Ustoz Kundaligi dan repost
Осон яшаш учун аҳмоқ бўлиш керакми?
Кўпчилик ҳаётда аҳмоққа мазза деб ҳисоблайди.
Сабаби, аҳмоқнинг бахти — арзон. У музқаймоқ еб ҳам бахтли яшайверади.
Уни кутаётган қийинчиликлардан бехабар — ҳаётдан мамнун.
Ақллига — қийин.
Инсон ақллилашар экан — ҳақиқатларни кўришни бошлайди:
Ким у билан пули учун дўст, ким унга ҳасад қилади, уни қандай хавф-хатар кутяпти, қачон доллар ошади ва ҳоказо.
Билими унга хотиржамлик бермай, бахтли яшашига йўл қўймайди.
Юқоридаги мулоҳазалар қисман тўғри, лекин мен қўшилмайман.
Чунки ҳақиқий ақлли инсон:
- ўзининг заифлигини;
- қисмат олдида нақадар ожизлигини;
- барча нарса барибир Аллоҳга бориб тақалишини англаб етади.
Англар экан — Роббисини танийди.
Танир экан — ўзини унга топширади.
Топширар экан — хотиржам бўлади.
Хотиржам экан — бахтли яшайди.
Хулоса
Аҳмоқ бўлма. Чала ақлли ҳам бўлма. Чинакам ақлли бўл!
@Ustoz_kundaligi