГИЛАРИМ - СЕЗГИЛАРИМ!
Кўрган-у эшитган, ўқиган-у билган нарсаларни бировга айтиб бериш жараёнида бадиий бўёқлар, таъсирли сўз ва иборалар, ташбеҳий ва тасвирий ифодалар билан айтиб беришни тинимсиз машқ қилиш нотиқлик қозонида қайнаш демакдир.
****
Нотиқнинг завқ-у шавқи нимада? Ўзи гапираётган нарсани берилиб ҳикоя қилишида эмас, балки, ўзганинг берилиб тинглаётганини туйиб ҳузурланишидадир.
****
Нотиқнинг сўзи, аслида, тингловчининг кўзида, унинг диққату эътиборидадир.
****
Икки қўлдан қарсак садоси чиққани сингари айтувчи ва эшитувчи орасида муайян мавзу борасида дилдан нидо чиқмаса, бундай нутқ пуч ёнғоқ кабидир.